Махсус қарорлар тор доирадаги муаммога тааллуқли бўлиб, ташкилотнинг муайян бир бўлими ёки бир гуруҳ ходимлари юзасидан қабул қилинади.
Стеоротип қарорлар одатда қатъий йўриқномалар, меёрий хужжатлар доирасида қабул қилинади. Бундай қарорлар базан кундалик масалалар бўйича қабул қилинади, лекин ўзгаришлар асосан муддатлар, айрим сифат параметрлари, ижрочиларга таалуқли бўлади
Ташаббусли қарорлар номи айтиб турганидек, новаторлик мазмунига кўра истиқболни назарда тутадиган қарорлардир.
Анъанавий қарорлар – бу одатий вазиятларда қабул қилинадиган қарорлардир.
Тавсияли қарорлар ўз моҳиятига кўра ташаббусли қарорларга яқин бўлиб, уларда ташкилот фаолиятини яхшилаш борасидаги тавсиялар ўз аксини топади.
Аниқ қарорлар тўла-тўкис ахборот мавжуд бўлган ҳолдагина қабул қилинадиган қарорлар.
Ноаниқ қарорлар – бу таваккал билан тўла бўлмаган ахборотга асосланиб қабул қилинадиган қарорлардир.
Амал қилиш характерига қараб, бошқарув қарорлари қуйидаги турларга бўлинади:
Вақтинчалик қарорлар (амал қилиш муддати чекланган);
Тезкор қарорлар (кечиктирилмай ижро этиш учун қабул қилинади);
Мунтазам қарорлар (белгиланган муддатларда чиқарилади);
Вақт-вақти билан қабул қилинадиган қарорлар(масалан, ҳар семестр охирида сессия бўйича ОТМ рахбарининг буйруғи чиқади).
Қарор қабул қилувчига нисбатан, қарорлар:
-яккабошчилик принципи асосида қабул қилинган қарорлар;
-коллегиаллик (кўпчилик фикри) асосида қабул қилинган қарорлар;
-консенсус асосда қабул қилинган қарорлар;
Рингли усул асосида қабул қилинган қарорлар. Япон бизнесида кенг қўлланниладиган усул бўлиб, у мажлисларда эмас, балки сўраб чиқиш йўли билан розилик олиш воситасида хал этилади.
Қарорнинг шакли. Қарорлар ёзма ва оғзаки шаклларда бўлиши мумкин. Оғзаки қарорлардан фарқли ўлароқ ёзма шаклдаги қарорлар одатда қарорнинг сифатини ва уни бажаришга бўлган масулиятни оширади, ижрочиларни назорат қилиш, иш холатини таҳлил қилиш имконини беради. Шунинг учун айрим ҳолларда оғзаки қабул қилинган қарорлар кейин хужжатлаштириб қўйилади.
Қабул қилинган қарор режа, топширик, буйруқ, фармон ва фармойишлар орқали юридик кучга киритилади ва амалга оширилади. Шу нуқтаи назардан қарорни бошқарув биносининг пойдевори дейиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |