Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Download 3.82 Mb.
bet76/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

Маркетингнинг бош қоидаси – истеъмолчига амалда зарур бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш, унга ўз эҳтиёжларини аниқлашга ёрдам бериш, истеъмолчини тўлақонли қондирадиган маҳсулот ва хизматларга талабни шакллантириш.
Маркетинг – бозор фаолиятини пухта ўйлаб ташкил этиш. У қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олади:
- эҳтиёжлар ва талабни таҳлил қилиш, ўрганиш ва прогноз қилиш;
- бозорда ўз ўрнини топиш, сотувларнинг эҳтимол тутилган даражасини аниқлаш;
- товарни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- нархни белгилаш;
- реклама;
- сотувни ташкиллаштириш ва рағбатлантириш.
Маркетинг ёндашуви асосида бозорни самарали бошқариш кам харажат билан кўп даромад олишни таъминлашга қаратилган ахборот йиғиш, бозор тадқиқотларини ўтказиш, рекламани ташкил этиш, сотув операцияларини амалга ошириш ва хизматлар кўрсатишни англатади.
Маркетинг-микс (4P сиёсати) – маркетологларга маркетинг мажмуасини ишлаб чиқишга ёрдам берувчи машҳур схема. У маркетинг дастури билан қамраб олиниши лозим бўлган тўрт соҳани кўрсатади:
- Product – эътиборни тортиш, харид қилиш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш учун бозорга таклиф қилиниши, бирон-бир эҳтиёжни қондириши мумкин бўлган ҳар қандай нарса. Жисмоний объект, хизмат, шахс, жой, ташкилот ёки ғоя бўлиши мумкин.
- Price – мижоз маҳсулот ёки хизматни қўлга киритиш ёки ундан фойдаланиш устунликларига алмаштирувчи пуллар ёки бошқа бойликлар миқдори.
- Promotion – муайян тоифадаги мижозларга махсулот ёки хизмат, унинг афзалликлари ҳақида хабар берувчи ва харид қилишга оғдирувчи ҳаракатлар.
- Place – корхонанинг маҳсулот ёки хизматни муайян тоифадаги мижозлар учун очиқ қилишга қаратилган барча ҳаракатлари.
Ўқув юртида маркетинг ва PR. Умуман олганда маркетинг – бу ташкилот мақсадларига эришиш учун истеъмолчиларнинг талаблари ҳақидаги ахборотга асосан товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда хизматлар кўрсатишни тартибга солувчи фаолият.
Турли мамлакатларда маркетинг концепцияси ўз хусусиятларига эга. Масалан, АҚШда асосий вазифа –потенциал харидорни кўндириш ва ишонтириш. Японияда маркетинг концепцияси истеъмолчининг истакларини қондиришга қаратилади. Америкача шиор – “Сотувчилар гапирсин”, японча шиор – “Товарлар ва хизматлар ўзи учун гапирсин”.
Маркетинг товарлар ва хизматлар билангина чекланмайди. Одамлар ҳам маркетинг объектлари бўлиши мумкин. Айни ҳолда олий ўқув юртларининг битирувчилари маркетинг объектлари ҳисобланади.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling