Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


 Ўқув машғулотларининг ҳар хил турларини ўтказиш методикаси.Лойиҳа


Download 3.82 Mb.
bet48/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

2.2. Ўқув машғулотларининг ҳар хил турларини ўтказиш методикаси.Лойиҳа – аниқ режа, мақсад асосида унинг натижаланишини кафолатлаган ҳолда педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган ҳаракат маҳсули.
Лойиҳа дастур, модел, технологик харита ва б. кўринишда намоён бўлади.Лойиҳанинг асосини илмий ёки ижодий характерга эга ғоя ташкил этади.
Лойиҳалаш – бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракат.
Лойиҳалаш “ғоя – мақсад – кутиладиган натижа – тахмин қилиш – башоратлаш – режалаштириш” тизимига асосланади. Лойиҳалаш турли воситалар, яъни моддий буюм, қуроллар, м: компьютер технологияси, ватмон ёки оддий иш қоғози, чизғич, қалам, маркер, нусха кўчириш аппарати (принтер) ва б. ёрдамида амалга оширилади
Лойиҳани яратиш учун педагог лойиҳани яратиш, жараённи босқичма-босқич ёритиш, мақсадни аниқ белгилаш, мақсадга мос вазифаларни аниқлаш, ўқув материали мазмунини шакллантириш, савол ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш, жараён ёки тадбирнинг методик тузилишини асослаш, талаба билим даражасини ташхислаш ва унинг тарбияланганлик даражасини баҳолаш каби кўникма ва малакаларга эга бўлиши зарур.
Таълим жараёнини лойиҳалаш – алоҳида олинган таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун барча омилларни инобатга олган ҳолда унинг лойиҳаси (схемаси)ни ишлаб чиқиш.
Таълим жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари:
1) таълим жараёнини лойиҳалаш самарадорлиги барча таркибий қисмлар (технологик жараён, технологик жараённи бошқариш, восита, ахборот, ижтимоий-иқтисоий таъминот)нинг лойиҳада мақсадга мувофиқ ёритилиши билан таъминланади;
2) таълимнинг технологик воситалари талабаларнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳолда танланади;
3) лойиҳалаш стратегиялари педагогнинг индивидуал услубига мувофиқ танланади;
4) лойиҳалаш сифати тескари алоқа (педагог ва ўқувчи ўртасидаги) кўлами, лойиҳалаш мазмуни ҳамда барча омиллар самарадорлигига боғлиқ.
Педагогик жараённи лойиҳалаш:  лойиҳа – мазмун – фаолият учлиги асосида ташкил этилувчи педагогик фаолиятнинг умумий моҳиятини яхлит ифодалашга хизмат қилувчи лойиҳани яратишдир.
Таълим жараёнини лойиҳалаш қуйидаги босқичларда кечади:

Педагогик жараённи лойиҳалашда бажариладиган асосий вазифалар:
1)  педагогик фаолият мазмунини таҳлил қилиш;
2)  натижаларни олдиндин кўра билиш;
3)  режалаштирилган фаолиятни амалга ошириш лойиҳасини яратиш.

Педагогик фаолиятни лойиҳалаш, одатда, технологик паспорт ва технологик хариталар воситасида амалга оширилади.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling