Режа: Зардуштийлик. Зардушт ҳаёти ва фаолияти, таълимоти. “Авесто” зардуштийликнинг муқаддас китоби


Download 76.5 Kb.
bet5/5
Sana17.02.2023
Hajmi76.5 Kb.
#1205411
1   2   3   4   5
Bog'liq
9mavz

Конфуцийчилик манбаи Лунг Юй (Суҳбатлар ва мулоҳазалар) китобидир.
Конфуцийчилик таълимотига кўра, жамиятда осмондан юборилган «жень»-инсонпарварлик қонуни амал қилади. Инсон тақдирини «осмон» белгилайди ва одамларнинг олий ва паст кишиларга бўлинишини ўзгартириб бўлмайди.
Конфуцийчиликда диний маросимларнинг асосий мазмуни унга қадар мавжуд бўлган анъаналарни, уруғ-қабилавий маросимларни мустаҳкамлаш, қонунлаштириш ташкил этади.
Конфуцийчиликнинг бош худоси-осмон Худоси эди. Кейинчалик Конфуцийнинг ўзи ҳам илоҳийлаштирилган.
Конфуцийчилик оддий халқ устидан «аслзода»ларнинг ҳукмронлигини оқлар эди. Бу динга кўра айни пайтда императорнинг ўзи олий Худонинг ердаги вакили эди.
Конфуцийчилик таълимотида инсонлар ўртасидаги муносабатлар

  • Давлат раҳбарлари билан амалдорлар ўртасидаги муносабат

  • Ота-оналар билан фарзандлар ўртасидаги муносабат

  • Эр билан хотин ўртасидаги муносабат

  • Катта ва кичик ака-укалар ўртасидаги муносабат

  • Дўст биродарлар ўртасидаги муносабат

Даосизм ҳам фалсафий таълимот бўлиб, у милоддан аввалги IV-III асрларда Хитойда пайдо бўлган.
Даосизмнинг асосий тамойиллари «Дао-Дэцзин» китобида берилган. Бу асар хитой донишманди Лао-Цзи қаламига мансуб.
Лао Цзининг таълимотига кўра, Дао йўли «Де» кучига мосдир. Фақатгина шу кучда Дао шахси намоён бўлади. «Де»нинг маъноси фаолиятсизлик бўлиб, тўлақонлик фаолиятни инкор этишдир.
Дао-Дэнцзин китобининг асосий тушунчаси «дао» яъни йўл бўлиб, у оламнинг моҳияти ва бош сабаби, дунёнинг турли-туманлиги манбаи, барча нарсаларнинг онаси деб тушунилган.
Даосизм динининг асосий рамзи Дао бўлиб, у осмон худоси рамзига яқин бўлган. Унга кўра, ҳар бир бахтиёр бўлишни истаган одам Даони таний олиши ва у билан бирлашиб кетиши зарур.
Синтоизм
Синтоизм-Синто сўзи хитойча–худолар йўли маъносини англатиб, бу дин японларнинг анъанавий миллий дини.
Синтоизм динига энг кучли таъсир кўрсатган таълимотлар конфуцийчилик ва буддизмдир.
Cинтоистик маданият яъни аждодлар руҳига сиғиниш ва оқсуякларининг ахлоқий кодекслари Японларнинг бутун тарихи давомида жамиятнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётига ўзининг кучли таъсирини ўтказиб келди.
Cинтоизм Буддизмдан ўзига фалсафий таълимотларни, дабдабали маросимларни, кундалик ҳаёт мажбуриятлари қонуниятларини ўзлаштириб олди.
Синтоизмнинг бошланғич даврларидаги худоларнинг кўплиги дунё тарихида ўзига хос феномен ҳисобланади.


Download 76.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling