Республика жамоатчилик


чапга бурилиши ва кўчанинг чап


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/25
Sana08.07.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1659226
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
Амалиёт ташкил этиш ва ўтқазиш услубияти. compressed

чапга бурилиши ва кўчанинг чап томонига ўтиши лозим 
Агар интервьюер боши берк кўчагача ёки маҳалла 
чеграсигача етиб келган бўлса
 
боши 
берк 
кўчагача 
кўчанинг 
чап 
томонидан 
ҳаракатланганида кўчанинг ўша томонида ва орқага бурилиши керак 
(бурилишдан кейин бу кўчанинг ўнг томони бўлади) 
 
боши 
берк 
кўчагача 
кўчанинг 
ўнг 
томонидан 
ҳаракатланганида кўчанинг ўша томонида орқага бурилиши керак 
(бурилишдан кейин бу кўчанинг чап томони бўлади) 
 
махалла чеграсигача етиб келганида боши берк кўчага 
етиб келганидаги каби ҳаракатланиши лозим
Агар танланган томонда уйлар бўлмаса, гарчи қоидаларга зид 
бўлсада, кўчанинг бошқа томонига ўтиш зарур  


22 
 
Сўров ўтказиш учун адресларни (уй ёки хонадонларни) 
қандай танлаш керак  
Кўчада ҳаракатланаётганда хизмат сафари топшириғида 
танловнинг тасодифий қадами сифатида кўрсатилган уйлар (алоҳида 
адреслар) сонини ўтказиб, кейинги ҳар бир уйни танлаш керак. 
Масалан: ҳар бир 3-уй ёки ҳар бир 5-уй. Агар уй кўп хонадонли 
бўлса, аввалига тасодифий тарзда подъезд таналанади, кейин ҳар бир 
5-хонадон ёки 10-хонадон танланади. Ҳар бир уйдан кўпи билан 3 та 
хонадон танланиши лозим. 
Кейинчалик сўров учун респондент танлаш учун қандай 
одамларни рўйхатга киритиш лозим? 
Сўров адреси (уй ёки хонадон) танланганидан кейин сўров учун 
респондент танлаб олиш учун одамлар гуруҳини белгилаш лозим. 
бундай одамлар гуруҳини танлашда оилавий алоқаларга эмас, балки 
хўжаликни биргаликда юритилиши ва узоқ муддат давомида бирга 
истиқомат қилинишига эътибор қаратилиши лозим. 
Шунинг учун, рўйхатга 18 ёшдан катта барча кишилар 
киритилади, улар:
 
биргаликда умумий хўжалик юритишлари (умумий 
мулкдан фойдаланиши, “битта қозондан” овқатланиши) лозим 
 
ушбу манзилда камида 1 йил бирга яшашлари, шунингдек 
сўров ўтказилишидан аввал шу уйда камида 3-4 кун бўлган ва сўров 
ўтказилганидан кейин шу уйда камида 3-4 кун бўлишлари керак 
Масалан, агар уйда узоқ вақт давомида уйдаги мулкдан 
фойдаланадиган ва бошқалар бирга овқатланадиган ижарачи (мисол 
учун, қариндоши) яшаётган бўлса, у ҳам уй хўжалигининг рўйхатига 
киритилиши лозим 
Агар битта манзил бўйича алоҳида хўжалик юритувчи 
кишиларнинг бир нечта гуруҳи (масалан, учта оила) яшайдиган 
бўлса, ҳар бир уй хўжалиги бошлиғининг фамилиялари алфавит 
бўйича ёзилади ва рўйхатнинг бошида турган одамнинг уй хўжалиги 
танланади. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling