Республика маънавият тарғибот маркази


Мафкуравий полигонларнинг ядро полигонларидан хавфлилик сабаблари


Download 139.5 Kb.
bet5/10
Sana10.02.2023
Hajmi139.5 Kb.
#1185967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
globallashuv sharoitida manavij tahdidlarni bartaraf etish omillari

Мафкуравий полигонларнинг ядро полигонларидан хавфлилик сабаблари:
1. Агар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин.
2. Мафкуравий тазйиқни, унинг таъсири ва оқибат­ларини тезда илғаб етиш ниҳоятда қийин.
3. Ёшларнинг маънавий оламида бўшлиққа йўл қў­йиш, уларнинг бузғунчи ғоялар, диний экстремизм, ахлоқсизлик ғоялари таъсирига тушиб қолишига олиб келади.
Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шарт­лари ва тараққиёт кафолатлари” (1997) асарида сиёсий барқарорликни таъмин этадиган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларимизнинг асосий шарти эканлиги асослаб берилган. Сиёсий барқарорлик бўлмаса, мамлакат ўз олдига қўйган тарихий вазифаларни амалга ошира олмайди. Асарда Ўзбекистон барқарорлигига таҳдид солувчи қуйидаги хавф-хатарлар тилга олинган:
Ички хавф-хатарлар:
1. Этник,миллий, минтақавий ва давлат ичидаги жангари сепаратизм (айирмачилик).
2. Экологик ва хавфсизлик муаммолари.
3. Уруғ-аймоқчиликнинг худбинлик, шахсий манфаат, алоҳида гуруҳларнинг мол -дунёга ружу қўйиши билан боғлиқ бўлган хавф-хатар.
4. Қариндошлик, урғу-аймоқчилик манфаатлари доираси кенгайгани сари энди бир сулола доирасидан чиқиб, корпаратив моҳият касб этади. Бу ички бирликка таъсир этиб, таназзулга олиб келиши мумкин. Бундай сепаратизм ижтимоий хавфлилиги жиҳатдан маҳаллийчилик иллати билан қўшилиб кетган.
5. Сиёсий- Экстремизм, шу жумладан, диний экстремизм.
6. Миллатчилик.
7. Миллий маҳдудлик (чегараланмагани).
8. Коррупция.
9. Жиноятчилик.
10. Сотқинлик – эгроцентризм.
11. Ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик.
12. Лоқайдлик.
Ташқи хавф-хатарлар:
1. Терроризм (ички терроризм, минтақавий терроризм, халқаро терроризм).
2. Наркобизнес.
3. Диний экстремизм (диний традиционализм, диний фундаментализм, диний модернизм: булар ҳам ички, ҳам ташқи хавф-хатарларга киради).
4. Сепаратизм (айирмачилик).
5. Минтақавий фуқаролар урушлари (қўшни Афғо­нистондаги ва ҳ.к.).
6. Орол муаммоси (жумладан ичимлик суви). Бу таҳ­дид ҳам ички, ҳам ташқи хавф-хатарларга киради.
7. Ўзбекистоннинг жуғрофий сиёсий ҳолати жиҳа­тидан эндигина хавфсизлик тизими йўлга қўйилаётган минта­қадалиги, мураккаблиги.

Download 139.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling