Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари
Download 3.82 Mb.
|
Темалар блок
Ўқитиш жараёни. Талабаларнинг мустақил изланувчанлик қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган машғулотлар дарс ишланмалари ҳамда технологик хариталари асосида ўқитиш жараёни ташкил этилади. Машғулотлар асосини мустақил ва ижодий иш топшириқларини бажариш ташкил этади. Ҳар бир машғулот ўқув мақсадига тўла эришиш учун қўшимча машғулотлар ҳам ўтказилиши мумкин.
Талабаларга мустақил билиш, фикрлаш ва ижодий изланишга мажбур қиладиган, муаммоли ҳаётий далилларга асосланадиган вазиятли топшириқларни бериш мақсадга мувофиқдир. Талаба топшириқларни ижодий фикрлаш ва мустақил ишлаш орқали бажаришлари лозим. Ўқитувчилар мустақил ва ижодий иш топшириқларини бажариш бўйича талабаларнинг интилишларини олқишлаши ҳамда тўғри йўналтира олишлари лозим. Талаба якка холда самаралироқ ишлайдими; ёки бир неча кишидан иборат гуруҳ билан биргаликда ишлашни ёқтирадими; ёки унга элек-трон дарсликлардан фойдаланиш қулайроқми буни ўқитувчи яхши билиши керак. Талаба топшириқни ўзи англаши ва уни бажаришга ҳаракат қилиши, ўқитувчи эса, ўз навбатида, талабаларнинг мустақил изланиш олиб бориш кўникмаларини, ўтилган материалларни янада чуқурроқ ўзлаштириш учун қўшимча маълумотларни излаб топиш қобилиятларини ривожлантиришга ундашлари лозим. Саволлар ёки топшириқлар орқали талабаларнинг ижодий фикрлашларни ривожлантириш, номаълум ёки ноаниқ маълумотлар моҳиятини тушуниш учун мустақил изланишларини вужудга келтиради. Биз томондан олиб борилган педагогик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, талабанинг ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантириш ва ривожлантириш, унинг мустақил билим олишга бўлган қизиқишини оширишда мустақил иш ижобий таъсир кўрсатар экан. Лекин, аудиториядан ташқари мустақил ишни ташкил қилиш бирмунча мураккаб жараён. Чунки бу жараёнда талаба мустақил тарзда фанлар бўйича берилган топшириқларни ўқув-услубий адабиётларидан фойдаланган ҳолда бажаришлари керак. Талабалар томонидан ўқув материаллари ўзлаштирилганлигини, кўникма ва малакалар ҳосил бўлганлигини текшириш ҳамда баҳолаш таълим жараёнининг зарурий таркибий қисми ҳисобланади. Бу фақат ўқитиш натижаларини баҳолаш эмас, балки ўқитиш жараёни даврида талабалар билим олиш ва мустақил иш фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳамдир. Билим ва кўникмаларни текшириш ҳамда баҳолашнинг таълимий аҳамияти шундан иборатки, бунда ўқув материалининг ўзлаштирилиши тўғрисида талаба ва ўқитувчи муайян маълумотга эга бўлади. Ўқитувчига талабаларнинг қайси ўқув материалини яхши ўзлаштирилгану, қайси иш етарли даражада ўзлаштирилмаганлиги маълум бўлади. Бу эса талабанинг ўрганиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш учун асос бўлиб ҳисобланади. Баҳолаш орқали талабаларнинг ўқув материалларини билиш, тушуниш, хотирада сақлаб қолиш, амалда қўллай олиш, таҳлил қилиш ва ўз-ўзини баҳолаш даражалари аниқланади. Билимларни, кўникма ва малакаларни баҳолашнинг тарбиявий аҳамияти шундаки, бунда талабаларнинг ўқишга қизиқиши, ўз ютуқлари ёки муваффақиятсизликларига нисбатан муносабати шаклланади, ўқув қийинчиликларни енгиш иштиёқи туғилади. Натижаларни баҳолаш орқали бутун таълим жараёни текширилиб кўрилиши керак. Бу билан таълим жараёнида кутилаётган ўқув мақсадига эришилаётганлик даражаси текширилади. Таълим бериш давомидаги талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларни баҳолаш талабанинг ўзлигини англаши учун бир имкониятдир. Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиқиб, талабаларнинг мустақил ва ижодий ишлаш фаолиятларини ҳам инобатга олиб баҳолашда қуйидагиларни эътиборга олиш муҳимдир: - ўқув мақсадларига эришилганликни аниқлаш; - таълим жараёнидаги ютуқ ва камчиликларни аниқлаш; - ўқитувчи ўз фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш; - жорий ва оралиқ ўзлаштириш даражасини аниқлаш; - баҳолаш натижалари бўйича ота-оналарга маълумот бериш; - дастлабки билим ва кўникмалар таълим натижасини баҳолаш; - талабаларнинг қизиқишларини аниқлаш учун. Баҳолашни қуйидаги уч босқичда ўтказиш тавсия этилади: Бошланғич баҳолаштаълим жараёни бошида талабаларнинг дастлабки билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш учун ўтказилади. Бундай баҳолаш натижалари орқали махсус фанни ўқитиш жараёнининг мазмуни, методлари ва шаклларини танлаш имконияти яратилади. Жорий (шакллантирувчи) баҳолашмунтазам равишда ўтказиб борилиши лозим. У таълим жараёнидаги ютуқ ва камчиликларни, самарасини тезкор аниқлаб бориш, ўқув жараёнини мувофиқлаштириш ҳамда таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги қайтар алоқани таъминлаш имконини беради. Оралиқ баҳолаш махсус фан асосий бўлимлари ёки модуллари бўйича машғулотлар ўтиб бўлингандан кейин талабаларнинг билим ва кўникмаларни ўзлаштирганликлари баҳоланади. Бу билан талабанинг бўлим ёки модел бўйича ўқув материалини қанчалик даражада ўзлаштирганлиги ҳақида маълумотга эга бўлинади. Лозим бўлса ўзлаштириши паст бўлган талабалар билан қўшимча машғулотлар олиб борилади. Download 3.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling