Ривожланган мамлакатларда корпоратив бошқарув фаолиятини ўзбекистонда татбиқ этиш йўллари
Молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш давлатнинг фаол молиявий сийсати асосидагина мумкин бўлади
Download 215.66 Kb.
|
РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАРДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ТАТБИҚ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молия тизими
- Хўжалик юритувчи субъектлар
Молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш давлатнинг фаол молиявий сийсати асосидагина мумкин бўлади.
Молия тизими орқали давлат марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини, жамғариш ва истеъмол фонндларини солиқлар, давлат бюджети харажатлари, давлат кредитини қўллаш билан шакиллантиришга таъсир ўтказади. Давлат бюджети молия тизимининг бош бўғини ҳисобланади. Удавлат бошқарув органлари функцияларини таъминлаш учун марказлашган пул фондлари шакиллантириш ва ишлатиш шаклидир. Давлат бюджети мамлакатнинг асосий молиявий режаси хисобланади ва қонуний тарзда Олий Мажлис томонидан тасдиқланади. Давлат бюджети орқали давлат халқ хўжалиги тараққиётини, ижтимоий-маданий тадбирларни, мудафаани, давлат хокимият ва бошқарув органларини сақлашни молиялаштиради. Нобюджет фондлар – бу давлат хукумати ва махаллий хокимиятларнинг бюджетга киритилмайдиган харажатларни молиялаштириш билан боғлиқ бўлан маблағларидир. Нобюджет фондларнинг шакилланиши оддий солиқ тўловчи учун солиқлардан хеч қандай фарқ қлмайдиган мажбурий мақсадли ажратмалар хисобидан амалга оширилади. Нобюджет фондларга ажратмалар сумасининг асосий қисми таннарх таркибига киритилади ва иш хақи фондига нисбатан фоизларда ўрнатилади. Молия тизими
Нобюджет фонндларнинг мақсадга мувофиқ амл қилиши мухим ижтимоий адбирларни молиялаштиришни аператив амлга ошириш имконини беради. Давлат бюджетидан фарқли равишда нобюджет фондлар маблағларининг сарфланишининг хокимият органларини томонидан камроқ назорат қилинади. Бу, бир томондан, уларнинг ишлатилишини енгиллаштиради, бошқа томондан эса, бу маблағларни тўла бўлмаган хажмда сақлаш имконини беради. Шунинг учун, нобюджет фондлар маблағларини сарфланишини маблағларини назоратини куфайтириш мақсадида нобюджет фондларини уларнинг сарфланишини босқичида мақсадли йўналишни сақлаган холда давлат бюджетига консодидация қилинди. (бирлаштирилди). Хўжалик юритувчи субъектлар молияси мамлакат ягона молия тизимининг асоси хисобланади. У ижтимоий-махсулот ва илмий даромадни яратиш ва тақсимлаш жараёнига хизмат кўрсатади хамда марказлашган пул фондларни шакиллантиришни бош омили хисобланади. Корхоналар молиясининг холатига марказлашган пул фондларининг молиявий ресурслар билан таъминланганлиги бевосита таъсир кўрсатади. Бунда шуни алохсда такидлаш лозимки, корхоналар молиясидан махсулот ишаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнида фаол фойдаланиш бу жараёнда бюджет, банк кредити хамда суғуртанинг иштирокини рад этмайди. Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик-оператив ва молиявий мустақиллик асосида корхоналар ўз фаолиятларини албатта фойда олиш мақсадида тижорат асосида амалга оширадила. Улар мустақил равишда махсулот реализацияси тушумини тақсимлайдилар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадлардаги фондларни шакиллантирадилар ва сарфлайдилар, кредит ресурслари ва фонд бозори ресурсларидан фойдаланиб махсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур маблағларни топадилар. Тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши корхоналар мустақиллигининг кенгайишини, арзимас давла аралашувини бартараф қилишнинг ва шу билан бирга ишнинг хақиқий натижаси учун жавобгарлик хиссининг оширилишини таъминлайди. Бюджет муносабатлари деб республика, регионал ва махаллий давлат органларининг ҳўжалик субъектлари, шунингдек ахолии билан марказлашган пул фондларини шакиллантириш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатларга айтилади. Download 215.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling