Режа: Психологик хизмат тушунчаси ва унинг зарурияти
Психологик ташхис (Психодиагностика)
Download 34.37 Kb.
|
7 Мавзу Юрист ҳуқуқшунос фаолиятида психологик хизматнинг зарурияти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психологик профилактика
- Психологик профилактиканинг вазифалари
- Психологик коррекция ва ривожлантиришнинг вазифалари
- Психологик маслаҳат
Психологик ташхис (Психодиагностика) – соҳа вакилларининг қизиқишлари, лаёқатлари, қобилиятлари, қадриятларга йўналганлиги, ижтимоий муносабатлари, билиш, меҳнат фаолияти мотивацияларини инобатга олган ҳолда уларнинг индивидуал-психологик ва шахс хусусиятларини аниқлаш ва баҳолашдан иборатдир.
Унда қуйидагиларга эътибор қаратилади: -турли психологик ташхис методикалари ёрдамида тест-синовлари ўтказиш ва суҳбатлашиш, натижаларни “Психологик-ташхис дафтари” да қайд этиб бориш; -лавозимларга, хизмат вазифаларига тайинлашда уларнинг қизиқиши, лаёқати ва билиш қобилиятларини аниқлаш; -шахсий муаммоларнинг ечимини топиш ва уларга зарур психологик ёрдам кўрсатиш (уларнинг розилиги билан) билан ташхис ишларини олиб бориш. Психологик профилактика-психологик саломатликдаги бузилишлар, уларнинг интеллектуал, шахсий ва ижтимоий ривожланишидаги салбий оғишларни ўз вақтида аниқлашни англатади. Психологик профилактиканинг вазифалари: -суҳбатлашиш ва ташхис текширувлари натижалари асосида ҳуқуқшунос ходимларнинг психологик саломатлигини аниқлаш; -ижтимоийлашув жараёнида юрист шахси шаклланиши ҳамда ривожланишидаги оғишларнинг олдини олиш бўйича чоралар белгилаш, бошқалар билан бўладиган мулоқоти ҳамда муносабатларида психологик шикаст етказувчи омилларни бартараф этишга ёрдам кўрсатиш; -асабий-психик зўриқиш ва шахс сифатларининг бузилиши аломатлари аниқланган, шунингдек, адиктив қарамликда бўлган (алкоголь, наркотиклар, токсик моддаларга ружу қўйиш, интернет-қарамлик ва бошқа шу каби ҳолатлардаги) психологик ёрдам кўрсатиш;(бундай ҳолатлар юристларда ҳамкузатилиши мумкин); -муассасанинг психогигиеник шарт-шароитларига риоя этилишини назорат қилиш, бу шароитлар бузилган ҳолатларда чоралар кўриш; -ҳуқуқшунос ходимларга (уларнинг розилиги билан) шахслараро муносабатларда, оилада ёки жамоада носоғлом психологик муҳит муаммоларини ҳал этишда психологик ёрдам кўрсатиш, психологик шикаст етказувчи омиллар таъсирини бартараф этиш бўйича чоралар кўриш. -психологик коррекция ва ривожлантириш - шахснинг шаклланиши ҳамда ривожланишидаги камчиликларни тузатиш ҳамда оғишларни бартараф этиш, субъектлар муомаласи ва хулқ-атворидаги бузилишларни коррекциялаш, шахснинг психик ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш. Психологик коррекция ва ривожлантиришнинг вазифалари: Юристлардаги психик жараёнлар, субъектив фикрлар ва салбий муносабатлар ривожланишини коррекциялаш (психологик тузатиш); ҳуқуқшунослар ходимларининг билиш фаоллиги ҳамда қизиқишларини ривожлантириш мақсадида уларнинг интеллектуал пассивлигини коррекциялаш; айрим ҳолатларда ижтимоий муҳитга етарли даражада мослаша олмаслик ҳолатларини коррекциялаш; ҳуқуқшунослар аъзоларининг хиссий-эмоционал ҳолатларини, шахслараро муносабатларини ва зиддиятли хатти-ҳаракатини коррекциялаш, уларнинг психологик маданиятини юксалтириш, раҳбарларнинг бошқарув услубини оптималлаштириш. Психологик маслаҳат - ҳуқуқшуносларга шахсий муаммолар ва зиддиятли муносабатларни конструктив ҳал этилишида психологик ёрдам кўрсатиш, шахснинг ички психологик имкониятларини сафарбар қилиш учун шарт-шароитлар яратишданиборатдир. Download 34.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling