Режа: Овқатланиш корхоналарининг фаолияти характерига қараб классификацияланиши


Овқатланиш корхоналарида кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар


Download 102.03 Kb.
bet5/5
Sana14.02.2023
Hajmi102.03 Kb.
#1199015
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-МАВЗУ

2.5. Овқатланиш корхоналарида кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар

Истеъмолчи сотиб олган товар (и шва хизматлар) амалдаги санитария ва гигиеник, шу жумладан радиология, эпидемияга қарши ва бошқа меъёр ва қоидаларга риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқарилган истеъмолчи ҳаёти, соғлиги, мол-мулки ва атроф-муҳит учун безарар бўлиши шарт. Истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиги, мол-мулки ва атроф-муҳит учун безарар хизмат ва маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни билан кафолатланади. Умумий овқатланиш корхоналарида кўрсатиладиган хизматлар ҳам худди шундай талабларга жавоб бериши керак (чизма 10).





Чизма 10. Умумий овқатланиш корхоаналри хизматлари сифатига қўйиладиган талаблар.

Расмий ҳужжатларда хизмат сифати – истеъмолчининг қўйган ёки чамалаган талабларини қондириш қобилиятини белгилайдиган хизмат хоссалари мажмуаси деб таърифланади. Бундан олдинги банд материалларидан маълумки, умумий овқатланиш корхоналари хизматлари асосан икки қисмдан иборат бўлади: моддий ва номоддий хизматлардан (чизма 11).



Чизма 11. Умумий овқатланиш корхоналари хизматлари сифати.

Моддий хизмат сифати корхонада ишлаб чиқарилган ва истеъмолчиларга таклиф этиладиган кулинар ва кондитер маҳсулотлари сифатида ўз аксини топса, номоддий хизмат сифати эса кулинар ва ондитер маҳсулотларини реализация ва истеъмол қилиш даврида ходимларнинг истеъмолчилар билан мулоқатга тушишида, ҳатти-ҳаракат қилишида ва ўзини тутишида ҳамда ташқи кўринишида намоён бўлади. Моддий хизмат сифатига овқатланиш залларида ўрнатилган овқатланиш стол ва стулларининг (креслолар) ҳамда хизмат кўрсатишга боғлиқ бошқа мебеллар сифатини ҳам киритиш мумкин.


Умумий овқатланиш корхоналари номоддий хизматларининг сифатига қуйидаги омиллар жуда катта таъсир кўрсатади (чизма 12).



Чизма 12. номоддий хизматлар сифатига таъсир қилувчи омиллар.

Агар истеъмолчи ҳаёти ва соғлиги ҳамда атроф-муҳит учун моддий хизматларнинг хавф-хатарсизлиги Ўзбекистон Республикасининг қатор маҳсус қонунларига биноан кафтолатланса, номоддий хизматларнинг зарари ва уни кафолатлаш тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ.


Номоддий хизмталарнинг ҳам истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги учун зарари катталигини исботлаш мақсадида ўқув услубий мажмуада умумий овқатланиш корхоналарининг хизматлари турлари ва табиати батафсил кўриб чиқилди.
Энди хизмат қилаётган ходимнинг истеъмолчига нисбатан менсимай қилишини, ёки «сен» дейилишини, ёки бадқовоқ ҳолатда кўрсатган хизматини, ёки эшита туриб, истеъмолчи саволига жавоб бермасдан бурилиб кетиши каби ҳатти-ҳаракатларини кўз олдингизга бир келтирайлик. Агар кулинар ва кондитер маҳсулотларининг истеъмолчи ҳаёти ва соғлигига келтирган зарари уларни истеъмол қилгандан кейин 2-4 соат ичида билинса, номоддий химатларнинг зарари эса истеъмолчи томонидан даров сезилади. Номоддий хизмталар зарари биринчи навбатда истеъмолчи кайфиятида ўз аксини топади. Кайфиятнинг бузилиши у билан боғлиқ касалликларнинг кучайишига олиб келиши мумкин. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, умумий овқатланиш корхоналари ходимлари номоддий хизмат кўрсатиш даврида ҳам амалдаги хизмат кўрсатиш маданияти қоидаларига ҳам риоя қилишмаганда истеъмолчи ҳаёти ва соғлиги учун зарар келтирувчи муҳит юзага келади.
Демак, умумий овқатланиш корхоналари хизматларининг сифати асосан ишлаб чиқариладиган кулинар ва кондитер маҳсулотлари ва уларни истеъмол ва реализация қилиш билан боғлиқ хизматлар сифатидан иборат.
Download 102.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling