Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Download 3.82 Mb.
bet72/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

Университет:
таълимнинг бир неча йўналишларида олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим беради;
турли соҳалардаги мутахассисларни малакасини оширади ва қайта тайёрлайди;
фаннинг турли йўналишларида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни амалга оширади;
хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрлашни амалга оширади;
тааллуқли илм соҳаси бўйича таянч илмий-услубий маркази ҳисобланади.
Академия:
таълим соҳасида маълум белгиланган олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим беришга мўлжалланган таълим дастурларини бажаради;
муайян соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширади;
фан, маданият ёки санъатнинг аниқ соҳаларида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни амалга оширади;
хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрлашни амалга оширади фаолияти соҳасида етакчи илмий ва услубий марказ ҳисобланади.
Институт:
таълим ва фаннинг маълум бир соҳасида олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг айрим дастурларини амалга оширади;
маълум бир соҳада ва ҳудуддаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади;
хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрлашни амалга оширади фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқот ишларини олиб боради.
3. Олий таълимда менежмент ва маркетинг асослари.
Ҳозирги вақтда менежмент жамият ҳаётининг деярли барча томонларида акс этувчи мураккаб ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ҳисобланади.
Менежмент- инглиз тилининг Оксфорд луғатида берилган таърифга биноан - бошқарув ҳокимияти ва санъати; ресурсларни бошқариш бўйича алоҳида моҳирлик ва маъмурий кўникмалар тушунилади.
Менежмент - бу бошқарув, яъни ресурсларни, одамларни бошқариш, самарали фаолият олиб бориш ва фойда олишни билиш, уни кўпайтириш жараёнидир. Шу нуқтаи назардан бошқарув — бу ўзига хос юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов асосида қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилишдир.
Менежмент – бу хўжалик юритиш самарадорлигини ошириш, бозор эхтиёжлари ҳамда умуман жамият эҳтиёжларини қондириш, фойдани ошириш мақсадида дастурли-мақсадли бошқариш, илмий-техник ишланмаларни прогнозлаш хамда жорий ва истиқболли режалаштириш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулот ва хизматларни сотиш тизими ҳисобланади. Менежментда икки муҳим соҳа мавжуд – маркетинг ва инновация.
Инновация – бу янги товарларни, хизматларни, технологияларни ва бошқариш жараёнларини юқорироқ сифатда ишлаб чиқишдир. Менежмент охирги натижаларга эришиш учун хамкорликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш мақсадида алоҳида одамларга ёки жамоага тизимли таъсир кўрсатишни таъминлайди.
Менежментнинг асосий инструментлари – башоратлаш, режалаштириш, ташкил қилиш, назорат, мувофиқлаштириш, фаоллаштириш ва одамларни мотивлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни “Таълим тизимини бошқариш” деб аталган IV-боб 25-27 моддаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларининг, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълимсоҳасидаги ваколатлари белгилаб берилган.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling