Республика маънавият тарғибот маркази


Download 139.5 Kb.
bet8/10
Sana10.02.2023
Hajmi139.5 Kb.
#1185967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
globallashuv sharoitida manavij tahdidlarni bartaraf etish omillari

Мафкуравий профилактика – ижтимоий институтлар томонидан амалга ошириладиган турли шакллардаги ғоявий-тарбиявий, маънавий-мафкуравий ишлар мажмуи бўлиб, бутун ғоявий тарбия тизимини қамраб олади. Мафкуравий профилактика ғоявий бўшлиқни бартараф этиш бирор-бир ҳудуд, қатлам, гуруҳни ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан халос қилиш мақсадида амалга оширилади. Бунда ғоявий таъсирнинг хилма-хил усули ва йўлларидан фойдаланилади, турли воситалар қўлланилади. Мафкуравий профилактика тезкор ва қисқа суръатларда ёки аста-секин босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин. Биринчи ҳолатда зудлик билан чора-тадбирлар лозим бўлса, иккинчисида, доимий ва собитқадамлик билан иш олиб бориш натижа беради.
Таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот тизими мафкура­вий профилактикани амалга оширишга ёрдам беради. Соғлом мафкуранинг халқ қалби ва онгига сингдирилишига хизмат қиладиган ижтимоий тизимлар, оила, мактаб, ма­ҳалла ва жамият ташкилотлари ҳам унда ўз ўрнига эга.
Шунингдек, Ватан, халқ манфаатларини, дўстлик ва бирдамликни, ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликни тарғиб-ташвиқ этувчи эртаклару достонлар, қўшиқлару рақслар, турли кўриниш ва мазмунли маънавий-маърифий тадбирлар мафкуравий профилактикани амалга ошириш шаклларидир. Ислом Каримов тобора кучайиб бораётган турли хавф-хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз зарурлигини уқтириб: «Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз олиб бориладиган маънавий тарбия» ҳал этувчи аҳамият касб этишини таъкидлайди.

Ғояга қарши фақат ғоя билан…
«Ёш авлодимизни турли маънавий тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳақида гапирганда, нафақат халқимизни улуғлайдиган буюк хусусиятлар, айни пайтда унинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатган, эски замонлардан қолиб кетаётган номаъқул одатлар ҳақида ҳам очиқ сўз юритишимиз зарур»1.
Мафкуравий таҳдид – ижтимоий-сиёсий ҳаракат, оқим ёки сиёсий куч ўз манфаатини ифодаловчи мафкурасини қўрқитув, зўрлик йўли билан бошқаларга тиқиштириш. Мафкурвий таҳдид, жамият, давлат ёки халқ, миллат ёки элат тақдирига хавф солиб турган, фожиали оқибатларга олиб келиш мумкин бўлган мафкуравий хавф-хатарлар мажмуаси. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, дунёнинг айрим ҳудудларида ана шундай ҳаракатлар натижасида маънавий йўқотишлар юз бераётгани, миллатнинг асосий қадриятлари, миллий тафаккури ва турмуш тарзи издан чиқаётгани, ахлоқ-одоб, оила ва жамият ҳаёти онгли яшаш тарзи жиддий хавф остида қолаётганини кузатиш мумкин. Ўзбекистон ҳам бундай таҳдидлардан четда қолаётгани ёқ. Мамлакатда инсонпарвар, демократик жамият қурилаётган ҳозирги шароитда фуқаролар онги ва фаолиятига сиёсий экстремизм, диний фундаментализм, этник ва миллатлараро зиддиятлар, коррупция ва жиноятчилик, маҳаллийчилик ва урғу-аймоқчилик, экологик муаммолар, “оммавий маданият” тажовузи ва ҳоказолар мафкуравий таҳдид шаклида намоён бўлаётир. Айниқса ўрта аср халифалигини қайта ўрнатиш ғояси ҳамда халқаро террорчилик ва диний экстремизм марказлари орқали моддий-ғоявий таъминланаётган ақидапарастлар мафкураси бугун минтақамиздаги тинчлик ва барқарорлик учун катта хавф бўлиб турибди.
Бугунги кунда маънавий тажовуз иллатлари:
1. Худбинлик. 6. Мафаатпарастлик.
2. Лоқайдлик. 7. Бошқаларни менсимаслик.
3. Қариндош-уруғчилик. 8.Ҳасад.
4. Маҳаллийчилик. 9.Сотқинлик.
5. Коррупция.
«Оммавий маданият» – бир гуруҳ шахслар томонидан ўйлаб топилган ва онгли равишда тарғиб қилинадиган, бирор миллат маданиятига дахли бўлмаган ғоялар, одамлар ва удумлар йиғиндисидан иборатдир. Президент Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида ҳақиқат ва холисликдан йироқ бўлган, фақат ғаразли сиёсий манфаатларни кўзлайдиган бундай қарашлар ҳеч кимга наф келтирмаслиги ва ҳеч кимнинг обрўсига обрў қўшмаслигини таъкидлаб ўтар экан, бу ҳақда шундай деган эди: “Коммунистик мафкура ва унинг ахлоқ нормаларидан воз кечилганидан сўнг жамиятда пайдо бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “оммавий маданият” ёпирилиб кириб келиши мумкинлигини унутмаслик керак.
Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлиқ ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди.
Оммавий маданият”нинг оқибатларига нисбатан­ иммунитетни шакллантириш зарурияти. “Оммавий маданият”ни ўйлаб чиқаришдан мақсад асосан миллий маданиятларни ичдан емириш, дидсиз, сабабсиз ва ўзлигини унутган глобал авлодни шакллантириш. “Оммавий маданият” ХIX аср 50-йилларида бева аёлларнинг фарзанд кўриш ҳолатини табиий бир ҳодиса деб қараган Европада бошланган. Кейинчалик бу каби ҳолат АҚШда кучаяди. ХХ аср ўрталарига келиб, Европа ва АҚШ оламида “оммавий маданият” тушунчасига яна эркин муҳаббат ғояси қўшилади. Унга кўра, ёшлар расмий никоҳга қадар бир-бирларини синаш учун муайян бир муддат эр-хотиндек яшаб туришади ёки маъқул бўлмаса, ҳеч нарса кўрмагандек, икки томонга қараб кетишаверади. Шу маънода “оммавий маданият” аслида зинокорликни оқлашдан бошланиб, 1989 йилга қадар Европа ва АҚШда турли ахлоқсизликларни келтириб чиқарди. Кейинчалик эса жамоатчилик жойларида ҳам эркак ва хотинлар бемалол, ўзаро очиқдан-очиқ бир-бирлари билан ишқий учрашувларда никоҳсиз яшаш, ҳаттоки бу учрашувлар натижасида фарзанд ҳам кўриш, келиб чиқиши номаълум мусиқа ва ашулалар тинглаш, беҳаё киноларни эса бир равишда томоша қилиш одати пайдо бўлди. Кейинчалик эса бир жинсли инсонларнинг никоҳга кириши, уларнинг жамият анъаналари ва қоидаларига зид равишда турли либослар кийиш ҳолати кабилар пайдо бўлди.
Ёт ғояга қарши биз ўз олижаноб ғоямизда мактабларимизда, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида, олий ўқув юртларида, жамиятимизнинг барча қатламларида бизга мутлақо бегона бўлган зарарли интилишларга, хуруж ва ҳаракатларга қарши чиқишимиз лозим. Бунда энг муҳим масалалардан бири одамлар эркин фикрларини айтишга ўрганишлари керак. Бирор шахс инсонда эзгуликка нисбатан ёвузликнинг устувор бўлишини исботлаб берган эмас. Аксинча, инсоннинг беғубор болалик даври унинг онгида эзгулик туйғусини шакллантиради. Шу маънода инсон онги ёвуз ва жоҳил ғоялардан ҳимоя қилиниши керак. Ҳимоя тизимида бу иш миллий ғоя асосида инсон онгида эзгулик, адолат, ҳақиқат ва масъулият ғояларини шакллантириш билан уни ёвузлик, жаҳолат, нодонлик ва бефарқлик каби иллатлардан ҳимоя қилиш мумкин. Миллий ғояга эга инсон ёвуз ғояларни фарқлай олади, бу “Ғояга қарши фақат ғоя”тамойилининг мазмунидир. Зеро, миллий мафкурамизнинг мақсад ва вазифалари қуйдагилар билан белгиланган:
1. Одамларни муайян ғояга ишонтириш.
2. Шу ғоя атрофида уюштириш.
3. Ғояни амалга ошириш учун сафарбар этиш.
4. Кишиларни маънавий-руҳий жиҳатдан рағбат­лан­тириш.
5. Ғоявий тарбиялаш.
6. Ғоявий иммунитетни шакллантириш.
7. Ҳаракат дастурлари билан боғлиқ.


Download 139.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling