Республика жамоатчилик


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/25
Sana08.07.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1659226
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
Амалиёт ташкил этиш ва ўтқазиш услубияти. compressed

Ахборот олиш усуллари 
Маълумотлар олиш ва шу тарзда саволнома бланкини 
тўлдиришнинг бир неча мумкин бўлган усуллари мавжуд: 
1. 
Сўзма-сўз сўров – бу маълумот олишнинг энг муҳим ва 
асосий воситасидир. Респондент эшитадиган савол анкетада ёзилган 
савол билан сўзма сўз мос келиши керак, яъни уни овоз чиқариб 
ўқиш лозим. Қандайдир сўзлар қўшиш, тушунтириш бериш мумкин 
эмас. 
2. 
Эркин ифодаланадиган савол: бу ўринда интервьюер 
саволнинг кўрсатилган ифодасига риоя қилмаслиги мумкин, яъни 
саволни сўзма сўз қайтариш шарт эмас. Саволни ўз сўзлари билан 
бериш ва суҳбатдошдан бутунлай эркин ҳолатда сўраш мумкин. 
Жавобларни ёзиш 
Жавоблар интервью мобайнида дарҳол саволноманинг бланкига 
ёзилади. Даставвал, саволнинг турига эътибор қаратиш керак – очиқ 
саволми ёки ёпиқ саволми? Буни аниқлаш осон: очиқ жавоб учун 
бланкда жавоблар ёзиладиган битта ёки бир нечта пунктир чизиқлар 
кўрсатилади; 
ёпиқ 
саволлар 
учун 
тадқиқотчилар 
жавоб 
вариантларининг чекланган сонини кўрсатишади. 


17 
1. Ҳар бир очиқ саволга жавобни ажратилган сатрларга сўзма-
сўз ёзиш зарур. Сўзма-сўз ёзиш – бу учинчи шахс номидан эмас 
(“сўралувчининг ўйлашича...”), балки биринчи шахс номидан 
(“Менинг ўйлашимча...”) ёзиш демакдир. Айниқса жавобларни 
“тарошлаш”, яъни уларни тўғри адабий тилда ёзиб олиш муҳим эмас. 
Сўзма-сўз ёзилган жавоблар қанчалик кўп бўлса, интервью шу 
даражада қимматлидир. Бу жавоблар имкон қадар батафсилроқ ёзиб 
олинишини; уларни “қирқмаслик” кераклигини, яъни гапнинг муҳим 
қисмларини қисқартирмасликни англатади. 
Ҳатто Сизга муҳим бўлиб туюлмайдиган жавоблар ҳам 
(масалан, “мен билмайман”, “қизиқмайман”, “менга фарқи йўқ” ва ҳ. 
каби) сўзма-сўз ёзилиши керак. Уларни чизиқча билан алмаштириб 
бўлмайди. Тегишли йўл (йўллар) ҳам тўлдирилмасдан қолмаслиги 
керак. Акс ҳолда Сизнинг бу саволни берган ёки бермаганлигингиз 
номаълум бўлиб қолади.
2. Ёпиқ саволга жавоб беришда Сиз тахмин қилинаётган 
жавобнинг чап ёки ўнг томонида турган код рақамини (0, 1, 2, ....) 
доирага оласиз. 
Бу ҳолатларда шуниси муҳимки, бунда бўлиши мумкин бўлган 
жавобларнинг фақат биттаси доира ичига олинади. Агар саволномада 
қуйидаги каби махсус кўрсатмалар бўлсагина, бир неча жавобни 
белгилаш мумкин: “Жавобнинг бир неча варианти бўлиши мумкин” 
ёки “Жавобнинг фақат иккита варианти бўлиши мумкин” ва ҳ. 
Саволномадаги жавобларни овоз чиқариб ўқиш таъқиқланади, 
чунки бу сўралувчининг жавобларига таъсир қилиши мумкин. 
Айрим ҳолатларда қўйилган саволларга респондентлардан аниқ 
жавоблар олиш зарур бўлади. Бунга қуйидаги тарзда эришилади – 
таклиф қилинаётган жавоблар тегишли кодлар билан алоҳида 
“Карточка” (варақа)га чиқарилади. Ушбу варақа савол берилишидан 
аввал респондентнинг қўлига берилади. Респондент ўз навбатида 
саволни эшитгач, у ёки бу жавобни танлайди. Интервьюер 
респондент танлаган жавобни саволномада доира билан белгилайди. 
Агар ёпиқ саволда назарда тутилган жавоблардан ташқари 
“Бошқа” (ёзинг)______________, ёки “Бошқа” жавоб варианти 


18 
мавжуд бўлса, Сиз код рақамини доирага олишдан ташқари, жавобни 
очиқ саволдаги каби сўзма-сўз ёзишигиз керак. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling