Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Download 3.82 Mb.
bet30/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

ДАРС БЕРИШ МАҲОРАТИ:
 Касбий лаёқт ва эрудиция;
 Психологик-педагогик тайёргарлик;
 Таълим олувчиларни мустақил фикрлаш ва янги билимлар олишга ўргатиш маҳорати;
 Ўқув адабиётлари шакллари ва турларини билиш;
 Янги педагогик ва ахборот технологияларини эгалланганлик, интернетнинг глобал тармоғи билан ишлаш бўйича амалий кўникмалар;
 Педагог кадрлар малакасини оширишнинг асосий шаклларини билиш;
 Илмий-педагогик ижодиёт методологиясини билиш;
 Педагогика фани ва соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини билиш;
 Фанлараро алоқалардан фойдаланиш маҳорати;
 Риторика ва нотиқлик санъати асосларини билиш;
 (Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвентсия, “Таълим тўғрсида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”даги вазифаларни ҳамда узлуксиз таълим тизимининг асосий атамалари ва тушунчаларини билиш.
Тарбиялаш маҳорати-ўқитиш ва тарбиялаш жараёнининг боғлиқлиги, уйғун ривожланган шахсни шакллантиришга, уларда юксак маданий ва маънавий савияси қарор топтиришга, педагогнинг юксак шахсий сифатларига. Унинг ватанпарварлик, обрў ва бурчни ҳис этишга, кенг гуманитар ва гуманистик тайёрлигига, шунингдек ўқувчилар ўртасида тарбиявий ишларни ташкил этишнинг амалий кўникмаларига асосланади. Педагогнинг ўқув-тарбиявий жараёндаги гуманитар омилни белгилайдиган шахсий сифатларига қуйидагилар киради: талабчанлик, ҳаққонийлик, ҳалоллик, меҳрибонлик, хушмомалалик. Ушбу сифатлар педагогнинг таълим олувчилар учун аҳамиятини белгилаши керак. Шахсий сифатлар ўқитиш ва тарбиялаш маҳоратига таъсир кўрсатади.
Таълим олувчиларнинг билимларини холисона назорат қилиш ва баҳолаш маҳорати-психологик педагогик жиҳатдан ўқитиш ва тарбиялаш маҳорати билан узвий боғлиқдир. Педагог таълим олувчиларнинг билимлари ва маҳоратларини холисона баҳолаш принциплари, методлари ва механизмларини билиши, стандартлаштирилган тестларни ишлаб чиқиш, таълим олувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилишнинг турли шаклларини самарали қўллаш маҳоратига эга бўлиши керак.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling