Режа: Психологик хизмат тушунчаси ва унинг зарурияти


Россия психологиясида болалар тарбияси ва таълимида психологиядан фойдаланиш борасида уринишлар педалогия доирасида вужудга келди


Download 34.37 Kb.
bet4/9
Sana06.04.2023
Hajmi34.37 Kb.
#1330191
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7 Мавзу Юрист ҳуқуқшунос фаолиятида психологик хизматнинг зарурияти

Россия психологиясида болалар тарбияси ва таълимида психологиядан фойдаланиш борасида уринишлар педалогия доирасида вужудга келди.
Педалогия ривожланаётган ва ўсаётган шахснинг барча биологик ва ижтимоий хусусиятларни қамраб олувчи фандир. 1936 йилда педалогик қарашларни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинди, шу билан бирга рус психологлари амалга ошираётган бола психологиясидаги ижобий изланишлар ҳам тўхтаб қолди. Фақат 1960 йилларнинг охирига келиб, мактаб ишида психологларнинг амалий иштирок этиши қайта тикланди.
Эстон психологлари “ тарбияси қийин” ўсмирлар учун махсус мактабларда иш олиб борадилар. 1984 йилда Москвада фанлар академияси психология институтида “Психологик хизмат муаммолари” бўйича I умумиттифоқ анжумани бўлиб ўтади. Анжуманда мактабда психологик хизмат секцияси ҳам иш олиб боради.
Биринчи бўлиб Эстонияда 1975 йилда мактабда психологик хизмат ташкил этилди, раҳбари Х.И.Лийметс, Ю.Л.Сыерд бўлиб, тарбияси қийин ўсмирлар учун махсус мактабларда иш олиб борадилар. Россияда 1982 йилда мактабларда психолог штати очилди.
1989 йилда Ўзбекистонда амалиётчи психологларнинг етишмаслиги сабабли Низомий номли ТДПУда амалиёчи психологлар тайёрлаш факультети очилди.
3.Юридик фаолиятда психологик хизматнинг мақсад ва вазифалари
Психологик хизматнинг мақсади - шахснинг ҳар томонлама шаклланиши, ривожланиши, самарали ижтимоийлашуви ва мослашуви, барча ёш даврларида психологик саломатликни муҳофаза қилиш учун психологик шарт-шароит яратишдан иборат.
Психологик хизматнинг вазифалари:
-ҳар бир ходимнинг индивидуал хусусиятлари, қизиқишлари, лаёқат ва қобилиятларига мувофиқ ривожланишида унинг психологик имкониятларидан юқори даражада фойдаланиш;
-соҳа ходимларининг интеллектуал, шахсий, ижтимоий ривожланишидаги оғишларни ўз вақтида аниқлаш, тузатиш ва олдини олиш;
-ходимларнинг ҳаётий ўзлигини англашида уларнинг шахсий қизиқишлари, мойилликлари, қобилиятлари, саломатлигини инобатга олган ҳолда психологик ёрдам кўрсатиш;
-ҳуқуқшунослар ходимларининг психологик саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоада соғлом психологик иқлимни сақлаш, келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг энг мақбул ечимларини топиш;
-шахснинг оилада ва жамиятда мослашуви ва ижтимоийлашуви муаммолари бўйича психологлар ва қонуний вакилларнинг самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
-иқтидорли мутахассисларнинг ижодий ривожланишига имкон бериш мақсадида психологик кузатиш ва қўллаб-қувватлаш.
Психологик хизматнинг асосий йўналишлари:
Психологик маърифат – психологик билимларни эгаллаш мақсадида психологик маданиятини ошириш.
шахслараро муносабатларга киришиш, ўзларининг шахсий сифатлари ва характер хусусиятлари, қобилиятлари, лаёқатларига баҳо бера олиш билан боғлиқ бўлган билишга оид қизиқишларини ривожлантириш;
мулоқотда ижобий муносабатни шакллантириш;
индивидуал суҳбатлар, очиқ дарслар, семинарлар ва маслаҳатлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали психологик билимларни тарғиб қилиш.

Download 34.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling