Ўрта махсус, касб-хунар


Бурғилаш тизмаларини туширадиган ва кўтарадиган бурғилаш


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Бурғилаш тизмаларини туширадиган ва кўтарадиган бурғилаш
миноралари ва қурилмалари. 
Бурғилаш жараёни бурғилаш тизмаларини тушириш ва кўтариш ҳамда 
уларни оғирлигини кўтариб туриш ишларини бажариш билан кузатилади. 
Бурғилаш қурилмалари кўтариши керак бўлган жиҳозларнинг оғирлиги, бир 
неча юзлаб килоньютонга тўғри келиши мумкин. Металл арқонга 
бериладиган юкламани камайтириш ва двигатель қувватини камайтириш 
учун камайтирувчи қурилмалар қўлланилиб, у минора, бурғилаш чиғириғи ва 
тал тизимларидан ташкил топган. Тал тизими ўз навбатида қўзғалмайдиган 
қисмдан – кронблокдан, қўзғалувчи қисмлар - тал блоки (қўзғалувчи блок 
поли, сирғалгич), тал арқони, илгак ва штроплардан ташкил топган. 
Кўтариш қурилмалари ҳар қандай усулда қудуқни бурғилашда 
ажралмайдиган қисми бўлиб ҳисобланади. 
Бурғилаш минораси қудуқка бурғилаш тизмаларини ва бурғилаш 
қувурларини тушириш ва кўтариш, бурғилаш даврида бурғилаш тизмалари 
оғирлигини кўтариб туриш, унга тал тизимини жойлаштириш, бурғилаш 


40 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
қувурлари ва жиҳозларни қисмларини бурғилаш жараёнида жойлаштириш 
учун мўлжалланган. 
18-расм. Бурғилаш қурилмасининг 
тушириш-кўтариш жиҳозлари. 
1-кронблок; 
2-минора;
3-тал арқони;
4-тал блоки;
5-илгак; 
6-бурғилаш чиғириғи; 
7-тал арқонининг қузғалмас учи. 
Бурғилаш минораси юк кўтариши, баландлиги ва конструкцияси 
бўйича ажратилади. 
«Уралмаш» заводида қуйидаги турдаги бурғилаш қурилмалари ишлаб 
чиқарилади: 
А – шаклдаги ВМ-туридаги; 
П – шаклдаги ВМП-туридаги;
А – шаклдаги минора 3200/200 ва 5000/320 таснифли бурғилаш 
минораларида қўлланилади. 
П – шаклдаги минора 5000/320 таснифли бурғилаш қурилмаларида 
қўлланилади (4.3-расм). 
 
19-расм. Мачтали 
турдаги бурғилаш 
минораси. 
а – А шаклдаги минора; 
б – П шаклдаги минора. 


41 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Тўрт таянчли мачтали миноралар 6500/400 ва 8000/500 бурғилаш 
қурилмаларида қўлланилади (20-расм). 
Минорани кўтариш ва тушириш, бурғилаш чиғириғи ёрдамида амалга 
оширилади. Миноранинг битта оёғида кронблок ости майдонигача тоннел 
кўринишидаги нарвон мавжуд, иккинчи оёғи ичида – ўтиш майдонига эга 
бўлган қадамли кўринишидаги нарвон мавжуд.
Волгоград бурғилаш техникалари заводида ишлаб чиқарилган 
бурғилаш минораларининг параметрлари 10-жадвал ва 21-расмда 
тасвирланган. 
Ҳар қандай бурғилаш минораларини конструкцияларида асос, балкон 
ва нарвонларида техника хавфсизлиги чоралари этиборга олиниши зарурдир. 
Бурғилаш минораларида қисман ёки тўлиқ бузилиши натижасида ҳар 
хил турдаги жиддий хавфлар вужудга келиши мумкин. 
20-расм. Тўрт таянчли мачтали минора



42 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
21-расм. Волгоград бурғилаш техникалари заводида ишлаб чиқарилган 
бурғилаш миноралари. 
а – Б4.01.00.000; б – Сб.01/2500ЭУ; в – Б1, Б11, Б12 
Бурғилаш қурилмаларини ва минораларини ўрнатиш билан бир вақтда 
иншоот усти қурилиши қуйидагича олиб борилади.
Редуктор (агрегат) саройи – двигатель ва чиғириқни узатма 
механизмларини усти қисми ёпиш учун мўлжалланган. Уни минорага орқа 
панел йўналишига қарши томонидан кўприк тартибида ўрнатилади. Редуктор 
саройининг ўлчамлари қурилма турига қараб аниқланади. 
Насос 
саройига 
бурғилаш 
насослари 
ва 
куч 
жиҳозлари 
жойлаштирилади. Насос саройи минора чироғи ён тарафидаги редуктор 
саройига ёндош қилиб қурилади. Редуктор ва насос саройларининг 
деворлари ва томи аниқ шароитларга боғлиқ ҳолда тахта, гефр ғовакли 
темир, қамишли шит, резина тўқимали ёки полиэтилен плёнкалар билан 
қопланади. Баъзи бир бурғилаш қурилмалари редуктор ва насос саройларини 
биргаликда қурилишини талаб этади. 
Қабул кўприги бурғилаш, ҳимоялаш ва бошқа қувурларни, жиҳозларни, 
асбобларни, материалларни ва эҳтиёт қисмларни кўчириш учун 
мўлжалланган. Қабул кўприги ётиқ ва қия ҳолда бўлади. Қабул кўприги 
қурилмасини баландлиги бурғилаш минораси рамаси қурилмасини 
баландлигига мувофиқ ростланади (белгиланади). Қабул кўпригининг 
кенглиги 1,5÷2 м, узунлиги 18 метргача. 
Бурғилашдаги бир қатор ёрдамчи иншоотлар: электр узатмали 
транспорт майдончаси, ички ёнув двигатели (ИЁД) майдончаси, қайсики 
унда ёқилғи мойлаш материаллари ва бошқалар жойлаштирилади. 


43 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling