Режа: Овқатланиш корхоналарининг фаолияти характерига қараб классификацияланиши


Овқатланиш корхоналари хизматлари


Download 102.03 Kb.
bet4/5
Sana14.02.2023
Hajmi102.03 Kb.
#1199015
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-МАВЗУ

2.4. Овқатланиш корхоналари хизматлари
Расмий ҳужжатларда умумий овқатланиш хизмати истеъмолчининг овқатланишга ва бўш вақтини ўтказишга бўлган талабларини қондириш бўйича овқатланиш корхоналари ва тадбиркорлар фаолиятининг натижаси деб таърифланади. Ушбу таърифдан кўриниб турибдики, овқатланиш корхоналарининг ва фаолияти таомлар ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш билан боғлиқ тадбиркорларнинг хизматлари аҳолини овқатлантириш ва параллел ҳолда дам олишини ташкил қилишга қаратилган. Ушбу ҳужжатда умумий овқатланиш хизматлари 7 гуруҳга бўлинган (чизма 4).

Чизма.4.Умумий овқатланиш хизматлари классификацияси.


Овқатланиш хизматлари кулинар ва кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни реализация ва истеъмол қилиш учун корхона тип ва классаларига хос шароитларни яратишдан, яъни тегишли типли ва классли овқатланиш корхоналарини ташкил қилишдан иборат бўлиб, қуйидагиларга бўлинади (чизма 5).





Чизма 5. овқатланиш хизматлари турлари.

Кулинар ва кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича хизматлар: кулинар ва кондитер маҳсулотларни истеъмолчилар буюртмалари бўйича корхона хом ашё ва маҳсулотларидан тайёрлаб бериш, шу жумладан, мураккаб технология эга бўлган ва қўшимча безатилган маҳсулотларни; буюртмачи хом ашёсидан корхонада таомларни тайёраб бериш; ошпаз ва кондитерларнинг одамлар уйларида таом, кулинар ва кондитер маҳсулотларини тайёрлаб бериш хизматларига бўлинади (чизма 6).



Чизма 6. Кулинар ва кондитер маҳсулотларини тайёрлаш бўйича хизматлар турлари.

Маҳсулотларни истеъмол хизмат кўрсатишни ташкил қилиш хизматлари хизматларнинг қуйидаги турларини ўз ичига олади:


- тантанали, оилавий тушликларни ва маросим тадбирларини ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш;
- дам олиш зоналарида конференция, семинар, йиғилишларни, маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш;
- уйларда хизмат кўрсатиш бўйича официант (бармен) хизмати;
- истеъмолчилар буюртмалари бўйича тайёрланган кулинар ва кондитер, шу жумладан банкет учун тайёрланган, маҳсулотларни олиб бориб бериш;
- кулинар ва кондитер маҳсулотлрини олиб бориб бериш ва истеъмолчиларга иш жойларида, уйларида хизмат кўрсатиш;
- буюртма бўйича кулинар ва кондитер маҳсулотларини етказиб бериш ва транспортларда (купе, каюта, самолёт салони) истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш;
- буюртма бўйича кулинар ва кондитер маҳсулотларини олиб бориш ва меҳмонхона номерларида хизмат кўрсатиш;
- умумий овқатланиш корхоналарида залларида жойларни банд қилиб қўйиш;
- бутланган (комплектланган) рационлар хизматига талонлар ва абонентлар сотиш;
- комплекс рационал овқатланишни ташкил этиш.
Умумий овқатланиш корхоналарининг кулинар ва кондитер маҳсулотларини реализация қилиш бўйича кўрсатадиган хизматлари қуйидаги турларга бўлинади (чизма 7).

Чизма 7. кулинар ва кондитер маҳсулотларини реализация қилиш хизматлари турлари.

Дам олишни ташкил қилиш бўйича овқатланиш корхоналари ходимлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар қуйидагилардан иборат: мусиқавий хизмат кўрсатиш; концерт, варьете – ва видеодастурларни ташкил этиш; газета, журнал, столусти ўйинлари, ўйин автоматларидан ва биллиардлардан фойдаланиш хизматларини тақдим этиш.


Информацион-консультатив хизматлар қуйидаги турларга бўлинади: кулинар ва кондитер маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда столларни безатиш бўйича мутахассислар консультациялари; ҳар хил касалликларда кулинар маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича (ошхоналарнинг парҳез таомлари бўлимларида) парҳез таомлар ҳамширасининг консультацияси; кулинар маҳоратига ўргатиш.
Умумий овқатланиш корхоналари ходимлари томонидан кўрсатиладиган бошқа хизмат турлари ҳам кўп (чизма 8).



Чизма 8. бошқа хизматлар турлари

Юқорида келтирилган хизмат турлари таҳлили шуни кўрсатдики, умумий овқатланиш корхоналари хизматлари асосан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: кулинар ва кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишга тайёрлаш; уларни истеъмол қилишни ташкил этиш; тайёр кулинар ва кондитер маҳсулотларини реализация қилиш (чизма 9).





Чизма 9. Умумий овқатланиш корхоналари йўналишлари.

Хизмат кўрсатиш йўналишлари умумий овқатланиш корхоналарининг асосий вазифалари тўлиқ мос келади.





Download 102.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling