Ривожланган мамлакатларда корпоратив бошқарув фаолиятини ўзбекистонда татбиқ этиш йўллари


-жадвал Акциядорлик жамиятлари шаклидаги корхоналарнинг асосий устунликлари ва камчиликлари*


Download 215.66 Kb.
bet9/13
Sana19.06.2023
Hajmi215.66 Kb.
#1618754
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАРДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ТАТБИҚ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

1-жадвал
Акциядорлик жамиятлари шаклидаги корхоналарнинг асосий устунликлари ва камчиликлари*



Устунликлари

Камчиликлари

1.

Қимматли қоғозларни чиқариш орқали акциядорлик жамияти (корпорация)нинг фаолият
юритиши учун зарур, унинг улкан молиявий қувватини
таъминлайдиган сезиларли ҳажмдаги инвестицион ресурсларни жалб этиш имконияти пайдо бўлади.

Қимматли қоғозларни эмиссия қилиш орқали инвестицияларни жалб этиш меҳнат ва моддий харажатларни талаб қилади.
Қимматли қоғозларни муваффақиятли жойлаштириш ҳам кафолатланмаган. Ушбу ҳолат нафақат мобилизация қилинаётган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг моҳиятига, балки молия бозорининг коньюктурасига ҳам боғлиқ.

2.

Рискнинг, ҳамда корпорациянинг банкротлик ҳолатида акциядорларнинг
молиявий йўқотишлар эҳтимоли чегараланган, ликвидацион (тугатиш) қийматини олиш имконияти мавжуд бўлади.

Акциядорлик жамиятининг тугатилиши (банкротлиги) ҳолатида катта эҳтимол,
корпорациянинг кредиторлар билан ҳисоб китобидан сўнгра акциядорлар ҳеч нарса ололмаслиги мумкин. Капитални бутунлай йўқотиш (албатта, ўз акция пакети улуши доирасида) риски мавжуд.

3.

Корпорациялар номуайян муддатга тузилади, фаолияти ихтиёрий равишда ёки банкротлик ҳолатидагина мажбуран тугатилиши мумкин. Яъни, фаолият кўрсатиш муддатининг чегараланмаганлиги (узлуксизлиги) энг асосий устунликларидан бири ҳисобланади.

Корпорациялар юридик шахс сифатида фойда солиғини, акциядорлар эса дивиденддан даромад солиғини тўлайдилар. Жаҳон амалиётида кўпинча корпорацияларда икки томонлама солиққа тортилиш муаммоси мавжуд.



4.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли
акциядорлик жамияти тарзидаги корхоналар иқтисодиётнинг барча тармоқларида муваффақиятли фаолият олиб бориши мумкин, яъни, фаолияти универсал ҳисобланади.

Корпорацияни ташкил этишдаги чиқимлар билан бирга унинг келажакдаги фаолиятини олиб бориш (сақлаб туриш) мобайнида катта харажатлар юзага чиқади. Жумладан, ҳисоботларни тайёрлаш, аудиторларга тўловлар, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш харажатлари ва ҳ.к.

5.

Корпорациянинг жорий фаолиятига салбий таъсир кўрсатмасдан акцияларни бир қўлдан иккинчисига ўтказиш (сотиш) имконияти мавжуд.

Зарурат туғилганда акциядорларда корпорациядан акцияни сотиб олишга кетган пул маблағларини қайтариб олиш ёки унинг акцияларини қайта сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд эмас (айрим ҳолатлар бундан мустасно). Акцияларни учинчи
шахсга сотиш ҳам уларни сотиб олишга кетган харажатларни тўлиқ қопламаслиги мумкин.



6.

Акциядорлар ҳуқуқларининг қонунчилик тартибида ва уставда умумлаштирилганлиги ва қатъий белгилаб қўйилганлиги, корпорация фаолияти механизмининг ва алоҳида процедураларнинг аниқ регламентга солинганлиги қулайлик туғдиради.

Корпорациялар, улар фаолиятининг ҳар хил жабҳаларини тартибга солувчи ўз уставида белгиланган ёки ҳар хил инстанцияларда ўрнатилган жуда кўп махсус нормаларга дучор бўладилар. Бу эса улар фаолиятини бирмунча қийинлаштиради.

7.

Қимматли қоғозлар бозорида корпорациялар томонидан ахборотни ошкор этишнинг мажбурийлиги корпорация тўғрисида “ахборот камомади”ни тўлдиради. Яъни, умумжамият фикрини, ўз имижини шакллантириш, бозорда ўзига ҳамкорлар топиш ҳамда бошқа устунликларини амалда реализация қилиш (қўллаш) имконияти мавжуд.

Қимматли қоғозлар бозорида корпорациялар томонидан ахборотни ошкор этишнинг мажбурийлиги, қоидага биноан, ҳар доим ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Ушбу ҳолат нафақат бирмунча молиявий харажатларни талаб қилади, балки рақобатчи корхоналар томонидан ахборотни ўз мақсадларида ишлатиш имконини ҳам беради.

Масалан, ҳозирги кунда АҚШда акцияларни эмиссия қилишнинг асосий сабаблари қуйидагилар:
- бошқа компанияларни қўшиб олиш мақсадида молиялаштириш;
- корпорациянинг жами капиталида қарз капитали улушини камайтириш;
- асосий капиталга инвестицияларни молиялаштириш.
Умуман, акциядорлик молиялаштиришни амалга оширишнинг пировардида лойиҳа ташаббускори инвестицияларни жалб этиш ва фойдани максималлаштириш имкониятига эга бўлади. Инвесторлар (акциядорлар) эса дивиденд олиш ҳуқуқи билан бирга жозибадор корхона акциясининг эгаси ҳисобланадилар. Шунинг учун ҳам оддий акцияларни эмиссия қилиш инвестиция жалб этиш усули сифатида эмитент компания учун муҳим қулайликларга эга. Чунки, иқтисодий қулай шартларда (хийла паст капитал қиймати) ва муддатсиз (акциядорлик жамияти фаолиятининг бутун даври давомида) қўшимча молиялаштириш имкониятини беради. Ушбу ҳолат эса, ўз навбатида, корпорацияларнинг йирик дастур ва лойиҳаларни молиялаштиришига реал шарт-шароит яратади.
Акциялар молиявий инструмент сифатида акциядорлик тарзидаги молиялаштиришнинг хусусиятлари ва унинг инвестицион жараёндаги ролини белгилайди. Молиялаштиришнинг акциядорлик шакли юридик ва жисмоний шахсларнинг улуш (бадал)ларини ифода қилади, натижада инвесторлар корпорациянинг акция эга (акциядор)лари бўладилар.
Инвестицион жараёнда акцияларнинг асосий роли акциядорлик жамиятини ташкил этилиш пайтидаёқ аниқ белгилаб берилади. Акцияларнинг бирламчи эмиссияси ва уларни кейинчалик таъсисчилар ўртасида тақсимлаш натижасида хўжалик фаолиятини юритиш учун асос бўлган устав капитали шакллантирилади. Кейинги (такрорий, иккиламчи) акция эмиссияси жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш мақсадида амалга оширилади ҳамда корпорацияни ривожлантириш учун ишлаб чиқариш фаолияти кўламини кенгайтириш, янги инвесторларни жалб этиш ва ўз ресурсларини капитализация (реинвестиция) қилиш каби мақсадларни кўзлайди.
Акциядорлик жамиятлари ўз фаолиятларини кенгайтиришлари учун кредит олишга нисбатан акция эмиссия қилиш орқали молиявий ресурс топиш (акциядорлик молиялаштириш)га интиладилар. Халқаро амалиётда йирик компаниялар, масалан, Samsung, LG, Kia motors компаниялари ўз фаолиятларини кенгайтирмоқчи бўлсалар, асосан акция эмиссия қилиш орқали молиявий ресурс жалб этадилар.
Шунингдек, тадқиқотларнинг кўрсатишича, ҳар бир давлатнинг молия тизими хусусиятлари бир-биридан кескин фарқ қилиши мумкин. Мазкур ҳолат ҳам акциядорлик молиялаштиришга бевосита таъсир кўрсатади. Масалан, Германияда корпоратив инвестициялашда банклар асосий ролни ўйнайдилар. Аксинча, Буюк Британияда эса корпорацияларга фонд бозори орқали инвестицияларни жалб этиш ривожланган.
“McKinsey Global Institute” халқаро консалтинг компаниясининг ҳисобкитобларига кўра ривожланаётган бозорларда охирги ўн йилликда акциядорлик капитали дефицитининг ўсиши кутилади. Экспертларнинг
баҳолашларига кўра, 2012-2022 йилларда акциядорлик капиталига бўлган талаб ва таклиф орасида 8 трл.долларга яқин тафовут бўлади. Демак, акциядорлик капиталига бўлган эҳтиёжни қоплаш борасидаги ишларни мамлакатимиз миқёсида ҳам жадаллаштиришимиз лозим.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлик жамиятини бошқаришнинг олий органи ҳисобланади.Акциядорлик жамияти бир йилда камида бир марта акциядорларнинг умумий ҳисоботи йиғилишини ўтказиши шарт.Бундан ташқари, умумий йиғилишни ҳам ўтказиши мумкин.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, унинг ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш усули, умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик чоғида акциядорларга тақдим этиладиган материаллар (ахборот)нинг рўйхати акциядорлик жамиятининг кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши фақат кун тартибига киритилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиши мумкин. Умумий йиғилишнинг махсус ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича қарорлар, ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлари умумий йиғилишининг қарорлари йиғилиш ўтказилмаган ҳолда, сиртдан овоз бериш (сўровнома) йўли билан қилиниши мумкин. Бунда овоз беришда ҳаммаси бўлиб жамиятни овоз берувчи акцияларининг камида 75 фоизига эга бўлган акциядорлар иштирок этиши керак.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги хабар белгиланган шаклда матбуотда эълон қилинади ҳамда ҳар бир акциядорга жўнатилади. Акциядорлар умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш жараёнида акциядорлар йиллик ҳисобот, тафтиш комиссиясининг хулосаси, уставига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси билан танишиб чиқиши мумкин.Акциядорлик жамияти акциядорларига ушбу ҳужжатлардан фойдаланиш учун имкониятлар яратиб бериши шарт.
Акциядорлик жамиятини овоз берувчи акцияларининг камида бир фоизига эга бўлган акциядор ёки акциядорлар гуруҳи молия йили якунланганидан сўнг 30 кундан кечиктирилмаган муддатда бўлажак йиллик умумий йиғилишнинг кун тартибига масалалар киритиши, шунингдек, кузатувчи кенгаш ва тафтиш комиссияси таркибига номзодлар кўрсатиши мумкин.
Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг шахсан ўзи ёки уларнинг вакиллари иштирок этиши мумкин. Акциядорлар умумий йиғилиши фақат унда ҳаммаси бўлиб тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг 60 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар, шу жумладан, 25 ва ундан ортиқ фоизли акциялар пакетига эга бўлган акциядорлар иштирок этса, кворумга эга бўлади.Умумий йиғилишда овоз бериш, одатда, ”битта овоз берувчи акция – бир овоз” тамойили бўйича ўтказилади.Агар жамиятакциядорларининг сони юзтадан кўп бўлса, овоз бериш фақат бюлетенлар билан амалга оширилади. Бундай ҳолатда махсус ҳисоблаш комиссияси тузилади, унинг миқдори ва ходимлари таркиби кузатувчи кенгашнинг таклифига кўра акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Акциядорлик жамиятининг (акциядорлар умумий йиғилишининг махсус ваколатига кирувчи масалалардан ташқари) фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш кузатувчи кенгаш томонидан амалга оширилади. Агар жамиятни овоз берувчи акцияларининг эгалари бўлган акциядорлар сони 30 нафардан кам бўлса, кузатувчи кенгашнинг вазифалари жамият акциядорлари умумий йиғилишининг зиммасига юклатилади.
Кузатувчи кенгашнинг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади, бунда улар ижроия органнинг аъзолари бўла олишмайди.Овоз берувчи акциялар эгаларининг сони 500 дан ортиқ бўлган ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун кузатувчи кенгаш аъзоларининг сони етти кишидан кам бўлмаслиги, акциядорларнинг сони минг кишидан кўп бўлган жамиятлар учун эса, - тўққиз кишидан кам бўлмаслиги керак.Кузатувчи кенгашнинг раиси кенгаш таркибидан унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан сайланади.Жамиятнинг кузатувчи кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган миқдорда қайта сайланиши мумкин. Устав фондида давлатнинг улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятидаги давлатнинг вакили, шунингдек акциядорлик жамияти акцияларининг давлатга тегишли пакетини бошқаришга ишонч билдирилган шахс (унинг вакили) ўз лавозимига кўра кузатувчи кенгашнинг аъзолари ҳисобланади ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланиши шарт эмас.
Акциядорлик жамиятининг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш ижроия оргна томонидан амалга оширилади, ушбу орган якка (директор) ёки коллегиал (бошқарув, дирекция) бўлиши мумкин. Агар бошқариш бир вақтнинг ўзида ҳам коллегиал орган томонидан амалга оширилса, жамият уставида улардан ҳар бирининг ваколатлари назарда тутилиши лозим. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан ижроия органининг ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (бошқарувчи компанияга) ёки якка тадбиркорга (бошқарувчига) топширилиши мумкин.
Ижроия органининг раҳбари жамият фаолиятининг барча масалаларини мустақил равишда ҳал қилади, умумий йиғилиш ва кузатувчи кенгашнинг махсус ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно.У қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • акциядорлик жамияти номидан ишонч қоғозисиз ҳаракат қилиш, бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш, шартномалар, битимлар, шу жумладан, меҳнат шартномаларини тузиш;

  • ишонч қоғозларини бериш;

  • банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобрақамларини очиш;

  • унга бўйсунадиган барча ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмаларни чиқариш;

  • ходимлар штатини тасдиқлаш, бўш ўринларни ходимлар билан тўлдириш.

Ижроия органининг мажлиси зарур ҳолларда, лекин камида бир ойда бир марта ўтказилади. Ижроия орган ўзининг ички мажлисида кузатувчи кенгаш муҳокамасига киритиладиган масалаларни олдиндан кўриб чиқади.
Мамлакатимизда акциядорлик молиялаштириш орқали кўламли инвестицияларни жалб этишнинг ҳозирги кундаги ҳолатини ижобий баҳолай олмаймиз. Акциядорлик молиялаштириш орқали инвестицияларни жалб этиш кўлами банклар орқали инвестицияларни жалб этишга нисбатан анча паст.
Ривожланган мамлакатларда эса фонд бозори бемалол банклар билан бу борада рақобатлаша олади. Зеро, бу борада соҳанинг етук иқтисодчи олимлари “Акция бозори савдо айланмасининг ЯИМга нисбатан анча пастлиги унинг (акция бозорининг) инфратузилмаси такомиллашмаганлигидан ва мамлакат иқтисодиётида сезиларсиз аҳамиятга эгалигидан, у бугунги кунда давлатнинг макроиқтисодий сиёсати контекстида ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт ўсишини стимуллаштириш, инфляцияни пасайтириш, иқтисодиётни модернизация қилиш мақсадида молиявий ресурсларни жалб этишнинг асосий механизмларидан бири ҳисобланмайди” тарзида баҳо берган. Албатта, ушбу фикрлар 2012 йилда айтилган бўлса-да, ҳануз ўз долзарблигини йўқотган эмас.
Фикримизча, республикамизда ҳозирги кунда акциядорлик молиялаштириш орқали кўламли инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилаётган асосий омиллардан бири акциядорлик жамиятларида давлат улушининг юқори эканлиги билан боғлиқ. Давлат рақобат қўмитасининг маълумотларига кўра, ҳозирда республикамизда фаолият юритаётган 600 дан ортиқ акциядорлик жамиятлари мавжуд бўлиб, улардаги давлатнинг бевосита ёки билвосита ҳиссаси 70% дан ортиқни ташкил этмоқда. Давлат улушининг юқорилиги иккиламчи қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишига кескин тўсқинлик қилмоқда.
Шунингдек, корпорацияларнинг бошқа шаклдаги хўжалик юритувчи субъектлар (масалан, кичик бизнес)дан кескин фарқ қиладиган энг асосий хусусиятлари бўлиб устав капиталининг, капитализация (капиталлашув) даражасининг юқорилиги, ўзида йирик капитални концентрация қилиши ва йирик лойиҳаларга маблағ йўналтира олиши ҳисобланади.
2. Акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштиришга хорижий капитални жалб этишнинг амалдаги ҳолати таҳлили
Барчамиза маълумки, иқтисодиётга киритилган инвестицияларни ҳукумат иштирокига қараб, марказлашган ва марказлашмаган инвестициялар тоифасига ажратилади. Шу жиҳатдан, Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар ҳам марказлашган ва марказлашмаган манбалар ҳисобидан киритилган. Марказлашган манбалар сирасига давлат бюджети маблағлари, давалат мақсадли жамғармалари, тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги хорижий инвестициялар киритилади.
Марказлашмаган маблағларга эса корхоналар ва аҳоли маблағлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари, банк кредитлари ва бошқа қарз маблағларинини мисол келтиришимиз мумкин.
Ўтган 2017 йилда иқтисодиётга киритилаётган инвестицияларининг чорак қисми марказлашган маблағлар ҳиссасига, қолган 75 фоизи эса марказлашмаган манбалар ҳиссасига тўғри келди (2-жадвал).
2-жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, марказлашмаган инвестициялар манбалари иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи асосий манба саналади. Сабаби, шу манбалар орқали оқиб кирган маблағлар асосан иқтисодиёт тармоқларига йўналтирилади. Мараказлашган манбалар эса асосан, ижтимоий инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун сафарбар этилади.

Download 215.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling