Республика жамоатчилик


Сўров учун белгиланган кишилар


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/25
Sana08.07.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1659226
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
Амалиёт ташкил этиш ва ўтқазиш услубияти. compressed

Сўров учун белгиланган кишилар 
 
Квотали танлашда бизнинг кимларни сўрашимиз аҳамиятга эга 
бўлади. Сўралувчиларни танлашда қуйидаги ҳолатларни ҳисобга 
олиш керак. Ўз танишлари билан интервью ўтказишдан имкон борича 
нари қочиш керак, яхшиси эса улар билан интервью ўтказиш керак 
эмас. Чунки бу ҳолатда пинҳонийлик таъминланмайди, жавобларнинг 
самимийлиги анча пасаяди. 
Ҳеч қачон бир оиладаги бир неча киши билан интервью ўтказиш 
мумкин эмас. Агар сўралувчи оиласи ҳақида маълумот бериши керак 
бўлса, у бу ҳолатда айнан ўз оиласини ифодалайди ва унинг 
жавоблари етарли бўлади. 
Одамларни ярим йилда бир мартадан кўп сўровга тортиш 
мумкин эмас. Бир респондентнинг ўзидан сўрашда икки интервью 
орасидаги танаффус камида 6 ойни ташкил қилиши керак. 
Сўров натижаларининг сифати тадқиқотни бошлашдан аввал 
инструктажда тадқиқот раҳбари (ёки супервайзер) томонидан оғзаки 
бериладиган барча йўриқларга аниқ риоя қилишга умуман ва тўлиқ 
боғлиқ бўлади.
Интервью 
 
Интервьюер интервью ўтказиш пайтида респондент билан 
яккама-якка қолиши керак. Бошқа кишиларнинг (дўстлар, 
қариндошлар ва ҳ.) иштирок этиши ҳар қандай ҳолатда – улар 
суҳбатга аралашганда ҳам, улар фақат эшитганда ҳам, жавобларга 
таъсир кўрсатади. 
Ҳар бир савол сўзма-сўз ўқилиши керак. Унга кириш қилиш ёки 
тушунтириш бериш таъқиқланади. Жавоб, агар очиқ савол бўлса, 
дарҳол назарда тутилган тегишли сатрларга киритилиши керак, ёпиқ 


19 
савол берилган бўлса, таклиф қилинаётган жавобнинг код рақами 
доирага олиниши керак. 
Интервью ўтказиш вақтида саволларнинг берилиш тартибига 
риоя қилиш керак, бунда респондентга анкетага қарашга ва 
интервьюер билан бирга ўқишга рухсат бериш мумкин эмас. Шу 
билан бирга у кейин қандай саволлар келишини олдиндан 
билмаслиги керак, чунки бериладиган саволларни танлаш муайян 
даражада жавобларга боғлиқ бўлади. Шу сабабли ўқилган саволга 
жавоб олмасдан туриб, янги саволни ўқиш мумкин эмас. 
Агар респондент саволни тушунмаса ва тушунтириш беришни 
сўраса, ўша саволни яна бир марта секинроқ ўқиш мумкин. Агар 
савол респондентга яна тушунарсиз бўлиб туюлса, уни “жавоб 
беришга қийналади” деб белгилаш керак. 
Ҳеч бир ҳолатда жавобга таъсир кўрсатиб бўлмайди: мумкин 
бўлган жавобни шипшитиб (“тушунтириб”), ишорат қилиб – бош 
чайқаб, иякни баланд-паст қилиб ва ҳ. 
Агар берилган саволга респондентнинг жавоби ноаниқ туюлса 
ёки мавзуга алоқасиз бўлса, интервьюер аниқлаштирувчи савол 
бериш ҳуқуқига эгадир: “Сиз нимани назарда тутяпсиз?”, “Сиз 
батафсилроқ тушунтира бера оласизми?” 
Жавоблар ёки шарҳлар аниқ бўлиши керак. Ҳаддан ташқари 
умумий ёки мужмал жавобларни қайта сўраб, аниқлаштириш керак. 
Довдираш ёки қўйилган саволга жавоб беришдан бош тортиш 
ҳолатида, респондентни жавоб беришга мажбурламаслик керак. Рад 
этишни “жавоб беришдан бош тортиш” сўзлари билан белгилаб 
қўйиш керак. Кўпинча бундай жавоб аниқ жавобга нисбатан кам 
аҳамиятга эга бўлмайди. 
Сўровлар ўтказиш вақтида ҳар бир интервьюерда саволларнинг 
ўрнини алмаштириш ёки ниманидир қўшиш (олиб ташлаш), саволни 
тушунарли қилиш истаги пайдо бўлади. Албатта, бундай қилиш 
мумкин эмас. Ҳеч бир нарсани ўз ташаббуси билан ўзгартириш ва 
қўшимча киритиш мумкин эмас, чунки буни ҳар бир интервьюер ҳар 
хил амалга оширади. Шундай бўлсада, тадқиқот тугаганидан кейин ўз 
таассуротлари, таклифларини саволномани (иш воситасини) ишлаб 


20 
чиқувчиларга маълум қилиш зарур. Интервьюернинг эътирозлари ва 
таклифларидан янги саволномаларни ишлаб чиқишда албатта 
фойдаланилади. 
Интервьюерлар! Аниқ ёзинг! Қизил, яшил рангларни 
ишлатманг! Саволномаларда бўш жой қолдирманг! Тўлиқ 
тўлдирилмаган саволномалар ўз аҳамиятини йўқотади – уларда 
жамият 
ҳаётининг 
турли 
соҳаларидаги 
тадқиқотчиларни 
қизиқтирувчи тўлиқ ахборотни олиш имконияти мавжуд бўлмайди. 
Шунга қарамасдан интервьюер қайсидир саволни беришни эсдан 
чиқарганлигини сезиб қолиб, ўз таассуротлари асосида кейинчалик 
киритадиган ёзувлардан кўра бўш жойнинг қолиши ҳамиша 
яхшироқдир. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling