Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Педагогик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 3.82 Mb.
bet80/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

Педагогик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари. Таълим муассасаларида ташкил этиладиган педагогик жараёнларда ўқувчи-талабаларни кўпроқ эркин ва мустақил фикрлашга ўргатиш, мазкур жараёнда шахсга йўналтирилган таълим жараёнини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг мустақил таълим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг бошланғич тушунчаларини ўрганиш асосида тушунчаларининг илмийлиги, янгилиги ва ишончлилигини таҳлил қилиш, энг янги ва ишончли ахборотлар билан таъминлаш, педагогик жараёнларда ахборотлар алмашинувига алоҳида эътибор қаратиш ўзига хос аҳамият касб этади.
Таълим муассасаларида педагогик жараёнларни ташкил этишда қуйидаги омилларга эътибор қаратиш зарур:
- педагогик жараёнлар самарадорлиги ўқувчи-талабалар фаоллиги ва мустақил фаолиятига боғлиқлиги;
- ўқувчи-талаба шахсининг ривожланишига турли даражада таъсир кўрсатувчи тарбиявий муносабатларнинг мавжудлиги;
- педагогик жараёнлар компонетларининг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги;
- педагогик жараёнларда қайта алоқанинг ўзига хос аҳамияти ва зарурияти;
- педагогик жараённинг процессуал томони, яъни тўғри ва тескари жараёнларнинг мавжудлиги;
- ўқувчи-талабаларда таълим олишга бўлган қизиқиш, яъни уларда ўқув мотивларини шакллантириш зарурияти;
- ўқувчи-талабаларда ижобий мотивлар шакллантиришнинг самарадорлиги педагогик жараёнларнинг натижавийлигини ифодалаши;
- педагогик жараёнларни самарадорлигининг мотивлаштиришга боғлиқлиги;
- педагогик жараёнларда ахборотларнинг янгилиги ва ишончлилиги.
Педагогик жараёнларни ташкил этишда алоҳида эътибор қаратилиши зарур бўлган омиллардан бири ўқувчи-талабалар фаоллигини таъминлаш ва мустақил фаолиятини ташкил этиш бўлиб, педагогик жараёнлар самарадорлиги нафақат таълим-тарбия жараёнини илмий асосда ташкил этишга, балки мустақил таълимни йўлга қўйиш, ўқувчи-талабаларда ўзини-ўзи тарбиялаш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, рефлексив таълимий муҳитни ҳамда ўзаро таъсир жараёнини ташкил этишга боғлиқ бўлади.
Педагогик жараёнларни лойиҳалаштириш ва ташкил этишда дарс ва дарсдан ташқари ташкил этиладиган тадбирлар, мустақил таълим, тарбиявий муносабатлар жараёнлари ҳамда педагогик амалиёт ва педагогик тажриба-синов жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигини таъминлаш ўқувчи-талабалар учун ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнлари натижавийлиги ҳисобланган педагогик жараёнлар самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади (1-расм).

Мазкур лойиҳада келтирилган педагогик жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигини таъминлаш мазкур жараёнларни ташкил этишга тизимли ёндашувни татбиқ этиш заруриятини белгилайди.
Тизимли ёндашувда дарс ва дарсдан ташқари ташкил этиладиган тадбирлар, мустақил таълим, тарбиявий муносабатлар жараёнлари ҳамда педагогик амалиёт ва педагогик тажриба-синов жараёнлари тизимнинг компонентлари ҳисобланади. Тизимни ташкил этувчи компонентларнинг ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлиги уларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлиб, ихтиёрий компонентнинг ўзгариши бутун бир яхлит тизимнинг ўзгаришига ўз таъсирини кўрсатади.
«Педагогик тизим» тушунчаси, "педагогик жараён", "педагогик технология" тушуналари билан боғлиқ уйғунликда ташкил этилиши тизимнинг алоқаси, муносабати, объектнинг структураси ва ташкил этилишини талаб қилади. Чунончи, “педагогик жараён” тадқиқот объектида нима бўлаётганлигини аниқласа, “педагогик технология” у қандай амалга ошаётганлигини белгилайди. Натижа педагогик тизимнинг вужудга келишини яратади. Педагогик тизим муаммоси шундан иборатки, бу нафақат педагогик объектларни ўрганиш ёки белгилаш, балки, педагогиканинг методологик ва назарий муаммоларини ҳал этишга қаратилади.
Педагогик тизим “педагогик фанлар тизими” тушунасидан фарқлаш лозим. Зеро, уларнинг ҳар бирининг тизимли ёндашуви мавжуд. Педагогик фанлар тизими – бу турли педагогик соҳаларнинг йиғиндиси. Улар бир-бирлари билан боғлиқ бўлган ягона тизимни ташкил этади. Зеро, алоҳида ва ўзига хос хусусият, функцияларга эга ҳисобланади. Педагогик тизим, бу ягона маърифий мақсад сари, аниқроғи шахснинг камолотини таъминлаш учун ўзаро алоқадор бўлган, бир бирини тўлдирувчи, такомиллаштирувчи, сон ёки сифат кўрсаткичи бўйича бир хосса ўзгарса, албатта, иккинчи хосса ҳам ўзгарадиган, турли тузилмавий таркиблардан (яъни: педагогик фаолият, педагогик жараён, педагогик ҳамкорлик, педагогик мавжудликдан (реал амалиёт, таълимий манбалар ва б.) иборат бўлган мажмуадир (яхлитликдир).
Педагогик жараёнларни ўзаро боғлиқ ҳолда яхлит тизим деб ҳисобласак, уларни ташкил этиш ва бошқариш ҳам тизимли хусусиятга эга бўлиши керак. Педагогик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилишга тизимли ёндашувнинг мазмун ва моҳиятини қуйидаги тамойиллар асосида кўрсатишимиз мумкин:
- педагогик жараён иштирокчилари ҳисобланган профессор-ўқитувчилар ва ўқувчи-талабалар мазкур жараён субъектлари сифатида фаолият кўрсатиши, яъни педагогик жараёнларда субъект-субъект муносабатларининг қарор топиши;
- педагогик жараён субъектлари фаолиятининг мақсадга йўналтирилганлиги, изчиллиги ва ўзаро боғлиқлиги;
- мажмуавийлилик – педагогик жараёнлар ўзаро боғлиқ ва алоқадор бўлган компонентлар мажмуи эканлиги;
- интегративлик – ҳаракатланиш ва ривожланишга хизмат қилувчи ички ва ташқи омилларнинг ўзаро бирлиги;
- ўзаро боғлиқлик – педагогик жараёнлар алоҳида бир тизим сифатида ва юқори тартибли яхлит педагогик тизимнинг ташкил этувчи компоненти сифатида мавжудлиги;
- коммуникативлик – педагогик тизимнинг ташқи муҳит ва бошқа тизимлар билан ўзаро таъсир этиш хусусиятларига эга эканлиги.
Педагогик жараёнлар самарадорлиги, яъни таълим-тарбия жараёнлари натижавийлиги субъектларнинг шахсий ривожланиши ва тайёргарлигининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлик даражасини белгилайди.
Таълим муассасаси фаолиятида вужудга келаётган педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш йўналишидаги муаммоларнинг кўпқирралилиги ва мураккаблиги, нафақат педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришни сифат жиҳатдан ўзгартиришни назарда тутади, балки унинг мазмунини такомиллаштириш заруриятини ҳам белгилайди.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling