1) янги туғилган чақалоқ саккиз кунлигидаёқ хатна қилиниши шарт;
2) яҳудийнинг бирон-бир қадами дуосиз босилмайди;
3) яҳудийлар туя, чўчқа, қуён, от, эшак гўштларини емайдилар, улар ейдиган ҳайвон гўштида қон доғи бўлиши мутлақо мумкин эмас;
4) Яҳудий эркакларининг кийимлари узун, бир хил матодан тикилган бўлиши, боши ҳатто уйқуда ҳам бирор нарса билан беркитилган бўлмоғи лозим;
5) Диний маросим бажарилаётганда кийимнинг устидан албатта ёпинчиқ ташланиши шарт;
6) ҳафтанинг шанба куни дам олиш қатъий талаб этилади. Бу кун ҳеч қандай юмуш, иш билан шуғулланилмайди, овқат пиширилмайди, олов ёқилмайди, қўлда бирор нарса кўтариб юрилмайди, пулга қўл теккизилмайди.
Байрамлари:
Пасха, ўрим-йиғим байрами, янги йил, гуноҳларни кечиришни сўраш куни, алоҳида чайлаларда яшаш керак бўлган етти кунлик куз байрами, Библия тарихига бағишланган баҳор байрами ва бошқалар.
Яҳудийлик динининг жаҳон динига айлана олмагани сабаблари: Яҳудийликнинг талаблари, маросимлари жуда кўп ва оғир бўлганлиги, яҳудийларнинг бошқа миллат вакиллари билан никоҳга кириши ман этилганлиги, ўзларини барча халқлардан афзал-мумтоз билиб, ўжар, миллатчи, ирқчи ва ҳудбин бўлганликлари.
Яҳудийликдаги оқимлар 2 гуруҳга бўлинади: қадимий ва замонавий оқимлар.
Қадимий оқимларга киради: Садуқийлар, Фарзийлар, Ессейлар.
Садуқий номи подшоҳ Довуд пайғамбар даврида яшаган руҳоний Садуқ номи билан боғлиқ. Кўплаб мансабдор руҳонийлар садуқий бўлганлар. Улар диний ишларда фақат Қонун (Мусонинг беш китоби)ни тан олганлар. Қонунда руҳонийлар, қурбонликлар, ибодат ҳақида сўз боради, лекин охират ва қиёмат ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Шунинг учун садуқийлар қиёматда ўлганларнинг қайта тирилишини тан олмаганлар.
Фарзий номи қадимий яҳудий тилидаги “тушунтириш”, “ажратиб кўрсатиш” сўзидан олинган бўлиб, улар Мусонинг қонунини шарҳлаганлар ва оддий одамларга ўргатганлар. Фарзийлар Мусонинг замонидан бери оғзаки анъана давом этиб келаяпти деб ҳисоблайдилар. Улар ҳар бир авлод ўз эҳтиёжларини қондириш учун Қонунни шарҳлай олади деб билганлар.Фарзийлар жуда кўп пайғамбарлар таъкидлаган қиёматга, ўлганларнинг қайта тирилишига ишонганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |