Вариант– 21
1. Пул агрегатлари. Таянч иборалар: Мо, М1,М2,М3,М4. Нақд пуллар, муддатли ва муддатсиз депозитлар, чеклар, бюджет ва бюджет ташкилотлари маблағлари, қимматли қоғозлар, Марказий банкда сақлнаётган қимматбаҳо металлар, ликвидлиликнинг камайиб бориши тамойили.
2. АД-AS моделида макроиқтисодий мувозанат. Таянч иборалар: ялпи талаб, ялпи таклиф, мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми, нахлар даражаси
Масала
3.Жамғаришга чегараланган мойиллик 20 % га тенг. Мувозанатли ЯИМ ҳажми 2000 ш.б. Давлат ўз харажатларини 20 ш.б. ка ва солиқларни ҳам шу миқдорга (20 ш.б. ка) оширса мувозанатли ЯИМ қандай миқдорга ўзгаради?
Тест
1. Қуйидагиларнинг қайси бири ялпи ичи маҳсулот таркибига киради?
а) уй бекасининг хизматлари;
б) қўшнидан сотиб олинган эски машина баҳоси;
в)товар моддий заҳираларининг ўзгаришига инвестициялар;
г) корпорациядан сотиб олинган облигация қиймати
2. Оукен қонунига биноан ҳақиқий ишсизлик даражасининг табиий ишсизликдан 3% ошиши ЯММ реал (ҳакикий) ҳажмини % ҳисобида унинг потенциал микдоридан орқада колишига олиб келади:
а)12% га; б)3% га;
в)6% га; г) 7,5% га.
3.Ўтган йили ЯИМ 2000 ни, давлат харажатлари эса 500 ни ташкил қилди.Харажатларни 50 га ошириб ҳукумат ЯИМни 200 га оширишга эришди. МРS ( жамғаришга бўлган чегараланган мойиллик) нечага тенг?
а)0,75 га; 6) 0,25 га; в) 0,85 га; г)0,5 га.
4.Иқтисодиёт ASнинг классик кесимида бўлганда, АD нинг ўсиши қуйидагига олиб келади:
а) баҳоларнинг ўсишига, лекин реал ЯИМ (даражаси) динамикага таьсир қилмайди;
б) ЯИМнинг ўсишига олиб келади, лекин баҳолар даражасига таъсир қилмайди;
в) баҳолар даражаси ва реал ЯИМнинг ўсишига;
г) баҳолар даражасининг пасайишига ва реал ЯИМ ўсишига.
5. Агар пул базаси (МВ) 700 млрд сўмга, депозитларни мажбурий заҳиралаш нормаси 0,2 га, депонентлаш коэффициенти эса 0,2 га тенг бўлса, пул таклифи миқдорини аниқланг.
а)3000млрд сўм; б)1200 млрд сўм;
в)2100млрд сўм; г)900 млрд сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: |