Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова


Download 0.53 Mb.
bet25/64
Sana16.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1488534
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   64
Bog'liq
Якуний вариант макро

Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева

ТАСДИҚЛАЙМАН”


Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева

Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари


Вариант –25


1. Инфляциянинг иктисодий оқибатлари. Таянч иборалар: Кутилаётган инфляция, Фишер тенгламаси, номинал ва реал фоиз ставкаси, инфляциянинг даромадларга таъсирини камайтириш чоралари, кутилмаган инфляциянинг дебитор ва кредиторларга, қайд этилган даромад олувчиларга таъсири.
2. Пулга талабнинг кейнсча назарияси. Таянч иборалар: Пулга транакцион, спекулятив ва эҳтиёткорлик сабаб талаб. Фоиз ставкаси ва пулга талаб. Реал пул заҳираларига талаб функцияси.
Масала
3. Истеъмол ҳажми 350 ни, режалаштирилган инвестициялар 100 ни, давлат харажатлари 150 ни ташкил этади. Инвестициялар 10 га кўпайди ва Даромадларнинг янги мувозанатли даражаси 640 ни ташкил этди. Истеъмолга чегараланган мойиллик миқдорини топинг.


Тест
1 Транферт тўловлар, бу:
а) маҳсулот ва хизматларга уй хўжаликлари томонидан тўловлар;
б)товарлар ва хизматларни сотиб олишга ҳукумат томонидан қилинган харажатлар;
в)миллий даромадга қўшилмайдиган даромад тури;
г)ҳамма жавоблар нотўғри.

2 Иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган: аҳолининг умумий сони 86 млн. киши; меҳнат ресурслари сони 65 млн.киши. Ишсизлар сони 5млн. киши. Иш билан бандлар сони 45 млн. киши. Бу ҳолатда ишсизллик даражаси тенг бўлади:


а) 9.09%; б)10% ; в) 11.1% ; г) 6.15 %.
3. Ялпи талаб эгри чизиғи силжийди:
а) ўнгга, агар давлат харажатлари қисқарса;
б) чапга, агар иқтисодиётдаги баҳолар даражаси ўсса;
в) ўнгга, агар иқтисодиётда пул таклифи кўпайса;
г) чапга, агар аҳолидан олинадиган даромад солиғи қисқарса.

4.Қуйидаги кўрсаткичлар воситасида иккинчи йилда биринчи йилга нисбатан реал фоиз ставкаси қанча миқдорга ўзгарганини топинг?



Йиллар

Инфляция даражаси

Номинал фоиз ставкаси

1

3%

8%

2

8%

3%

а) реал фоиз ставкаси ўзгармади; б) 5 % га кўпайди;
в 5 % га камайди; г)10 фоизга камайди.

5. Пулга тансакцион талаб ўсади, агар:


а) номинал ЯИМ камайса; б)баҳолар даражаси пасайганда;
в) фоиз ставкаси кўтарилса; г) номинал ЯИМ кўпайса.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling