Тизим – бу элементлардан ташкил топган объект ёки объектлар йиғиндиси.
Тизим – бу ўзаро боғлиқ ва тартиблаштирилган элементлардан ташкил топган, ягона мақсад сари интилувчи объект ёки объектлар йиғиндиси.
Тизим – ҳар бири алоҳида вазифаларни бажарувчи, ягона мақсадга йўналтирилган, ўзаро боғланган, бошқарилувчи элементларнинг муайян тузилмага эга бўлган мажмуаси.
Бу таъриф мураккаб тизимларга хос таърифдир. Бизга айнан мана шу таъриф кўпроқ мос келади ва жамиятда ўрганишни талаб қиладиган объектлар айнан мураккаб тизимлардир. Мисол, институт – бу мураккаб тизимдир, чунки у ўзаро боғлиқ ва ўзаро тузилмалаштирилган элементлардан ташкил топади: ректор, проректор, факультетлар, кафедралар, талабалар ва ҳ.к. Бу элементлар ўзаро иерархик тартибда бирлашган ва ягона мақсад сари интилади.
Тизим қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:
Яхлитлилик - тизимга бир бутун жараён, ходиса ёки нарса деб қаралгандаги хусусиятлари унинг элементларга бўлинганда ўз моҳиятини йўқотиши назарда тутилади. Мисол, институт деганда биз малакали мутахассисларни тайёрловчи тизимни тушунамиз, лекин уни элементларга бўлганимизда, яъни, ректор, кафедра ва ҳ.к. ана шу тизимнинг яхлит хусусияти йўқолади.
Боғлиқлилик - тизимни ташкил этган элементларнинг ўзаро боғлиқлилик даражаси ва тизимга таъсир этувчи кучи бу тизимга кирмаган элементлардан кўра кучлироқ бўлган ҳусусият назарда тутилади. Мисол, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда бошқарув аппарати ҳисобланади ва тизимга боғлиқлик томони бор, лекин институт ичидаги жараёнларга таъсири унинг ичидаги қисмларида кучлироқ ҳисобланади.
Мақсадга йўналтирилганлик – тизим ва унинг қуйи тизимларининг ягона мақсадга йўналтирилганлиги назарда тутилади. Яъни мисолимизда институт ва уни ташкил этувчи элементлар ягона мақсадга интилади - юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш.
Тузилмавийлик - тизимни ташкил этувчи элементлар ўзаро бирор қонун қоидага мувофиқ ташкил этилганлиги тушунилади. Яъни улар ўзаро иерархик, функционал муносабатлар билан боғланган ҳолда фаолият юритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |