Маркетингда имидж (image – образ, кўзгудаги акс) деганда ташкилот, унинг маҳсулот ва хизматлари образи, обрўси, улар ҳақида истеъмолчилар фикри тушунилади. Имидж турли объектлар: инсон, товар, ташкилот, давлатга хос бўлиши мумкин. Имиджни шакллантириш изчил амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолда имидж бўйича мутахассислар (имиджмейкерлар) керакли сифатларни атайлаб кучайтирадилар ва номақбул сифатларни сусайтирадилар. Имидж уч даража: ташқи қиёфа, руҳий хоссалар ва ижтимоий хусусиятлар кўрсаткичларини ўз ичига олади.
Таълим муассасаси имиджи – ўқув юртининг муайян ижтимоий гуруҳлар вакилларига психологик таъсир кўрсатувчи образи. Изчил яратилган имидж ўқув юртининг хусусияти ва фаолият мақсадларига қараб тузиладиган тизимни ташкил этади.
Мазкур тизим элементлари қаторига ўқув юртининг машҳурлиги ва обрўсини, инновацион имкониятларини, таълим дастурларининг нуфузини, олий ўқув юртининг реклама сиёсатини, хорижий алоқаларнинг ривожланиш даражасини, молиявий таъминланганликни, рақобатбардошлик даражасини киритиш мумкин. Ҳар бир элемент ўз мезонлари ва кўрсаткичларига эга.
Маркетинг дастурларини ишлаб чиқишда мақсадли ёндашиш услубига асосан корхона (таълим муассасаси) мўлжалланган мақсадига эришиш ва уни бажарилишини назорат қилиш ресурслари ва тадбирлари тизими шакллантирилади.
Маркетинг дастури (бизнес режаси) таркиби қуйидагичадир:
1. Корхонанинг имкониятлари таҳлили (ҳолатли таҳлил).
Фаолияти, шарт-шароитлари ресурслари, самарали натижага эришиш йўналишлари. Корхонанинг ички ва ташки мухитларини солиштириш.
2. Ривожланиш мақсадларини аниқлаш.(Маркетинг синтези).
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишнинг устувор мақсадлари ва бозорда фойдага эришиш йўлларини аниқлаш.
3. Стратегияни ишлаб чиқиш.
Корхонанинг моддий, мехнат ва молия ресурсларидан самарали фойдаланишни кўзлаган узоқ муддатли мақсадни аниқлаш (бозор сеументларини, маркетинг воситасини, бозорга кириш вақтини ва бошқаларни танлаш).
4. Бизнес-режани ишлаб чиқиш.
Ишлаб чиқариш, молия, баҳо, кадрлар, реклама, сотиш ва бошқаларни амалга ошириш харажатлари ва натижаларини режалаштириш тизими.
5. Назорат қилиш.
Стратегик назорат (танланган тамойилни аниқ бозор ҳолатига тўғри келиш). Йиллик назорат (режадаги тадбирлар ва харажатларнинг бажарилиши), фойда олиш даражаси назорати.
Do'stlaringiz bilan baham: |