Research Proposal
Тадқиқотнинг амалий натижаси
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
«Ҳибатул ҳақойиқ» достонидаги сўзларни семантик-тематик, тарихий- этимологик ва функционал-стилистик жиҳатдан ўрганиш натижасида олинган хулосалар лексемаларнинг маъно тараққиѐтини очиб бериш, тил тарихи билан алоқадор лисоний ҳодисаларни шарҳлаш, адабий тилнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичларига хос хусусиятларни аниқлашга имкон бериши илмий-назарий жиҳатдан асосланган; 9 тилшунослик илмида тарихий лексикология ва терминологиядаги лексик-семантик жараѐнларни янада чуқурроқ ўрганишда фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилган; тарихий лексикология ҳақидаги янги маълумотларнинг аниқланиши, «Ҳибатул ҳақойиқ» асари луғат таркибининг тадқиқ этилиши, XII-XIII асрлар учун характерли бўлган тил масалаларининг ѐритилиши филология йўналишида таҳсил олаѐтган талабалар, илмий тадқиқотчилар ва соҳа мутахассислари учун зарур манба бўлиб хизмат қилади. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тил авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқликни таъминловчи муҳим восита экани, ўзбек адабий тили тарихи, тараққиѐт босқичларининг илмий асосда ѐритилгани, ѐзма ѐдгорликларни ўрганиш борасидаги методологик ѐндашув, илмий- назарий, функционал-семантик, қиѐсий ва тарихий усулларидан фойдаланилгани, «Ҳибатул ҳақойиқ» асари лексикасининг илмий концепциялар ва назарий қарашлар ѐрдамида диахрон аспектда тадқиқ этилгани билан асосланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти туркий тиллар, жумладан, ўзбек адабий тили тарихини даврлаштириш, ўзбек адабий тили лексикаси ва терминологияси тарихини ўрганиш, тил тарихи йўналишида яратилажак қиѐсий лексикологик ишлар ҳамда илмий рисолалар яратишда асос бўлиб хизмат қилади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олий таълим тизимидаги «Ўзбек тили тарихи», «Қадимги туркий ѐзувлар», «Туркий тилларнинг қиѐсий-тарихий грамматикаси» фанларидан дарслик, ўқув қўлланмалар ва луғатлар яратишда, ихтисослик фанларини ўқитишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling