Research Proposal
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади
- Тадқиқотнинг вазифалари
Тадқиқотнинг
диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Жиззах давлат педагогика институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг 1-сон «Филология фанларининг долзарб муаммолари ва уларни амалиѐтга жорий этишнинг янги педагогик технологиялари» (2018-2020 йй) мавзуси доирасида бажарилган. Тадқиқотнинг мақсади «Ҳибатул ҳақойиқ» достонининг ўзбек адабий тили шаклланиши ва ривожланишида тутган ўрнини аниқлаш ҳамда асарда қўлланилган сўзларнинг мавзуий, тарихий-этимологик ва лексик-семантик жиҳатдан ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: «Ҳибатул ҳақойиқ» асарининг ўзбек адабий тили луғат таркиби ривожланишида тутган ўрнини аниқлаш; лексик бирликларни турли мавзуий гуруҳларга ажратган ҳолда тадқиқ этиш орқали лексемаларнинг тарихий тараққиѐтини очиб бериш; асар лексикасини генеалогик жиҳатдан ўрганиш натижасида давр учун характерли бўлган сўзларни аниқлаш ҳамда ўз ва ўзлашма қатламга доир лексемаларнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш; достонда қайд этилган лексик бирликлар билан турли даврларда яратилган туркий манбалардаги сўзларни қиѐсий тадқиқ қилиш; асар луғат фондида содир бўлган лексик-семантик жараѐнларни ўша даврдаги мавжуд ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий, диний, маданий омиллар 1 Камаллиддин С. К. Биографии Ахмада Йугнаки // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар, 2005.-№1. – Б. 93-104; Тоҳиров Қ. «Ҳибатул ҳақойиқ» достонидаги сарлавҳалар масаласи // Тил ва адабиѐт муаммолари. – Самарқанд: СамДУ нашри, 2008. – Б.35-41; «Ҳибатул ҳақойиқ» достонидаги боблар ҳақида // Тил ва адабиѐт муаммолари. – Самарқанд: СамДУ нашри, 2008. – Б.43-48; «Ҳибатул ҳақойиқ» достонидаги арабча матнлар ва уларнинг таржимаси // Зиѐкор, 2008. – № 1. – Б.55-63; «Ҳибатул ҳақойиқ» достонининг матни ва шарҳлари хусусида // СамДУ Илмий тадқиқотлар ахборотномаси, 2008. – №6. – Б.22-25; Адиб Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ» достон: матн, тадқиқ ва таҳлил. – Самарқанд: СамДУ, 2009. – 96 б.; Шукурова А. «Ҳибатул ҳақойиқ» достонининг композициясига доир мулоҳазалар // Сўз санъати (Илмий мақолалар тўплами). 3-китоб. – Самарқанд: СамДЧТИ нашри, 2015. – Б. 5-11; Аҳмедов А., Ахматова Л. «Ҳибатул ҳақойиқ» асари тил хусусиятларини ўрганиш бўйича бир тажриба // Республика ўзбек тили доимий анжумани 12-йиғини материаллари. – Тошкент, 2011 йил. 14-15 апрель. –Б. 246-247. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling