Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Download 3.82 Mb.
bet85/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

Қарорлар одатда ҳар-хил роллар ижро этади. Уларнинг асосийлари:йўналтирувчи; ташкиллаштирувчи-мувофиқлаштирувчи; методик (услубий) ва педагогик-тарбияловчи роллар.
1. Йўналтирувчи (йўл кўрсатувчи) ролнинг маъноси шундаки, унда бўлажак (эришиш керак бўлган) мақсад аниқланади, тушунтирилади. Мақсад эришиш керак бўлган образнинг идеали сифатида ижрочиларга йўл кўрсатади.
2. Ташкиллаштирувчи-мувофиқлаштирувчи ролли қарорларнинг мақсадига етишда фойдаланиладиган инсон ресурслари ва бошқа имкониятлар, қарорни ечишда уларнинг ўрнини белгилайди. Бу роль айниқса режа асосида коллектив ижро этилиши керак бўлган муаммоларни ҳал қилишда асқотади. У ким, кимга, ким билан, қачон, нимага ўхшаган саволарга жавоб беради.
3. Методик (услубий) ролнинг маъноси шундаки, у мақсадга эришиш учун қандай усул ва услублар, йўллар ишлатилишини кўрсатади. Бу услублар қарорнинг ўзида кўрсатилиши мумкин. Айрим холларда ижрочиларнинг ўзлари топишади.
4. Педагогик-тарбияловчи ролнинг маъноси унинг номи айтиб турганидек, ижрочилар фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган. Қарорнинг шаклланиш жараёнида ижрочилар тайёрлиги аниқланади. Агар улар тайёр бўлмаса, улар билан керакли тайёргарликлар ўтказилади.
Қабул қилинаётган қарор турли белгилар асосида таснифланиши (классификация қилиниши) мумкин. Бу таснифлаш қарорнинг мазмунига ёки қабул қилиниш шаклига қараб уч турга бўлинади:
структуравий; ташкилий ва функционал қарорлар.
Структуравий қарорлар педагогик фаолиятнинг ташкилий тузилмасини тузиш ва такомиллаштиришга қаратилган ҳаракатлар ҳисобланади.
Ташкилий қарорлар соҳа фаолиятини рағбатлантиришни, назорат қилиш, ҳисоботларни ташкиллаштириш ва бошқа ташкилий ҳаракатлар билан характерланади.
Функционал қарорлар мутахасисларнинг, улар қаторида педагогларнинг ҳам ўз функционал мажбуриятларидан келиб чиқади.
Юқорида келтирилган қарорлардан ташқари амалиётда комбинацияланган (биргаликдаги) характерга эга қарорлар хам учрайди (улар план, режаларда ўз аксини топган).

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling