Кейс технологияда педагог ҳаракатлари
кейсни яратиш ёки мавжудини қўллаш;
талабаларни кичик гуруҳларга (4-6 кишини) бўлиш;
талабаларни вазият, муаммо ечимини баҳолаш тизими, вазифани бажариш муддати билан таништириш;
талабаларнинг кичик гуруҳларда ишини, тақдимот этувчиларни аниқлаш;
кейс билан ишлаш
кичик гуруҳларда тақдимотни ташкил қилиш;
умумий мунозарани ташкил этиш;
педагогнинг умумлаштирувчи нутқи, унинг вазият таҳлили;
педагогнивнг талабаларни баҳолаши.
Keys topshiriqlarini bajarish usullari
2-Топшириқ
“ГАЛЕРЕЯ” ТЕХНОЛОГИЯСИ
«Галерея» усули кичик гуруҳларда бирданига бир нечта масалани мухокама қилиш имконини беради. Бунда гуруҳнинг ҳар бир аъзоси барча таклиф этилган масалалар муҳокамасида иштирок этиши ва ўз улушини қўшиши мумкин.
1-қадам. Масалани қўйиш. Ўқитувчи ҳар бир гуруҳга маълум муаммо ёки масалани беради.
2-қадам. ҳар бир гуруҳ ўз масаласи устида ишлаш. Масалалар устида ишлаш кичик гуруҳларда амалга оширилади (одатда 5-10 минут).
3-қадам. Кичик гуруҳлар қўшни гуруҳлар масаласи ечимини охиригача етказишга ўтиш. ҳар бир кичик гуруҳ ўз ғояларини ёзган катта варақни олмасдан доира бўйлаб силжийди. Вариант сифатида гуруҳ силжиши ўрнига доира бўйлаб ишланган ғоялар ёзилган катта варақни узатиш мумкин.
4-қадам. Қўшни масаласи ечимини охиригача етказиш. ҳар бир кичик гуруҳ вараққа ёзилган қўшни гуруҳ ғояларини ўрганади; савол белгиси билан рози бўлмаганларни белгилайди; қўшни масаласи ечими бўйича ўз ғояларини ёзади. 5 минутдан кейин гуруҳлар доира бўйлаб кейинги кичик гуруҳга ўтиб, яна жойлари билан алмашади. Силжишлар сони кичик гуруҳ.лар (қўйилган масалалар) сонига тенг.
5-қадам. Ўз масаласига қайтиш. Масаладан масалага доира бўйича ўтишлар ҳар бир кичик гуруҳ ўзининг дастлабки масаласига қайтиш билан тугалланади.
6-қадам. Тақдимот ва иш натижалари муҳокамаси. ҳар бир гуруҳ навбат билан ўзларининг қоғоз варақларида йиғилган натажалар ғояларни тушунтириш ва шарҳлар билан тақдим этади. Бошқа гуруҳлар улар тақдимот қилаётган гуруҳ варағ.ига ёзган ғояларини тушунтирадилар ва шарҳлайдилар. Зарур ҳолларда ғоялар умумий гуруҳда муҳокама қилиниши мумкин.
1-савол. ФСМУ технологияси ўқувчи шахсини камолотида қандай шахсий сифатларни ривожлантириш имкониятини беради? Фикрингизни мисоллар орқали изоҳланг.
2-савол. “Бумеранг” технологияси ўқувчи шахсини камолотида қандай шахсий сифатларни ривожлантириш имкониятини беради? Фикрингизни мисоллар орқали изоҳланг.
3-савол. “3ИНАМА-ЗИНА” технологияси ўқувчи шахсини камолотида қандай шахсий сифатларни ривожлантириш имкониятини беради? Фикрингизни мисоллар орқали изоҳланг.
4-савол. “Икки қисмли кундаликлар” технологияси ўқувчи шахсини камолотида қандай шахсий сифатларни ривожлантириш имкониятини беради? Фикрингизни мисоллар орқали изоҳланг.
3-Топшириқ
“Танқидий фикрлашни ривожлантириш стратегиялари ҳақида нималарни биламан?” мавзусида беш минутлик эссе ёзинг.
4-Топшириқ
Мустақил иш топшириқлари:
Хорижий педагог-олимларнинг ривожлантирувчи ўқитиш технологиялари ва танқидий фикрлаш борасидаги фикр-мулоҳазалари.
Ривожлантирувчи таълим технологиялари ва танқидий фикрлашга йўналтирилган технологияларга доир намуналар излаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |