Режа: Тоғ жинслари ва минераллар хакида тушунча. Нураш жараёни ва нураш тўғрисида маълумотлар. Тупроқдаги органик моддаларнинг манбаи, миқдори ва таркиби. Тупроқда гумус


Download 218.4 Kb.
bet4/4
Sana02.12.2023
Hajmi218.4 Kb.
#1780610
1   2   3   4
Bog'liq
5 amaliy

гумин кислоталари, фульвокислоталар ва гумин (гидролизланмайдиган) моддалардан иборат. Баъзан алоҳида гиматомелан кислотаси ҳам ажратилади.
Гумин кислоталари циклик тузилишга эга бўлган азот сақлайдиган юқори молекуляр органик кислота бўлиб, сувда кам эрийди, минерал кислоталарда эса эримайди. Гумин кислоталари ишқорларда эрийди, улар эритмаси қорамтир рангда бўлиб, тўқ жигаррангдан қорагача ўзгариб туради.
Минерал кислоталарнинг водороди ҳамда икки, уч валентли катионлар
таъсирида эритмадан чўкмага тушади. Гумин кислоталарнинг элемент таркиби углерод (50-62), водород (2,8-6,6), кислород (31-40) ва азот (3-6) фоиздан иборат.
13-жадвал
Ўсимлик ва гумус таркибидаги кимёвий элементлар миқдори
(фоиз ҳисобида)




С

Р

О

N

Кул

Ўсимлик

45

6,5

42

1,5

5

Гумус

58

4,5

28

3

2-8

Гумин кислоталарнинг элементлар таркиби турли тупроқларда бир хил


эмас (14-жадвал). Қора тупроқлардаги гумин кислотада углерод энг кўп бўлиб, чимли подзол тупроқларда водород кўпаяди. Бўз тупроқларда бу нисбатан азотнинг кўплиги билан фарқланади (ўртача 4,7 фоиз) ва углерод ҳам бу тупроқда анча кўп (61,9 фоиз).
Гумин кислоталари таркибида кул элементлари 1-10 фоиз атрофида ўзгариб, улар молекулаларининг доимий компонентлари эмас. Гумин кислоталари молекуласининг муҳим қисми карбоксил, фенол-гидроксил, метоксил, карбонил ва амидлар каби функционал группаларидан ташкил топган. Кейинги маълумотларга кўра гумин кислоталари таркибида ароматик ва гетероциклик компонентлар 50-60, углевод компонентлари - 25-30 ва функционал группа 10-25 фоиз атрофида бўлади. Кислотали хусусияти, сингдириш сиғими ва гумат тузларининг ҳосил бўлиши ана шу функционал группа миқдорига боғлиқ. Жумладан, функционал группадаги водороднинг диссоцияланиши рН микдорига боғлиқ бўлиб, ишқорий муҳитда кўпроқдир. Шу шароитда алмашиниш қобилияти 100 г гумин кислотасида 700 мг.экв ни ташкил этади. Тупроқдаги гумин кислоталари асосан гель ҳолатида бўлади. Минерал кислоталар таъсирида кам гидролизланади, ишқорлар таъсирида эритмага ўтади. Гумин кислоталари тупроқнинг минерал қисми билан ўзаро таъсирлашиб унинг тузлари (гуматлар)ни ҳосил қилади. Гуматлар мураккаб органик-минерал комплекс бўлиб, гилли минераллар юзасида мустаҳкам ютилган ва барқарор бўлиши мумкин.
14-жадвал
Асосий тупроқлардаги гумин ва фульвокислоталар таркибидаги кимёвий элементлар таркиби (Л.Н.Александрова).

Тупроқ номи, олинган намуналар
чуқурлиги, см

Кулсиз қуруқ моддага нисбатан фоиз ҳисобида

С

Н

О

N

Гумин кислоталар

Чимли подзол тупроқ;
ўрмон ости, 2-12
ҳайдалма ер 0-10

56,2
56,8



4,8
4,6



34,8
34,3



4,2
4,3



Ишқорсизланган қора тупроқ;
қўриқ 2-12
ҳайдалма ер 0-10

60,0
60,8



3,6
3,4



32,9
32,3



3,5
3,5



Оч тусли бўз тупроқ;
ҳайдалма ер 0-20
Қизил тупроқ 0-20

61,9
59,6



3,9
4,4



29,5
31,5



4,7
4,5






Фульвокислоталар

Чимли подзол тупроқ;
ўрмон ости 2-12
ҳайдалма ер 0-10

48,4
46,9



5,1
4,9



43,8
45,9



2,7
2,3



Ишқорсизланган қора тупроқ;
қўриқ 2-12
ҳайдалма ер 0-10

45,3
44,7



4,3
3,8



47,2
47,3



3,2
4,2



Оч тусли бўз тупроқ;
ҳайдалма ер 0-20
Қизил тупроқ 0-20

45,8
49,8



4,3
3,4



46,0
44,3



3,9
2,51



Натрий, калий, аммоний ишқорларининг гуматлари сувда яхши эрийди ҳамда ҳақиқий ва коллоид эритмалар ҳосил қилади. Коллоид шаклдаги гуматлар тупроқнинг иллювиал қатламларигача ювилиб, чўктирилиши мумкин. Бу жараён кўпроқ бироз шўртоб ва шўртоб тупроқларда яхши ифодаланган.
Кальций ва магний гуматлари сувда эримайди ва тупроқда гель ҳолида ушланиб, мустаҳкамланади. Гель механик заррачаларини бириктириб, цементлаб айниқса қора, ўтлоқ-қора ва бўз тупроларда сувга чидамли структура ҳосил қилади.
Фульвокислоталар. Паст концентрацияда оч сариқ, юқори концентрацияда жигарранг сариқ бўлганидан фульвокислота (лотинча fulvos – сариқ) деб атаган.
Фульвокислоталарнинг элементар таркиби С-41-46, Н-4-5, N-2-4 фоиз бўлиб, кислород, углерод миқдорига боғлиқ ва гумин кислотасига нисбатан кўп (40-48 фоиз).
Фульвокислоталари ҳам гумин кислоталари каби азот сақловчи юқори молекуляр органик кислоталар жумласига киради. Аммо гумин кислотасидан оч рангли бўлиши, углеродни анча кам, кислородни кўпроқ сақлаши, сувда, кислоталар ва ишқорларда эриши билан фарқ қилади. Сувли эритмаси кучли кислотали (рН 2,2-2,8) хусусиятга эга. Ишқорий ва ишқорий ер металларнинг фульват тузлари (фульватлар) сувда яхши эрийди. Фульватларнинг темир, алюминий билан бириккан комплекси ҳам қисман эрийди.
Фульвокислоталар кучли кислотали бўлиши сабабли, тупроқ минералларининг кимёвий нураш жараёнлари активлашади. Фульвокислоталар жуда ҳаракатчан бўлгандан тупроқ таркибидаги органик ва минерал моддаларнинг тез ювилиб кетишига олиб келади.
Гумин моддалари. Гумуснинг ишқорларда эримайдиган қисми ва қийин эрийдиган органик қолдиқлар (масалан, хитин)дан иборат.
Гумус таркибида гуминлар 15-20, баъзи тупроқғларда 40-48 фоизга етади.
Гематомелан кислоталари- фульвокислоталар ва гумин кислоталари ҳар иккаласининг оралиқ хусусиятига эга бўлган гумус моддалари группаси ҳисобланади.
Тупроқларда тўпланадиган гумус миқдори ва унинг сифат таркиби қатор омиллар ва шароитларга, жумладан парчаланадиган биомасса миқдори ва сифатига, тупроқнинг кимёвий таркибига, сув-ҳаво хоссалари ҳамда иссиқлик режимларига боғлиқ.


Билимингизни синаб куринг
1. Минерал ва тоғ жинсларининг таърифи?
2. Тоғ жинслари ва минералларнинг нураш турлари ва уларга таъсир этувчи омиллар?
3. Нураш махсулотлари (рухляк) қандай жараёнлар туфайли пайдо бўлади ва уларнинг яхлит жинсларидан фарқи?
4.Тупроқдаги органик моддалар группаларини таърифланг?
5.Тупроқдаги специфик (ўзига хос) хусусиятга эга бўлмаган ва специфик (ўзига хос) хусусиятга эга бўлган органик моддаларга нималар киради?
6.Гумус ҳосил бўлиши ҳақидаги асосий назариялар моҳиятини тушунтириб беринг?
7.Тупроқда гумус қайси шароитда кўп тўпланади?
Download 218.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling