Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари
Download 3.82 Mb.
|
Темалар блок
- Bu sahifa navigatsiya:
- Беш ташаббус
Беш ташаббус – шахс камолоти учун зарур бўлган 5 муҳим омилни, хусусият, хислат, фазилатни шакллантириш учун ягона маконда барча зарур шарт-шароитларни яратиш демакдир. Беш ташаббус – “Юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт!”, дея қатъий аҳд қилган, зеҳни ўткир, маданиятли, виждонли, ватанпарвар, жисмонан чиниққан, креатив фикрлайдиган, дунёдаги илғор тенгдошлари билан рақобатлаша оладиган ёшларни тарбиялаш демакдир.
Беш ташаббус – янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги авлодини шакллантиришнинг энг мақбул парадигмаси – концепциясидир. Агар ушбу ташаббусларнинг барчаси бир жойда, яъни маҳаллада мужассамлашса, билингки, шу маҳалла фарзандлари бахтиёр вояга етади. Ўз ишига, даромадига, оилавий фаровонликка эришган шу ҳудуд хотин-қизларидан бахтли аёллар бўлмайди. Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ғоянинг асл қадр-қиммати ва моҳияти ҳам шунда. Маҳаллаларда маданият марказлари, замонавий кутубхоналар, китоб ўқиш учун сокин жойлар, замонавий тўгараклар, компьютер ва тезкор интернет, Wi-Fi ҳудудлари, коворкинг хоналари, рақамли технологиялар ўқув марказлари, амфитеатрлар, универсал спорт майдонлари бунёд этилмоқда. Бу объектлар зарур ўқув қўлланмалари, бадиий адабиётлар, мусиқа ва чолғу асбоблари, спорт жиҳозлари, оптик толали алоқа линиялари билан таъминланмоқда. Хотин-қизларимиз учун муқим, муносиб иш ўринлари яратиляпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 3 апрель куни ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Уларга асосан ҳар бир йўналиш бўйича дастурлар лойиҳалари ишлаб чиқиш вазифалари юклатилади. Йиғилишда мазкур дастурларга киритилган таклифлар, уларни амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди. Хусусан, биринчи ташаббус бўйича ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этишга оид дастур лойиҳаси тайёрланган. Унга мувофиқ, 2019−2020 йилларда 14 дан 30 ёшгача бўлган 2 миллион нафар ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш бўйича ҳудудий “йўл харита"ларини тасдиқлаш кўзда тутилади. Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактабларида қўшимча синфлар, маданият марказларида чолғу, хонандалик, тасвирий санъат тўгараклари, ҳаваскорлик театр жамоалари ва болалар ансамблларини ташкил этиш белгиланади. Янгидан қуриладиган, реконструкция ва капитал таъмирланадиган ҳамда жиҳозланадиган маданият марказлари манзилли рўйхати ҳам шакллантирилади. Шавкат Мирзиёев дастур лойиҳасида тадбирларни амалга ошириш механизмлари етарли эмаслиги, ҳар бир шаҳар ва туманга ижодий маслаҳатчи сифатида бириктирилган соҳа намояндаларининг амалий вазифалари аниқ белгиланмаганини қайд этди. Ҳудудий «йўл харита"лари ижросини тизимли ташкил этиш, тўгарак ва синфларга қамраб олинган болаларни рағбатлантириш, жумладан, ҳар хил танловлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Белгиланган қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари, шунингдек, маданият марказлари, мусиқа ва санъат мактабларини мусиқа чолғулари билан таъминлаш учун тегишли маблағ ажратиш бўйича топшириқ берилди. Download 3.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling