Ривожланган мамлакатларда корпоратив бошқарув фаолиятини ўзбекистонда татбиқ этиш йўллари


Ўзбекистон Республикаси “бюджет тизими тшғрисида” ги қонун лойихасида (август 1999 йил.) давлат бюджетига шундай таъриф берилади


Download 215.66 Kb.
bet5/13
Sana19.06.2023
Hajmi215.66 Kb.
#1618754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАРДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ТАТБИҚ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси “бюджет тизими тшғрисида” ги қонун лойихасида (август 1999 йил.) давлат бюджетига шундай таъриф берилади:
Давлат бюджети – даромад манбалари ва улардан тушадиган тушумларни кўзда тутадиган, шунингдек харажат хажми ва йўналиши қайси мақсадларга ажратилиши ва муддатини кўрсатувчи давлатнинг марказлашган (Олий Мажлис томонидан шакилланиш ва ишлатиш режаси тасдиқланадиган) пул фондларидир.
Молиявий ресурсларни бюджет орқали бирлаштириш давлат молия сиёсатини муваффаққиятли амалга ошириш имконини беради. Бюджет орқали марказлашган пул ресурсларини тўплаш ва давлат органлари томонидан белгиланган мақсадларга харажатлар амалга оширилади.
Бу бюджет орқали миллий даромаднинг маълум қисмини тўплаш ва уни қайта тақсимлашни билдиради. Шунинг билан молия тизининг ақсимлаш функцияси амалга оширилади.
Республика ва махаллий давлат органлари бюджет муносабатлари орқали тақсимланган миллий даромадни ўз ихтиёрига олади ва аниқ белгиланган мақсадларга йўналтиради.
Бюджет молия ресурсларини керакли соха ва йўналишларда жамлаб давлатнинг иқтисодиётини бошқариш ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишга имконият беради. Бунда бюджет ресурларининг даромад қисми бўйича шакилланиши, ундан самарали фойдаланиш назорат қилинади(молия тизимининг назорат фукцияси). Тақсимлаш ва назорат функциялари орқали бюджетнинг иқтисодий категория сифатидаги мохияти юзага чиқади. Шу йўл билан бюджет давлат даромадлари ва харажатларини режалаштирувчи молиявий муносабатларни билдиради. Бюджет ижтимоий –иқтисодий ривожланишга таъсир этувчи қудратли иқтисодий дастак сифатида юзага чиқади.
Давлат бюджети молия тизимининг мухимбўғини сифатида мамлакатнинг асосий молия режасини ташкил этувчи ва фойдаланувчи умудавлвт пул фондидир. У мамлакатни бошқаришда иштирок этадиган бошқа молиявий дастаклар ичида энг мухим ўринни эгаллайди. Ахамиятли томони шундаки, у ўзида жамият даромадининг маълум қисмини мужассамлаштиради.
Бюджет қурилишининг мохиятини очиб беришда биз бюджет тизимининг бўғинларини, уни ташкил этиш ва бошқариш , Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг таркибини кўриб чиқамиз.

Download 215.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling