Режа: Нерв тизимининг ташкилий қисмлари 02. Олий нерв фаолияти ҳақида тушунча. 03. Нерв тизимининг гигиенаси. 04. Нерв тизимининг тузилиши
Download 4.05 Mb.
|
Нерв тизими 2 мавзу
Узунчоқ мия.
Узунчоқ мия орқа миянинг давоми ҳисобланади. У орқа миянинг шаклини сақлаб қолади, юқори томондан бирмунча кенгайиб боради ва кўприкчага ўтади. Узунчоқ мия ичидаги бўшлиқ ромбсимон чуқурча ёки тўртинчи қоринча номини олган бўлиб, у орқа мия каналининг давоми ҳисобланади. Узунчоқ мияда нерв ҳужайраларининг икки томонлама симметрик жайлашган уюмлари бўлиб, улар яқро деб аталади. Ҳаммаси бўлиб мавжуд 12 жуфт нервдан узунчоқ мияда 8 жуфтли бўлиб, ана шулардан нерв толалари: калла мия нервлари бошланади. Бош турли органлар билан шу нервлар орқали боғланади. Ўрта мия. Ўрта мия мия оёқчларидан-орқа миядан келадиган ўтказувчи йўллардан ва унга бош миянинг юқорида жойлашган бўлимларидан келадиган ўтказувчи йўллардан, ядролардан-нерв ҳужайралари йиғиндисидан, тўрт тепалик, қора модда қизил ядролардан ташкил топган. Ўрта мия калла суяги-мия нервларининг ИИИ ва ИВ жуфтлари: ғалтак нерви ва кўзни ҳаракатланирувчи нерв жойлашган. Қизил ядролар ўтказувчи йўллар орқали мияча, оралиқ мия ва орқа мия билан боғланган ва оёқ-қўллар-букувчи ва ёзувчи мускуллар тонусини бошқаришда иштирок этади. Калла суяги-мия нервларининг III ва IV жуфтлари ( кўзни ҳаракатлантирувчи ва ғалтак нервлар) кўз мускулларини иннерватсия қилади. Ўрта мия ичида Силвиев найи ( водопроводи) номини олган бўшлиқ бор. У узунчоқ мия тўртинчи қоринчасининг давоми ҳисобланади ва оралиқ мияда бўладиган учинчи қоринчга ўтади. Оралиқ мия Учинчи қоринча атрофида катта мия яримшарлари чегарасида оралиқ мия жойлашган. Унга ўнг ва чап таламуслар, яъни кўриш дўмбоқчалари киради. Кўриш дўмбоқчалари улар орқали барча сезувчи нерв йўллари ўтадган гўё охирги станция ҳисобланадиган нерв ҳужайралари йиғиндисидир. Улар организмнинг барча рецепторларидан импулс қабул қилади ва уларни катта яримшарлар пўстлоғига ва мия ўзагининг бошқа бўлимларига ўтказади. Таламус оғриқ сезувчанликнинг оилй маркази ҳисобланади. Клиник кузатишларга асосланиб, унинг айрим зарарланишларига аозб берадиган оғриқ сезгиси пайдо бўлиши исботланган. Терига арзимаган куч билан тегиб кетиш, товуш ёки ёруғлик бундай беморларга қаттиқ оғриқ ҳуружларини келтириб чиқаради. Баъзан тҳаламус зарарланганда, оғриқ сезиш бузилади ва бунда оғриқ таъсири бу сезгиларни умуман келтириб чиқармайди-аналгезия ҳолати вужудга келади. Оралиқ миянинг функциялари катта яримшарлар пўстлоғи назорати остида бўлади. Бунга сабаб шуки, мия пўстлоғи истисно қилингандан кейин, ҳайвонларни ҳатто кучсиз таъсирлантириш ҳам уларда қон босимини ва қонда қанд миқдорини ошириб, жуда кучли муҳофаза реакцияларини келтириб чиқаради. Download 4.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling