Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган «Архивлар тўғрисида»ги
мавзу:ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АРХИВЛАРИНИ БУТЛАШ
Download 335 Kb.
|
ҲУЖЖАТЛАР ҚИММАТДОРЛИГИНИ ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат архивларини бутлаш манбаларини аниқлаш. Ў
8.мавзу:ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АРХИВЛАРИНИ БУТЛАШ
Архивларни бутлаш тўғрисида тушунча. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондини бутлаш - бу архивларни доимий равишда уларга тегишли илмий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар билан тўлдириб жамлаб боришдир. «Архивлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 14-"Архивларни бутлаш" моддасида шундай дейилган: «Давлат архивлари давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларнинг фаолияти жараёнида вужудга келган ҳужжатлардан, шунингдек улар томонидан қўлга киритилган ёки уларга бошқа юридик ва жисмоний шахслар топширган ҳужжатлардан бутланади». Давлат архивларини буглаш қуйидаги масалаларни ўз ичига олади: 1. Давлат архивларини бутлаш манбаларини аниқлаш. 2. Давлат сақловига қабул қилиниши керак бўлган ҳужжатлар таркибини аниқлаш. 3. Давлат архивларига ҳужжатлар қабул қилиш. 4. Давлат архивлари ўртасида ҳужжатларни тақсимлаш. Давлат архивларини бутлаш манбаларини аниқлаш. Ўз фаолияти жараёнида илмий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар вужудга келтирадиган ташкилот, муассаса, корхона ва шахслар давлат архивларини бутлаш манбалари ҳисобланади. Давлат архивларини бутлаш манбалари -ташкилотларни аниқлаш қуйидаги қоидаларни ҳисобга олиш асосида амалга оширилади: 1. Ташкилотнинг ҳокимият ва бошқарув органлари тизимида, тармоқ идоралари тизимидаги аҳамияти. 2. Ташкилот фаолиятининг юқори органлар ва бошқа идоралар ҳужжатларида акс этишининг тўлалиги. 3. Ташкилот ҳужжатларининг давлат архиви йўналишига тўғри келиши. Ҳужжатларнинг давлат сақловига қабул қилиниши лозим бўлган шахслар таркибини аниқлашда қуйидагилар ҳисобга олинади: шахснинг фан, маданият, ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларини ривожланишига қўшган ҳиссаси, шахснинг жамият ҳаётининг буюк воқеаларини иштирокчиси ёки гувоҳи сифатидаги роли. Давлат архивларини бутлаш белгиланган ташкилотлар (шахслар) -бутлаш манбалари асосида амалга оширилади. Ҳар бир давлат архиви ўзларининг архивлари қабул қиладиган тегишли ташкилотларни аниқлайдилар ва улар рўйхатини тузадилар. Бу ташкилотлар рўйхати юқори архив органи - "Ўзархив" агентлиги, архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланади. Аҳамияти йўқ хўжалик идоралари ҳужжатлари давлат архивларига қабул қилинмайди ва бундай идоралар қабул қилинадиган ташкилотлар рўйхатига киритилмайди. Давлат архивлари бутлашни тўғри ташкил қилиш мақсадида ташкилот архивига унинг бўлимларидан ҳужжатларнинг вақтида топширилишини, унинг тўлалигини, материалларни тартибга солинганлигини доимий равишда назорат қилиб боради. Мабодо материаллар тўла сақланмаган ёки йўқолган бўлса, у ҳолда уларни қидириш ва тўлдириш бўйича зарур чоралар кўради. Архив ташкилотлари шахсий фондларни қидириб топиш, ҳисобга олиш чораларини кўради ва бундай ҳужжатларни давлат сақловига топшириш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб боради. Давлат сақловига қабул қилинадиган ҳужжатлар таркиби ҳужжатлар қимматдорлигини экспертиза қилиш жараёнида аниқланади. Download 335 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling