Ривожланган мамлакатларда корпоратив бошқарув фаолиятини ўзбекистонда татбиқ этиш йўллари
файта тақсимлаш ва фойдаланиш усулидир. ғарб мамлакатларида бундай фондларнинг сони 30 дан 80 гачадир
Download 215.66 Kb.
|
РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАРДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ТАТБИҚ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шунинг билан бирга, фикримизча, инвестицияларни жалб этиш тури сифатида акцияларни эмиссия қилишнинг асосий камчилиги корпорацияни бошқаришга янги акциядорларни жалб қилиш заруратидир.
файта тақсимлаш ва фойдаланиш усулидир. ғарб мамлакатларида бундай фондларнинг сони 30 дан 80 гачадир.
Молиявий сиёсат – бу молиявий ресурсларни жамлаш, уларни давлатнинг ўз фукция ва вазифаларини амалга ошириш учун тақсимлаш ва ишлатиш шакил хамда усулларида тизимли намоён бўлувчи тадбирлар йиғиндисидир. Маълум малакатнинг молиявий сиёсати қатор омилларга: таъриҳий шароитлар, иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мақсадлар, уларга эришиш муддатлари ва хаттоки миллий удумларга хам боғлиқ бўлади. Ижтимоий хаётнинг эволицион ривожланиш ва давлат тузимининг барқарорлик даврида давлатнинг ички ва ташқи молиявий сиёсати мавжуд ижтимоий муносабатларни сақлаб қолиш ва ўзгартиришга йўналтирилган. Инқилобий ўзгаришлар даврида мавжуд тузимни тезроқ ўзгартиришдан манфаатдор сиёсий кучлар уни бузиш ва янги ижтимоий муносабатлар тизимини шакиллантиришга йўналтирилган сиёсат олиб борадилар. Молиявий сиёсат – бу давлатнинг иқтисодий сиёсатини таркибий қисми бўлиб, молиявий ресурсларни (манбаларни) жалб этиш, уларни тақсимлаш, ишга солиш ва фойдаланишга давлат орқали йўналтирилган барча чора-тадбирлар йиғиндисидир. Молиявий сиёсатга бахо бериш ва унга тузатиш, қўшимчалар киритиш учун биринчи навбатда жамият эхтиёжини қондира оладиган холдаги ижтимоий тараққиёт режасини аниқ билиш зарур. У режада бўлажак ва яқин келажакда амалга ошириш вақтлари белгиланган чора-тадбирлар бўлиши лозим. Фақат шундагина молиявий сиёсатни ишлаб чиқиш ва муваффаққиятли амалга ошириш ва объектив бахолаш мумкин. Молиявий сиёсатнинг мазмуни аниқ бир мақсадга қаратилганлиги ва самаралилиги ижтимоий тизимнинг характери, мулк муносабатлари билан аниқланади. Молиявий сиёсатнинг самарадорлигини белгилаш учун жамиятнинг эхтиёжи қанчалик қондирилганлиги, қўйилган мақсадлар ва вазифалар амалга оширилганлиги бахоланиши лозим. Молия сиёсатининг мухим вазифаси - у ёки бу иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг давлат режасини ёки чора-тадбирларини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар Билан таъминлашдир. Лекин молиявий сиёсатни фақат иқтисодиё сиёсатга боғлаш мумкин эмас. Молиявий сиёсат бу молиявий муносабатлар сохасида давлатнинг мустақил фаолият кўрсатадиган сохаси. Молиявий сиёсат устақил хусусиятга эга бўлиш билан бир вақтда давлат сиёсатини хар қандай исталган ижтимоий фаолиятини амалга оширишучун хох ижтимоий, хох иқтисодий, ёки халқаро муносабатлар доирасида мухим воситадир. Молиявий сиёсатни асосий йўналишларидан бири- молиявий ресурсларни имкон қадар юқори хажмини аниқлаш ва ушбу манбалар доимийлиги ва узлуксизлигини таъминлашдир, чунки молиявий ресурслар потенциали барча ўзгаришларнинг моддий базасидир. Шунинг учун молиявий сиёсатни аниқлаш ва унинг стратегик ва тактик асосларини ишлаб чиқиш учун давлатнинг молиявий ахволи, молиявий потенциали, бошқача қилиб айтганда давлатнинг молиявий имкониятининг объективлиги хақида аниқ маълумотга эга бўлиш лозим. Ҳуқуқий демократик давлатга статистик молиявий кўрсатгичлар ижтимоий мулки бўлиши керак. Шунингдек, молиявий хисобот маълумотларидан мунтазам равишда қонун доирасида ўз вақтида танишиб чиқишга имконият яратилиши лозим. Барча санаб ўтилган молиявий муносабатларни иккита кичик гурухга бўлиш мумкин. Булар-макро даражада кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эхтиёжларини таъминловчи умумдавлат молияси хамда микро даражада такрор ишлаб чиқариш жараёнини пул маблағлари билан таъминлаш учун қўлланиладиган хўжалик юритувчи субъектлар молияси. Мазкур гурухлашни шартли тарзда схема орқали ифодалаш мумкин.Акциядорлик жамиятлари очиқ ва ёпиқ турларга бўлинади.Очиқ акциядорлик жамияти – бу унинг акциядорлари ўзларига тегишли акциялардан бошқа акциядорларнинг розилигисиз эркин фойдаланиши мумкин бўлган жамиятдир.Очиқ акциядорлик жамиятлари ўзлари чиқарган акцияларга очиқ обуна ўтказиш ва уларни эркин савдога қўйиши мумкин.Очиқ акциядорлик жамиятлари ўзлари чиқарган акцияларга ёпиқ обунани ҳам ўтказиши мумкин, агар бундай обунанинг ўтказилиши уставда чегараланмаган бўлса. Очиқ акциядорлик жамияти муассисларининг энг кам таркиби, шунингдек, акциядорларнинг сони ҳам чекланмаган. Акциялар фақат уларнинг муассислари ёки бошқа олдиндан белгиланган шахслар доираси ичида тақсимланадиган жамият ёпиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади. Бундай жамият ўзлари чиқарган акцияларга очиқ обуна ўтказиш ва уларни сармоядорларнинг чегараланмаган доирасига таклиф этиш ҳуқуқига эга эмас. Мазкур жамият акциядорларининг сони элик кишидан ортиқ бўлмаслиги керак. Агар ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорларнинг сони белгиланган миқдордан кўп бўлса, у ҳолда ушбу корхона олти ой мобайнида очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиши зарур. Ёпиқ акциядорлик жамиятининг акциядорлари мазкур жамиятнинг бошқа акциядорлари томонидан сотилаётган акцияларни олдин ташқи сармоядорлар таклиф этган нархда харид қилишда устунлик ҳуқуқига эга.Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлар томонидан сотилаётган акциларни унинг ўзи ҳам сотиб олиши мумкин, фақат бу ҳол уставда кўзда тутилган бўлса.Бироқ устунлик ҳуқуқини амалга ошириш муддати акциялар сотувга таклиф этилган вақтдан бошлаб 30 кундан кам ва 60 кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.Ёпиқ акциядорлик жамияти муассислари сони учта шахсдан кам бўлмаслиги керак. Акциядорлик жамиятининг устав фонди бир хил номинал қийматдаги акцияларнинг маълум миқдорига бўлинган бўлиши лозим.Устав фонди унинг кредиторлари манфаатларини кафолатловчи мол-мулкнанг миқдорини белгилаб беради.Очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдордаги энг кам иш ҳақининг беш юз баробарига тенг бўлган суммадан кам бўлмасли, ёпиқ акциядорлик жамиятининг эса-энг кам иш ҳақининг суммаси қонунчилик билан белгиланган тартибда ўзгарган ҳолларда акциядорлик жамиятининг устав фонди бир йил мобайнида қонунчилик билан белгиланган миқдорга мувофиқлаштирилиши зарур. Акциядорлик компаниясининг фаолияти жараёнида унинг устав фонди кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.Акциядорлик жамияти устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки, агар бу уставда кўрсатилган бўлса кузатувчи кенгаш томонидан қабул қилинади. Акциядорлик жамиятида устав фонди ҳажмининг 15 фоизидан камбўлмаган миқдорда заҳира фонди ташкил этилади. Заҳира фонди жамиятнинг соф фойдасидан ҳар йиллик мажбурий ажратмалар ҳисобидан уставда белгиланган миқдорга етгунга қадар шакллантирилади. Ҳар йиллик ажратмаларнинг миқдори жамият соф фойдасининг 5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.Заҳира фонди акциядорлик жамиятининг зарарларини қоплаш, облигация ларни сўндириш, имтиёзли акциялар бўйича фоизларни тўлаш ва талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг талабига кўра акцияларни сотиб олиш учун, шунингдек, уставда кўзда тутилган бошқа мақсадлар учун мўлжалланган. Акциядорлик жамиятининг амал қилиш муддати чегараланмайди. Бироқ жамият уставида бу муддат назарда тутилиши ҳам мумкин. Акциядорлаштириш (акциядорлик жамиятлари фаолиятини ташкил этиш) методологияси борасида тадқиқот олиб борган иқтисодчи олим Л.Н.Страхованинг фикрига кўра, акциядорлик тарзидаги тадбиркорлик узоқ эволюцион ривожланиш йўлини босиб ўтди. Жараён натижасида доимо такомиллашиб келди. Шунингдек, унинг асосий ғояси бўлган акциядорлик жамияти таъсисчилари рискининг акцияларга йўналтирган қўйилмаларининг ҳажми билан чегараланганлиги ва шу асосида капиталнинг шакллантирилиши бутун ривожланиш даврида ўзининг мазмун-моҳиятини сақлаб қолди. Акциядорлик жамиятлари (корпорациялар) фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий хусусиятлари уларга объектив равишда қимматли қоғозларни эмиссия қилиш орқали инвестицияларни жалб этиш каби алоҳида имкониятларни тақдим этади. Бунда акциялар нафақат бундай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхоналарнинг тузилмасини шакллантирувчи муҳим элемент сифатида, балки тез мослашувчан, инвестицион ресурсларнинг аккумуляциясини таъминлайдиган, корпорациянинг хўжалик фаолиятини юритишда зарур молиявий инструмент сифатида ҳам юзага чиқади.1 XX асрда акциядорлик жамиятларининг шаклланиш жараёни жадаллашди. Бу билан улар иқтисодиётнинг бутун бир тармоқ ва соҳаларининг ривожига муҳим ҳисса қўшди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин акциядорлаштириш бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда ижтимоий таъминотнинг замонавий тизими, таълим, медицина хизматларини кўрсатишнинг асоси ҳисобланган молиявий фондлар, хусусий пенсия фондлари, суғуртанинг ривожланишига имконият туғдирди. Хорижий иқтисодчи олимлар Н. В. Буркова, М. Ю.Маковецкийларнинг фикрига кўра, ҳозирги кунда акциядорлик жамиятлари ҳақли равишда бозор иқтисодиётининг энг муҳим институтлари қаторига киради. Ташкилий шаклнинг ўзи уларга қимматли қоғозларни, хусусан, акцияларни эмиссия қилиш ҳисобига хўжалик (шунингдек, инвестицион) фаолиятини молиялаштириш имкониятини беради. Акциядорлик капитали шаклланиши борасида тадқиқот олиб борган иқтисодчи А. А. Пороховскийнинг фикрига кўра, айнан акциядорлик мулки ва акциядорлик капитали базасида иқтисодий тараққиёт учун нафақат мустаҳкам асос шаклланади, балки капитал ва бизнеснинг концентрацияси учун тенг шароит яратилади. Иқтисодчи олимлар В. В. Бочаров ва В. Е. Леонтьевнинг фикрига кўра: “Бизнеснинг корпорация тарзида юритилишининг афзалликларидан бири бўлиб мулк ҳуқуқини ўтказишнинг оддийлиги ҳамда янги акциялар пакетини эмиссия қилиш орқали нисбатан қисқа давр мобайнида қўшимча пул ресурсларини жалб қилиш имкониятининг мавжудлиги ҳисобланади. Ушбу иккита устунлик ҳолати ҳам молия бозорида амалга оширилиб, саноати ривожланган давлатларда корпорацияларни молиялаштиришда муҳим роль ўйнайди”.2 Бизнинг фикримизча, инвестицион ресурсларни жалб этиш шакли сифатида акциялар эмиссиясининг асосий афзалликлари бўлиб капитални бир неча маротаба кўпайтириш имконияти, ресурсларни муддатсиз жалб этиш ва оддий акциялар эмиссияси амалга оширилганда мажбурий бириктирилган тўловларнинг йўқлиги кабилар ҳисобланади. Дивидендлар кўринишида акциядорларга тўловларни амалга ошириш кўпинча бевосита корпорациянинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари билан боғлиқ.Дивидендларни тўламаслик эмитентга тўғридан-тўғри молиявий эътирозларни келтириб чиқармайди. Шунинг билан бирга, фикримизча, инвестицияларни жалб этиш тури сифатида акцияларни эмиссия қилишнинг асосий камчилиги корпорацияни бошқаришга янги акциядорларни жалб қилиш заруратидир. Натижада, акциядорлик жамиятини назорат қилиш (бошқариш)ни йўқотиш риски пайдо бўлади. Бундан ташқари, агар корпорация бозорда унчалик таниқли бўлмаса ёки унинг акциялари паст ликвидликка эга бўлса, у ҳолда манфаатдор инвесторларни топиш учун қўшимча ҳаракат ва харажат қилишга тўғри келади. Download 215.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling