Режа: Зардуштийлик. Зардушт ҳаёти ва фаолияти, таълимоти. “Авесто” зардуштийликнинг муқаддас китоби


Download 76.5 Kb.
bet2/5
Sana17.02.2023
Hajmi76.5 Kb.
#1205411
1   2   3   4   5
Bog'liq
9mavz

Яҳудийлик динининг асосчиси Аллоҳнинг пайғамбари ҳазрат Мусо алайҳиссаломдир.
Мусо алайҳиссалом (мил. авв. 1666-1546 йй.) Иброҳим алайҳийссаломнинг ўғли Исҳоқ алайҳийссалом, унинг ўғли Яъқуб алайҳийссалом, унинг ўғли Ловий, унинг ўғли Кааф, унинг ўғли Амрам (Имрон)ни ўғли бўлган.
Иуда сўзи шукур маъносини билдиради.
Яъқуб алайҳийссалом ўғиллари бош бўлган қабила аҳллари дастлаб яъқубийлар деб атала бошланган. Яҳудийлик (иудаизм) динининг номи эса қабиланинг илк бошлиғи бўлган Яҳудо (Иуда) номидан келиб чиққан. Кейинчалик бу халқ яҳудийлар деб юритила бошланган.
Яҳве- Яҳудийлар сиғинган сиғинган яккаю-ягона худо.
Яҳудийлар шундай эътиқодда яшаганлар: «Худо томонидан танлаб олинган мумтоз халқмиз, худо Яҳве Исроил халқи билан тузилган икки томонлама шартнома – «Аҳд»га биноан худо Фаластин ва унинг атрофидаги барча ерларни бизга беришга ваъда қилган».
Муқаддас китоблари:
Таврот- пайғамбар Мусо алайҳиссаломга нозил қилинган, яҳудийликнинг барча қонун-қоидалари баён қилинган муқаддас китоб.
Талмуд- Тавротнинг тавсири ва яҳудийлик динининг ақида ва маросимлари ёзилган муқаддас китоб.
Забур (Псалтир)- Мусо алайҳиссалом вафотидан 460 йил кейин, милоддан аввалги 1050 йилларда Довуд алайҳиссаломга нозил қилинган муқаддас китоб.
Талмуд- Таврот асосида минг йиллар давомида шаклланган, охирги таҳрири “Қуддус Талмуди” милодий III асрда, «Бобил Талмуди» эса V асрда расман эълон қилинган. Унда Тавротга кенг изоҳлар, тушунтиришлар, яҳудийларнинг диний маросимлари, диний қонун-қоидалари, тарғиботлар, кўрсатмалари ишлаб чиқилган.
Библия- икки қисмдан яъни “Қадимги аҳд” ва “Янги аҳд” қисмларидан иборат, Таврот ва Забур “Қадимги аҳд” қисмига, пайғамбар Ийсо алайҳиссаломга милодий йил бошларида нозил қилинган Инжил “Янги аҳд” қисмига киритилган бўлиб, христианлар Библиянинг иккала қисмини, яҳудийлар эса фақат “Қадимги аҳд” қисмини тан оладилар ва эътиқод қиладилар.
Яҳудийликдаги тартиб қоидалар:

Download 76.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling