Республика маънавият тарғибот маркази


Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш


Download 139.5 Kb.
bet9/10
Sana10.02.2023
Hajmi139.5 Kb.
#1185967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
globallashuv sharoitida manavij tahdidlarni bartaraf etish omillari

Жаҳолатга қарши маърифат
билан курашиш

Бу ўринда ХХ аср бошида халқни маърифат ва миллий уйғонишга чорлаган жадидчилик ҳаракати намоёндалари ҳаётини, ижодини, интилишларини ўрганиш, уларнинг бугунги кундаги моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳам гапиришимиз зарур. Уларнинг мероси бугунги кунда қандай ўрганилмоқда. Умуман айтганда, маърифий озуқа қандай бўлиши керак? Биз инсониятга миллий ғурур, миллий мафкура, миллий ғоя уларда етарли даражада акс этганми?
Мазкур тамойилга кўра, ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашга интилиш ҳисси инсон қалбида эътиқод, одам қалбидаги дунёқараш ўз-ўзини ҳимоя қила олиш қобилиятидан далолат беради. Бундай кураш усули, айниқса бугунги кунда, инсоният тараққиёт борасида жуда илгарилаб кетган ХХI асрда ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда.Чунки энг кучли қирғин қуроллари ишлаб чиқилгач, сайёрамизни бир неча марта йўқ қилиб юборишга қодир бўлган ядровий бомбалар захираси тўпланиб қолган пайтда зўравонлик ва жаҳолатга йўл қўйиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳусусиятлари огоҳлик, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан кураша олиш кўникмаларидир. Ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимиз қалбида она-Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур.
Инсон бу дунёнинг сир-асрорларини ўзига етарли даражада англаши, ўзининг ким эканлигини билиши, ҳаёт мазмунини тушуниши керак. Бугунги кунда бунинг ягона йўли профессионал шахс сифатида вояга етишдир. Профессионал шахс бўлиш учун ўз нафсини тия билиш, касб маҳоратини эгаллаш ва ҳақиқий инсон бўлиб яшаш кўникмасини ҳосил қилиш керак. Буларнинг барчаси бир сўз, яъни билмоқ (маърифат) замирида жо бўлган. Шу маънода билган киши жаҳолат, нодонлик ва ёвузликка қўл урмайди. Бу “жаҳолатга қарши маърифат” тамойилининг маъзмунидир.
Президентимиз “Миллатни асраш керак” деган ғояни илгари сурди. Миллатни асраш – ўзлигимизни, одоб-ахлоқимизни, меросимизни, қадриятларимиз ва миллий руҳимизни зарарли ғоялар ва мафкуралар таъсиридан авайлаб-асраш, уларга қарши фуқароларимиз қалбида мафкуравий иммунитетни шакллантириш маъносини анг­латади. Мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш учун соғлом инсонпарвар ғоя ва мафкура билан қуролланиш керак. Миллий ғоянинг асосий вазифаси эса халқимизда миллий эътиқод ва дунёқараш асосларини шакллантиришдан иборат.
Маърифат воситасида курашиш деб, бирон бир хавфнинг моҳиятини чуқур англаб, унга қарши билим билан онгли равишда курашишга айтилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги Олий Мажлис Сенати Қарори асосида 68809 киши, улардан 42 649 нафари жиноий жавобгарликдан озод қилинди. 26160 кишининг жазоси қисқартирилди (“Халқ сўзи”, 2013 йил11 сентябрь).
Президентимиз Ислом Каримов маънавий таҳдидларни асосли фикр, ғоя ва маърифат билан бартараф этиш масаласини илгари сурди. Бу муҳим ва аҳамиятли концепциядир. Чунки фикр, ғоя ва маърифат ҳар қандай шахсни, жамиятни ҳимоя қила олади. Шу сабабли Президентимиз маънавий қадриятлар масаласига алоҳида диққат қаратади. Унга кўра, маънавий қадриятларга таяниб миллий ўзликни сақлаб қолиш мумкин. Негаки, бирон-бир жамият маънавий имкониятларни, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қоидаларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб, ўз истиқболини тасаввур эта олмайди.
Ҳаёт кишиликнинг онгли тарихи билан ғояларнинг барчаси муайян рационал жиҳатлари бўлгани ҳолда, қайсидир даражада бир ёқлама эканлигини кўрсатади. Президентимиз Ислом Каримов асарларида маънавият ижтимоий тараққиётнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи сифатида асосланади ва амалиётнинг барча соҳалари синовидан ўтказилиб, ҳаётчанлиги ва хаққонийлик даражаси юқорилиги илмий-назарий, амалий жиҳатдан исботлаб берилади.
Маънавият нафақат халқимизнинг кўпмингйиллик тарихи, ижтимоий тараққиётнинг барча жабҳаларига бевосита таъсир кўрсатган, айни чоғда халқимиз менталитети ҳам маънавий қадриятлар асосида шаклланган ва Шарқ цивилизацияси бевосита маънавият, илм-фан, ахлоқ, руҳий поклик асосида юзага келган. Худди шу жиҳатдан ҳам Шарқ инсоният тараққиётига, жаҳон цивилизациясига ўзига хос маданият ва маърифат олиб кирган.
Маънавият ўз навбатида жамиятнинг ҳам умумий манзарасига, ҳам ҳар бир шахс интеллектуал-руҳий қиёфасига мутаносиб таъсир кўрсатади. Фуқароларнинг маънавий-маърифий даражаси эса, ўз навбатида, жамиятнинг умумий ҳолатини ўзгартиради. Янгиланган ахлоқий етуклик ва ижтимоий онг жамият тараққиётини белгилайди ва ялпи тараққиётнинг янгидан-янги имкониятларини вужудга келтиради. Таъкидлаш жоизки, ҳар бир янги авлод янги тарихни тақозо этади, уни яратади, такомиллаштиради.
Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари биринчи бобида маънавият – инсоннинг улғайиши ва куч-қудрат манбаи, маънавиятни англаш, маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар ҳамда маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги ҳақида тўлиқ фалсафий фикрларни билдирган. “Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.
Гап иқтисодий ва маданий омилнинг уйғунлиги ҳақида борар экан, ҳар икки омилнинг асосида ижтимоий муносабатлар турганини англаб етмоқ лозим. Зеро, инсон иқтисодни мустаҳкамлаш жараёнида ўзи билан бирга яшайдиган яқинларининг фаровонлигини назарда тутади. Яъни, фарзандлари, ота-онаси, ака-укаси ва ҳоказо. Бу жараён, биринчидан, инсоннинг ижтимоий маънавияти мавжудот сифатида бир-бирига меҳр-муҳаббати бўлса, иккинчидан, ана шу одамлар бирга яшайдиган Ватанга меҳр-муҳаббатнинг бир кўриниши сифатида ҳам намоён бўлади. Демак:
1) Маънавиятнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни беқиёс.Чунки одамнинг кундалик ҳаётий фаолиятининг моддий ва маънавий асослари бир-бирига уйғунлашиб кетган.
а) Моддий эҳтиёж;
б) Маънавий эҳтиёж. Уларни бир-бирига қарама-қарши қўйиб бўлмайди.
2) Биз мустақилликнинг илк даврлариданоқ ана шу икки омилни, яъни моддий ва маънавий ҳаёт уйғунлигини ҳисобга олдик.
3) Бозор муносабатларига ўтиш даврида жамият аъзоларининг ўз салоҳияти ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун уларга биринчи галда тенг имконият ва эркинлик муҳити, ҳам қонуний, ҳам амалий шарт-шароитлар яратиб бердик.
4) Истиқлол туфайли ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланиш жараёнлари: маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан уйғун ривожланиб келмоқда.
5) Эркинлик, иқтисодий эркинлик ва одамларнинг мулкка эга бўлиши иқтисодий тафаккурни, маънавий онгни, юксалишни ривожлантирди, мулкка бўлган психология ўзгаришига олиб келди.
Демак, маънавий омилнинг иқтисодий омил билан уйғунлигини шунда кўриш мумкинки, инсон ҳаётида ўзи билан яшайдиган одамлар орасида озод ва обод яшашни ҳам истайди. Бу истак инсонда ватанпарварлик ҳиссини пайдо қилади.
Ўзбекистонда бугунги юксалиш жараёнида маънавий омилнинг устувор йўналиши бўлган «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобида кўрсатиб ўтилган ватанпарварлик, дахлдорлик, виждон уйғоқлиги, фидойилик, эл-юртга содиқлик, давлат сиёсатига хайрихоҳлик каби фазилатларга Юртбошимиз томонидан берилган асосли таърифлар, шунингдек, олимлар, зиёлилар ва мутахассислар томонидан қайд этилган фикрларга таянган ҳолда келтирилган таърифларга эътибор қаратмоқ лозим.



Download 139.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling