У- фикрингизни умумлаштиринг.
Тарқатма материалнинг тахминий нусхаси.
Ҳар бир ўқувчи якка тартибда қоғоздаги ФСМУ-нинг 4-босқичини ўз фикрларини ёзма баён этган ҳолда тўлдиради.
3- босқич
Ҳар бир ўқувчи ўз қоғозларини тўлдириб бўлгач, тренер уларни кичик гуруҳларга бўлинишларини илтимос қилади ёки ўзи турли гуруҳларга бўлиш усулларидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиб юборади;
тренер ҳар бир гуруҳга ФСМУ технологиясининг
4-босқич ёзилган катта форматдаги қоғозларни тарқатади;
тренер кичик гуруҳларга ҳар бирлари ёзган қоғозлардаги фикр ва далилларни катта форматда умумлаштирган ҳолда
4-босқич бўйича ёзишларини таклиф этади.
|
4- босқич
-кичик гуруҳларда аввал хар бир ўқувчи ўзи ёзган ҳар бир босқичдаги фикрлари билан гуруҳ аъзоларини таништириб ўтади. Гуруҳ аъзоларининг барча фикрлари ўрганилгач, кичик гуруҳ аъзолари уларни умумлаштиришга киришади;
- гуруҳ аъзолари ФСМУ нинг 4-босқичини ҳар бири бўйича умумлаштириб, уни ҳимоя қилишга тайёргарлик кўрадилар;
- Фикрларни умумлаштириш вақтида ҳар бир ўқувчи ўз фикрларини ҳимоя этиши, исботланиши мумкин.
|
5- босқич
- кичик гуруҳлар умумлаштирилган фикларини ҳимоя қиладилар: гуруҳ вакили ҳар бир босқични алоҳида ўқийди иложи борича изоҳ бермаган ҳолда. Баъзи бўлимларни исботлаши, яъни гуруҳларнинг айнан нима учун, шу фикрга келганини айтиб ўтиши мумкин.
|
6- босқич
- тренер машғулотга якун ясайди, билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдиради;
-қуйидаги саволлар билан ўқувчиларга мурожат қилади:
-ушбу тренинг ёрдамида нималарни билиб олдингиз ва нималарга ўргандингиз?
|