Шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг асосий субъекти ва объекти, таълим хизматини талаб этувчи ҳамда амалга оширувчи;
Давлат ва жамият-таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими фаолияти кўрсатишини назорат қилиш ҳамда иш олиб боришининг бошқаришни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларга талабгорлик кафолати;
Узлуксиз таълим-ўз таркибига барча таълим турини, давлат таълим стандартларини, фаолият кўрсатиш тузилмаси ва муҳитини олган малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш асоси;
Фан-юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва талаб этувчи, илғор педагогик ва информацион технологияларни ишлаб чиқарувчи;
Ишлаб чиқариш-кадрларга бўлган талабни, шунингдек, улар тайёрланганлик сифат ва даражасига талабни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимларини молиялаш ва моддий- техник таъминлаш иштирокчиси.
Педагогик жараённинг асосий функциялари (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи). Мақсад асосида таълим ва тарбиянинг мазмуни белгиланади. Ўқитувчи ўқувчи-талабанинг билиш фаолиятларини ташкил қилиш мақсадида ўқув ишларини олиб борар экан, аввало таълим жараёни орқали уч вазифани ҳал қилиши унутмаслиги керак.
Таълимий мақсад-ўқув материалларининг мазмунини билиш, яъни ушбу фанга тегишли илмий билимларни ўзлаштириш ва амалиётга тадбиқ қила олишдир.
Тарбиявий мақсад-фан асосларини ўзлаштириш орқали унинг мазмунида ётган ғоялар, дунёқарашлар таъсирида ўзининг шахсий сифатларини шакллантиришдир.
Ривожлантирувчи мақсад-таълим жараёнини таъсирида шахснинг ақлий камолотини билиш қобилиятини, ўқишга, меҳнатга бўлган муносабатини ривожлантиришдан иборат.
Ҳар қандай дидактик жараёнда мотив ҳосил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Мотивларгина ўқувчиларни таълим жараёнига қизиқтиради, унинг шахсий қизиқишларини ички эҳтиёжга айлантиради. Албатта мотивларни ҳосил қилиш ва унга ўқувчи қизиқишини кам ёки кўп бўлиши ўқитувчининг маҳоратига боғлиқ. Таълим турли босқичларда амалга ошади. Биринчи босқич-ўқув материалларини идрок қилишдан иборат. Бунда талаба таълимнинг мазмуни билан танишиб, ўзининг билиш вазифалари нималардан иборат эканини тушуниб олади. Бунда сезги, идрок, тасаввур каби жараёнлар фаол иштирок этади. Иккинчи босқич-улар ўқув материалларини тушуниб оладилар, унинг моҳиятини англайдилар ва умумлаштирадилар. Натижада уларда янги билимлар пайдо бўлади. Бунинг учун улар анализ, синтез, таққослаш, хулоса чиқаришдан фойдаланадилар. Учинчи босқич-янги билимлар, машқлар, мустақил ишлар, ўқитувчининг қўшимча изоҳлари орқали мустаҳкамланади. Туртинчи босқичда-улар ўзлаштириб олган билимларини имкониятга қараб амалиётга тадбиқ қиладилар.
Таълимда фақат қизиқишга таяниб қолиш ҳам мотивациянинг асосли самараси бўла олмайди. Бунда энг муҳим самарали усул мотивацион-муаммоли вазиятларни қуйиш ёки ўрганилаётган предметнинг ижтимоий моҳиятини акс эттирадиган махсус билишга оид вазифаларнинг қўйилишидир.
Бу вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш учун ўқитувчида ўз касбига лаёқат бўлиши лозим. Лаёқатлилик педагогик меҳнатни муваффақиятли бажаришга қодир бўлишдир. Бу аввало, педагогик касбнинг ижтимоий роли ва заруриятини яққол тасаввур қила олишида кўринади. Бундан ташқари ўқитувчи, ўқувчига ўз фаолиятининг объекти сифатида қизиқиб қараши, унинг эҳтиёж ва хусусиятларини тушуна билиши лозим.
Қуйидагилар мутахассиснинг педагогик тайёрланганлигининг зарур ва етарли даражасини таъминлайдиган асосий талаблар ҳисобланади:
1. Дарс бериш маҳорати.
2. Тарбиялаш маҳорати
3. Ўқув-тарбия жараёнида гуманитар омилни таъминлайдиган шахсий сифатлари;
4. Таълим олувчиларнинг билимларини холисона назорат қилиш ва баҳолаш маҳорати.
Do'stlaringiz bilan baham: |