Акциядорлаштиришнинг замонавий ривожланиш босқичи қуйидаги алоҳида хусусиятлари билан ажралиб туради:
- акциядорлик жамиятларининг бирлашиши ва қўшиб олиниши натижасида улкан капиталнинг концентрациялашуви, шу асосда стратегик бирлашмаларнинг ташкил этилиши;
- бирмунча жозибадор хорижий бозорларда шўъба тузилмаларни ташкил этиш орқали глобаллашув ҳамда ўз мамлакатидан ташқарида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг оммалашуви;
- қайси мамлакатда бўлишидан қатъи назар, бирмунча арзон инвестицияларни жалб этадиган, саноат ва банк капитали интеграциясини таъминлайдиган, шунингдек, ўз фаолиятининг ташкилий шакл ва йўналишларини диверсификациялаш сиёсатини юргизадиган трансмиллий компаниялар сонининг ортиши, капиталнинг интернационал (байналминал)лашуви.
Акциядорлик жамиятини таъсис этиш йўли билан барпо қилиш муассисларнинг еки муассиснинг қарорига кўра амалга оширилади. Таъсис шартномасига, яъни жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги шартномасига имзо чеккан юридик ва жисмоний шахслар акциядорлик жамиятининг муассислари ҳисобланади.Таъсис этиш тўғрисидаги қарор таъсис йиғилиши (конференция) томонидан қабул қилинади.Мазкур қарор бир шахс томонидан ҳам қабул қилиниши мумкин.Таъсис шартномасида жамият ташкилотчиларининг жамиятни таъсис этишдаги биргаликдаги ҳаракатлари, устав сармоясининг миқдори, муассислар ўртасида жойлаштирилиши лозим бўлган акцияларнинг сони, турлари ва хиллари, акцияларни тўлаш миқдори ҳамда тартиби, муассисларнинг жамиятни ташкил этишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади. Муассислар то жамият давлат рўйхатига олингунига қадар уни ташкил этиш билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича биргаликда жавобгарликка эга. Янгидан барпо этиладиган акциядорлик жамиятини ташкил қилишда унинг барча акциялари муассислар ўртасида жойлаштирилиши лозим.
Иқтисодий адабиётларда акцияларни эмиссия қилишдан кўзланган асосий мақсадлар сифатида қуйидагилар келтирилган:
- акциядорлик жамиятини ташкиллаштириш учун янги корхонани бошланғич капитал билан таъминлаш ҳамда хўжалик фаолиятини юритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |