Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган «Архивлар тўғрисида»ги


Ҳужжатларни тайёрлаш услуби ва техникаси


Download 335 Kb.
bet13/26
Sana24.12.2022
Hajmi335 Kb.
#1061634
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
ҲУЖЖАТЛАР ҚИММАТДОРЛИГИНИ ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ.

Ҳужжатларни тайёрлаш услуби ва техникаси. ЎзР МАФ ҳужжатлари таркибида илмий-техникавий ҳужжатлар, кино-фото-фоноҳужжатлар ва бошқа махсус ҳужжатлар бор. Шу сабабли ҳужжатларни тайёрлаш услуби ва техникаси бўйича туркумлаш зарур бўлди. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви ҳамда ЎзР кино-фото-фоноҳужжатлари марказий давлат архиви ташкил этилган.
2) Архивлар доирасида ҳужжатларни туркумлаш. Архивлар доирасида ҳужжатлар архив фондлари бўйича туркумлаштирилади. Архив фонди - бу маълум ташкилот, идора, корхона ёки айрим шахс фаолияти натижасида вужудга келган архив ҳужжатларидир. Архив фондлари ҳажми жиҳатдан катта ёки кичик бўлиши мумкин. Масалан, 1-15та йиғмажилдидан иборат архив фонди ҳам бўлиши мумкин. Масалан, МДАда Сирдарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари айрим волостлар қозиларининг архив фондларида 1-З тадан йиғмажилд бор, холос. Шунингдек, Туркистон генерал-губернатори девонхонаси фондида 30 мингдан ортиқ йиғмажилд бор. Лекин ушбу архив фонди шундай катта бўлишига қарамай, у битта фонд деб ҳисобланади.
3) Архив фонди доирасида ҳужжатларни туркумлаш. Архив фонди доирасида ҳужжатлар йиғмажилдлар бўйича туркумлаштирилади. Архив фонди шу фондни ташкил қилган идора фаолият кўрсатган даврни, яъни ташкил қилинган кундан то тугатилган кунгача бўлган ҳужжатларни ўз ичига олади.
Архив фондига архив коллекцияси ҳам киради ва фонд ўрнида ҳисобга олинади. Архив коллекцияси архив фондига ўхшаб бир идора ҳужжатлари эмас. Коллекцияда бир неча идора ҳужжатлари бўлиши мумкин. Коллекция - маълум бир турдаги ҳужжатлар йиғиндисидир. Масалан, ЎзР МДАда Вақфномалар коллекцияси ва Фронтдан келган хатлар коллекцияси сақланади.
4) Фондларни архив биносида жойлаштириш. Архив биносида архив фондларини жойлаштиришда уларнинг ўзаро боғлиқ жиҳатлари ҳисобга олинади. Масалан, ЎзР МДАда 1917 йилдан олдинги архив фондлари алоҳида сақланади. Совет даври архив фондлари ҳам маълум тартибда сақланади. Масалан, олий давлат орган (идора)лари фондлари бир жойда, саноат, қишлоқ ҳўжалиги, маданият ва хоказо соҳалар бўйича ҳужжатлар эса, алоҳида сақланади.

Download 335 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling