-ушбу технологияни ўқув жараёнида қўлланилиши қандай самара берди?
“ИККИ ҚИСМЛИ КУНДАЛИК” ТЕХНОЛОГИЯСИ- бу педагогик технология бўлиб, ёзма нутқни ривожлантиради. Бу услуб ўқиб чиқилган мавзу бўйича тушунчаларни шахсий тажриба билан боғлашга имкон беради.
Мақсад: ўрганилаётган мавзуга қизиқиш уйғотиш, ёзма нутқни ривожлантириш.
Ўтказиш босқичлари:
|
1-босқич. Ўқувчиларга олдиндан тайёрлаб қўйилган матн ўқиш учун таклиф этилади
|
2-босқич. Ҳамма матн билан танишганига ишонч хосил қилиб, дафтарни вертикал чизиқ билан иккига бўлиш сўралади.
|
3-босқич. Ўқувчиларга, дафтарни чап томонига муаллиф цитаталар (ғоялари, фикрлари)ни ёққанларини (ёки ёқмаганларини) ёзишлари айтилади.
|
4-босқич. Ўнг томонга ўқувчи мазкур цитатага берилган ўзини изоҳини ёзади, яъни ўқилган матн ҳақидаги тушунчасини умумлаштириб беради.
|
5-босқич. Топшириқни шу қисми тугагандан кейин ўқувчиларга (ўз хоҳишига кўра) биттадан цитаталарни ва уларга ёзилган изоҳни ўқиш таклиф этилади. Цитата ва уларнинг изоҳи ўқилаётганда савол бериш ёки мазкур цитатага ўз изоҳини беришга рухсат этилади.
|
6-босқич. Ўқувчилар шерик (учликлар ёки кичик гуруҳлар) бўлиб ҳам ишлашлари мумкин.
|
“3ИНАМА-ЗИНА” ТЕХНОЛОГИЯСИ- бу технологияни ўтказиш учун ўқитувчи ўқувчиларга рангли карточкалар ёрдамида тенг сонли кичик гуруҳларга ажратади. Ҳар бир кичик гуруҳ учун сардорлар тайёрланади. Сардорлар мавзу саволларини олиб, ўқувчиларга бирма-бир бериб боради. Агар гуруҳ 6 та ўқувчидан ташкил топган бўлса, ҳар бир ўқувчи саволга жавоб бериши лозим. Саволлар гуруҳ сардорлари томонидан ўқувчиларнинг жавобларини нозорат қилинади. Ўқувчилар ҳар бир тўғри жавоб учун бир баллдан тўплаб жами 5 баллгача балл тўплаши мумкин. Шундан сўнг, ўқитувчи ўқувчиларнинг тўплаган балига қараб қайта гуруҳлайди. Ҳар бир гуруҳ ўзларининг иқтидорига қараб турли хилдаги топшириқларни беради. Ўқувчилар бу топшириқларни бажариб бўлгандан сўнг, ўзаро савол жавоб ўтказадилар ҳар бир гуруҳ ўз топшириқларини кўргазмали қуроллар асосида баён этади. Топшириқни мукаммал бажарган кичик гуруҳларда ғолиблар аниқланади ва рағбатлантирилади.
“БУМЕРАНГ” ТЕХНОЛОГИЯСИ-бу технология ўқувчи (ёки ўқувчи)ларни дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материални ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бериш, фикрини эркин ҳолда баён эта олиш, қисқа вақт ичида кўп маълумотга эга бўлиш ҳамда дарс мобайнида ўқитувчи томонидан барча ўқувчиларни баҳолай олишга қаратилган.
Мақсад-ўқув жараёни мобайнида тарқатилган материалларни ўқувчилар томонидан якка ва гуруҳ ҳолатида ўзлаштириб олишлари ҳамда суҳбат-мунозара ва турли саволлар орқали тарқатма материаллардаги матнлар қай даражада ўзлаштирилганлигини назорат қилиш ва баҳолаш ҳамда ўқув жараёни мобайнида ҳар бир ўқувчи томонидан ўз баҳо (балл) ларини эгаллашга имконият яратишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |