Республика маънавият тарғибот маркази


Download 139.5 Kb.
bet2/10
Sana10.02.2023
Hajmi139.5 Kb.
#1185967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
globallashuv sharoitida manavij tahdidlarni bartaraf etish omillari

1.1-чизма

Бундай таъсир ўтказишнинг тинч йўли кўзланган мақсадга олиб келмаганда бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш мавжуд вазиятни атайлаб кескинлаш­тириш, куч ишлатиш йўли билан бўлса ҳам ижтимоий беқарорликни юзага келтиришга ҳаракат қилинади. Бугун­ги дунёнинг мафкуравий манзарасига назар ташланса, аксарият илғор давлатларда умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланган мафкуралар амал қилмоқда. Уларда инсон ҳамда жамият камолотига хизмат қиладиган умуминсоний ғоялар устувордир. Шу билан бирга, инсон онгида янгича дунёқараш ва тафаккур услуби шаклланаётган ҳозирги даврда муайян кучларнинг мафкура майдонида ҳукмронлик қилишга, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган интилиши кучайиб бормоқда. Тажовузкор миллатчилик ва шовинизм, неофашизм ва терроризм, ирқчи­лик ва экстремизм мафкуралари шулар жумласидан­дир. Хусусан, террорчилик турли шаклларга кириб, кучли­ моддий асосга эга бўлиб, мафкуравий хавфи ортиб бормоқда.


1.2-чизма
Лекин булар бугунги дунёдаги мафкуравий жараёнларни тўла-тўкис акс эттира олмайди. Мафкуравий жараёнлар ўзгариб турибди. Бу борада ХХ аср сўнгида рўй берган ўзгаришлар, икки қутбли дунёнинг барҳам топиши ҳам ўз таъсирини ўтказди. Ҳозирги даврда терроризм ва экстремизмга қарши кураш, дунё мамлакатлари орасида унга муносабатнинг кескин ўзгариши ҳар бир кишини ёт ва бегона ғояларга нисбатан огоҳ бўлишга ундайди.1
Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви – ғоявий таъсир ўтказиш имконятларининг кенгайиши оқибатида Ер юзининг барча минтақаларида мафкуравий кураш умумбашарий миқёс касб этганини ифодаловчи тушунча.
1.3-Чизма

«Бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан шундай чамбарчас боғланиб бораяптики, бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмас.


Шу маънода, глобаллашув бу – аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир»1

Download 139.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling