Режа: Овқатланиш корхоналарининг фаолияти характерига қараб классификацияланиши
Овқатланиш корхоналарининг жойлаштирилиши
Download 102.03 Kb.
|
2-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
2.3. Овқатланиш корхоналарининг жойлаштирилиши
Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария ва гигиена талаб ва қоидаларининг, айниқса совуқ ва иссиқ сув билан таъминлаш, канализация, микроиқлим шароитини яратиш, атрофмуҳит ҳавосининг тозалиги, ишлаб чиқариш цех ва хоналарини ёритишда табиий қуёш нуридан максимал ва самарали фойдаланиш масалалари асосан корхоналарнинг қаерда ташкил қилинганлигига, яъни жойланиш жойига боғлиқ бўлади. Шу боисдан ҳам ушбу банда умумий овқатланиш корхоналарининг жойланиш масалалари қисқача кўриб чиқилади. Бирданига шуни таъкидлаш керакки, умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил қилувчи корхоналар (тайёрлов фабрикалари, ярим тайёр ва тайёр кулинар маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича цехлар, ихтисослашган кулинария цехлари, бортларда овқатланиш корхоналари ёки цехлари ва шуларга ўхшаган бошқа катта ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхоналар) шу мақсадда махсус лойиҳаланиб, қурилган ёки реконструкция қилинган алоҳида биноларда жойлаштирилади. Бошқа махсус қурилмаган биноларда ёки бошқа объектлар биносининг таркибида жойлаштириш уларга қўйиладиган нафақат санитария ва гигиена талабларининг, хизматлар билан боғлиқ ёнғин, электр ва бошқа хавфсизлик талабларининг бажарилишини қийинлаштиради. Қолган, кичик ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган ҳамда хом ашёларда, ярим тайёр маҳсулотларда ишлайдиган, тайёр таомларни тарқатувчи ва умумий овқатланиш маҳсулотларини реализация қиладиган, барча корхоналар алоҳида, бошқа яшаш ва жамоа бинолари таркибида ҳам жойлаштирилиши мумкин. Умумий овқатлантириш корхоналарини жойлаштириш уларни истеъмолчиларга максимал яқинлаштириш тамойилига асосланган бўлиши керак. Ушбу тамойил стационар корхоналарга ҳам, кўчма корхоналарга ҳам тегишли. Лекин ушбу банд масалалари фақат стационар овқатланиш корхоналарига тегишли. Назорат саволлари: 1. Қайси овқатланиш корхоналари махсус лойиҳаланиб қурилган ёки реконструкция қилинга биноларда жойлаштирилади? 2. Қайси овқатланиш корхоналари алоҳида бинода ёки яшаш ва жамоат биноларида жойлаштирилиши мумкин? 3. Умумий овқатланиш корхоналарни жойлаштириш қайси тамойилга асосланган? Download 102.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling