Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Предметли (предметли йўналтирилган) фикрлаш


Download 3.82 Mb.
bet82/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

Предметли (предметли йўналтирилган) фикрлаш – бу услуб бўлиб, нисбатан тор ва аниқ бўлган муайян йўналишга (воқеага, ҳодисага) қаратилган илмий жараёндир.
Тизимли (тизимли йўналтирилган) фикрлаш – бу услуб бўлиб, предметли (предметли йўналтирилган) фикрлашга нисбатан кенгроқ (ўз ичида икки ва ундан ортиқ предметли, (предметли йўналтирилган) фикрлашга тааллуқли бўлган объектларни мужассамлаштирган) лекин аниқ бўлган муайян йўналишга (воқеа, ҳодисага) қаратилган илмий жараёндир. Кўп ҳолларда ушбу фикрлашни “тизимларни тадқиқ қилиш” услубияти ҳам деб аташади.
Тизимли фикрлашда ҳар хил таркибий элементлардан ташкил топган воқеа ва ҳодисалар йиғиндиси нафақат таркибий элементлар ҳатти-ҳаракатини, хатто уларнинг сифатини ва миқдорини аниқламасдан ҳатти-ҳаракатини олдиндан айтиб бериш ва истиқболини белгилаш мумкин бўлган бир бутундай ҳамда умумий қоидалари бўйича ташкиллаштирилган бир воқеа ва ҳодиса сифатида долзарблаштирилади ва тадқиқ қилинади. Тизим бир бутунлик сифатида қандай қилиб фаолият кўрсатаётганлиги ёки ривожланаётганлиги тушуниб етилмагунича, унинг таркибий қисмлари тўғрисидаги билимлар ушбу ривожланиш бўйича тўлиқ бўлган маълумотни бермайди. 
Масалан, тизимли фикрлаш тамойилига асосан жамият инсонлардан ташкил топган. Шунингдек, ҳар бир инсон тизимдир (масалан, физиологик). Ўз навбатида, инсонда ҳам унинг ўзига хос бўлган (организм сифатида қараганда) тизимлар мавжуд (масалан, қон айланиш тизими). Инсонлар ўзига ўхшашлар билан ҳамкорлик қилиши оқибатида янги тизимлар ташкил топади – оилалар, этнослар ва бошқ. Бу каби ўзаро алоқалар жамоат ташкилотлари, алоҳида инсонлар даражасида ва ҳаттоки мустақил қон айланиш тизимида (масалан, тўғридан-тўғри қон қуйиш натижасида) амалга ошиши мумкин.
Тизимли фикрлаш қоидаларига асосан ҳар қандай тизим бошқа бир тизимга таъсир кўрсатади. Бундан келиб чиқиб таъкидлайдиган бўлсак, бизни ўраб турган бутун борлиқ – бу бир-бири билан доим алоқада бўлган тизимлар мажмуидир.
Мавзу. Қарор қабул қилишнинг мазмун-моҳияти, тамойиллари ва унга нисбатан бўлган ёндашувлар

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling