Ривожланишнинг умумий қонунлари қонун


Download 126 Kb.
bet2/5
Sana09.06.2023
Hajmi126 Kb.
#1475184
1   2   3   4   5
Bog'liq
Фалсафа қонунлари

Фалсафа
  • қонунлари
    • Фалсафа қонунлари ўзида воқелик ва фан қонунларини мужассам-
    • лаштириб, табиат ва жамиятдаги ўзаро алоқадорликни ифодалайди.
    • Фалсафа қонунлари тизимида диалектик зиддиятлилик қонуни
    • марказий ўринни эгаллайди. Қонуннинг муҳим жиҳатларини аниқ-
    • лаш учун унинг асосий категорияларини кўриб чиқиш керак. Таҳлилни
    • қарама-қаршилик тушунчасидан бошлаймиз.
    • Қарама-қаршиликлар – пред-
    • метнинг бир-бирини истисно
    • этувчи ва бир-бирини назарда
    • тутувчи томонларидир. Қара-
    • ма-қаршиликлар – ўзаро боғ-
    • ланишли бўлган тушунчалар.
    • Қарама-қаршиликлар ўртасида
    • икки хил муносабат мавжуд: яго-
    • налик муносабати ва қарши ҳара-
    • катга доир муносабат. (қонун-
    • нинг классик таърифида «кураш»
    • атамаси ишлатиладики, у қо-
    • нуннинг моҳиятини соддалашти-
    • ради, чунки мазкур атама кўпроқ
    • жамиятга тегишлидир.)
    • Қарама-қаршилик бирлиги нима?
    • Биринчидан, қарама-қаршиликлар бирлиги – бу уларнинг узвийлиги. Ҳар бир қарама-қаршилик бошқа бир қарама-қаршиликнинг мавжудлик шарти ҳисобланади. Улар алоҳида-алоҳида мавжуд бўлиши мумкин эмас (агар қарама-қаршиликлардан бири йўқ бўлса, уларнинг иккинчиси ҳам йўқ бўлади). Иккинчидан, қарама-қаршиликлар бирлиги улар бир-бирини тақозо этган ва бир-бирига ўтган ҳолдагина муайян мазмун касб этади. Ҳар қандай қарама-қаршилик ўзида мавжуд бўлмаган, лекин бошқа қарама-қаршиликда мавжуд бўлган жиҳатга муҳтож бўлади. Улар бир-бири билан ўзаро таъсирга киришади. қарама-қаршиликлар бир-бирига таъсир кўрсатиш орқали бир-бирига ўтади. Бу қарама-қаршиликлар маконда бир-биридан ажратилган, турли жинсли ҳодисалар сифатида мавжуд бўлмаслигини, уларнинг ҳар бири ўзида бошқасининг муайян жиҳатини мужассамлаштиришини англатади (масалан, ўқув жараёни ўқитувчи ва талаблар мавжудлигини назарда тутади).
    • Зиддият
    • қарама-қаршиликларнинг бирлиги
    • билан тавсифланадиган ва айни вақт-
    • да уларнинг ўртасидаги муттасил кураш
    • ҳисобланадиган муносабатдир.
    • Зиддиятнинг вужудга келиши ягонанинг иккиланиши сифатида, ягонанинг ўз-ўзини қарама-қар-
    • шиликларга дифференциация қилиши сифатида юз беради. Иккиланиш чоғида бир вақтнинг
    • ўзида айни шу муносабатда қарама-қаршиликлар бирлиги ҳам, уларнинг кураши ҳам вужудга
    • келади. Зиддиятнинг шаклланиш жараёнида қарама-қаршиликлар кураши биринчи ўринга
    • чиқади ва ривожланишнинг ички, теран манбаига айланади. Зиддиятнинг ўзида қарама-қар-
    • шиликлар ҳар хил рол ўйнайди. Фаолроқ, ҳаракатчанроқ қарама-қаршилик зиддиятнинг етакчи
    • томони ҳисобланади. Қарама-қаршиликлар кураши охир-оқибатда янги сифат ҳолатига олиб
    • келади. Пайдо бўлувчи янги ҳодисалар ўзларига хос бўлган янги зиддиятларга эга бўлади. Бу
    • зиддиятлар мазкур ҳодисалар ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.
    • Қарама-қаршиликлар – зид-
    • диятларнинг негизи,
    • боғловчи бўғинлар
    • эса – уларни ечиш
    • механизмидир
    1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling