Режа: Нерв тизимининг ташкилий қисмлари 02. Олий нерв фаолияти ҳақида тушунча. 03. Нерв тизимининг гигиенаси. 04. Нерв тизимининг тузилиши


Download 4.05 Mb.
bet7/8
Sana25.10.2023
Hajmi4.05 Mb.
#1720310
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Нерв тизими 2 мавзу

Нерв тизимининг гигиенаси.
Ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлиғини сақлаш масаласи кенг маънодаги тушунча бўлиб ўқувчиларнинг чарчаши- яъни, толиқиши ва ўта чарчашининг олдини олиш вазифасини ҳам ўз ичига олади, бу эса биринчи навбатда ўқувчининг ўта толиқишига йўл қўймаслик билан боғлиқдир. Бу масала мактабдаги педагоглар ва медиклар, ота- оналарнинг диққат марказида туриши лозим. “Мактаб касалликлари” деб аталувчи касалликларнинг олдини олиш ҳозирги вақтда ўқувчилар тарбияси билан шуғулланувчи ҳар бир кишининг асосий вазифасидир.
Ўқувчи организмининг функционал фаолияти бузилишига йўл қўймаслик учун ўқитувчилар билан шифокорлар биргаликда иш куни, ҳафтасига ва ўқув йили чоракларида ақлий ва жисмоний фаолиятнинг алмашиниб туришини тўғри йўлга қўйишлари керак. Бир турли фаолият иккинчи турли фаолият билан алмаштирилса ишлаётган ҳужайралар дам олади. Ўқувчиларани асаб системаларини чарчамаслигива тез толиқиб қолмаслиги учун дарс гигиенасига эътибор қаратиш керак.
Уйқу ва уйқу гигиенаси.
Уйқу организм учун зарур физиологик жараёнлардан ҳисобланади. У нерв тизими ва бутун организмнинг нормал фаолиятини таъминлайди. И.П.Павлов кўрсатишича уйқу бош мия ярим шарлар пўстлоғининг ҳамма юзасида ички тормозланишнинг иррадисияланиши натижасида ҳосил бўлиб, бу тормозланиш ирратсияси бош миянинг қуйи бўлимларига, оралиқ ва ўрта мияга ҳам тарқалади. Уйқу вақтида узунчоқ мия фаолияти тўхтаб қолмайди. Одам ўрта ҳисобда бир суткада 8 соат ухлайди. Уйқусиз 4-5 сутка юриши мумкин. Узоқ уйқусизлик нерв, руҳий касалликларини келтириб чиқаради. Одам умрининг 3:1 қисми уйқуга кетади. Уйқунинг қуйидаги турлари мавжуд: табиий физиологик уйқу, гипотик уйқу, наркотик уйқу. Табиий физиологик уйқу ҳар кун тундаги нормал уйқудир. Одам организмининг табиий физиологик уйқуга эҳтиёжи ёшга қараб турлича бўлади. Тунги уйқу 3-5 циклдан иборат бўлиб, ҳар қайси шаклда секин ва тез уйқу даврларга такрорланиб туради. Секин уйқу даврида 1. 1.5 соат, тез уйқу даври 10-30 минут давом этади туш кўриш содир бўлади.
катталарда
13-14 ёшда
Чақалоқларда
9.5-10
соат
21-22
соат
8
соат

Download 4.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling