Шахсни ҳар томонлама етук, баркамол авлод қилиб тарбиялашда психологик хизмат ва психологик билимлар нима учун керак:
шахсларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда;
иқтидорли мутахассисларни аниқлашда;
барча ёшдаги инсонларнинг ҳар хил оқимларга, жиноий гурухларга кириб қолмаслиги учун, ҳаётда ўз ўрнини топишида;
таълим-тарбия тизимига, меҳнат фаолиятига онгли муносабатда бўлишга ўргатишда;
устоз - шогирд тизимига бўйсинишида;
билим олишга ўзида куч топишида;
тафаккур жараёнининг ривожланишида;
иродавий мустаҳкамликда;
атроф-муҳитга эътиборли бўлишда ва мулоқот жараёнида;
психологик билимларни мунтазам ўзлаштиришда;
ёшларнинг ахборот олиш кўламини кенгайтиришда, турли ахборот хуружларига қарши курашишда;
Шунингдек:
ёшларни ҳар бир ишга ижодий ёндашувини ташкиллаштиришда;
ижтимоий фаоллигини оширишда;
таълим-тарбияни ҳаёт билан боғлашда;
ўзига муносиб касб танлашда;
оила қуришда, ўзига муносиб турмуш ўртоғи топишида;
таълим-тарбия интеграциясини амалга оширишда;
ҳаётда учраб турадиган ҳар хил низоли вазиятларни бартараф этишда;
шахснинг индивидуал хусусиятларига эътибор беришда;
миллий ва умумбашарий қадриятларга эътиқод ҳиссини шакллантиришда психологик хизмат кўмак беради.
Психологик хизматни 3 нуқтаи назардан қараб чиқиш мумкин:
илмий нуқтаи назардан
ташвиқот нуқтаи назардан
амалий нуқтаи назардан.
Фақат мана шу нуқтаи назарларнинг бирлигигина психологик хизмат предметини ташкил этади.
Илмий нуқтаи назар психологик хизматнинг методологик муаммоларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Бу йўналиш ижрочиларининг асосий функцияси фаолият тури психологик хизматида ишнинг психодиагностик, психокоррекцион ва ривожлантирувчи методларини ишлаб чиқиш ва назарий асослашга бағишланган илмий тадқиқотларни ўтказишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |