11
Амалиётнинг биринчи куни
Талабаларга Марказнинг ижрочи
директори Хаджимухамедов
Марат Каримович томонидан маъруза дарси ўтилди. Маърузада
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш
Маркази ҳақида батафсил тушунча берилди.
Марказнинг асосий
мақсади, асосий вазифалари,
Марказ фаолиятининг асосий
йўналишлари, тадқиқотларнинг асосий турлари ва усуллари айтиб
ўтилди.
Марказнинг асосий мақсади – мамлакат
ривожланишининг
барча соҳаларида жамоатчилик фикрининг асосий тенденцияларини
аниқлаш, таҳлил қилиш ва комплекс ўрганиш.
Марказнинг асосий вазифалари
1.
Қуйидагиларда:
-
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида –
парламент, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтлари ролини янада кучайтиришга;
-
суд-ҳуқуқ соҳасида – қонун устуворлигини таъминлашга ва
инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга;
-
иқтисодиётда – унинг рақобатбардошлигини
оширишга,
тармоқларни
модернизация
қилиш,
либераллаштириш
ва
диверсификация қилишга;
-
ижтимоий соҳада – аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
тизимини такомиллаштиришга, аҳоли
бандлигини таъминлашга,
таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, маданият, санъат, спорт, илм-
фаннинг
сифатини, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини
оширишга, давлатнинг ёшларга оид сиёсати ижросини таъминлашга;
-
хавфсизлик,
миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик
ва ташқи сиёсат соҳасида – мамлакат мудофаа қобилиятини,
фуқаролар ўртасида ва динлараро тинчлик ҳамда тотувликни
мустаҳкамлашга, ташқи сиёсат соҳасидаги фаолият самарадорлигини