Республика жамоатчилик


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/25
Sana08.07.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1659226
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
Амалиёт ташкил этиш ва ўтқазиш услубияти. compressed

 
 


15 
Амалиётнинг иккинчи куни 
 
Амалий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш бўлимида 
талабалар дала тадқиқотларини амалга ошириш ишлари билан 
яқиндан танишдилар. Сўровни ташкил этиш, танлов ишларини 
амалга ошириш (маршрут вароғи, Киш картаси), сўровномалар билан 
ишлаш, сўров ўтказиш, маълумотлар йиғиш усуллари ҳақида 
батафсил маълумотлар берилди.
Барча аҳолининг фикрини, эътиқодларини, мойилликлари ва 
хатти-ҳаракатларини ўрганиш ҳамда бу билимни кенг омманинг 
мулкига айлантириш учун фақат битта ягона йўл бор: 
одамларнинг катта бўлмаган гуруҳи ўртасида сўров ўтказиш 
керак, унинг таркиби бутун аҳолини – “репрезентатив танлов”ни 
акс эттиради. 
Интервью ўтказиш усули жуда оддийдир. Ушбу йўриқномада 
баён қиладиган бир неча мажбурий қоидага аниқ риоя қилиниш 
керак. Асосий нарсани унутманг: агар ҳар бир интервьюер 
қоидаларга риоя қилмаса, бунда интервью натижалари бефойда 
бўлиши мумкин. Шу сабабли пировард ҳисобда натижаларнинг 
яроқлилиги интервьюерга боғлиқ бўлади. 
Интервью учун материал 
 


16 
Марказдан интервью ўтказиш учун барча дала ҳужжатлари 
берилади: саволномалар, карточка, маршрут вароғи, Киш карталари 
ёки “квота йўриқномаси”.
Саволнома бланкида барча саволлар тўлиқ ифода топган. 
Сўровдан олдин саволномани диққат билан ўқиб чиқиш зарур, 
ўрганилаётган мавзу ҳақида ҳам етарлича билимга эга бўлиш зарур. 
Ёрдамчи материаллардаги махсус кўрсатмаларга дахлдор саволларга 
алоҳида эътибор қаратинг. Бу энг тажрибали интервьюер учун ҳам 
зарурдир, чунки кичкина эътиборсизлик саволноманинг бутун 
бланкини яроқсизликка олиб келиши мумкин. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling